Тошкент Тиббиёт Академияси


Асосий кўришфракциялари ва уларни ишлаб чиқаришдаги ёритилганликка боғлиқлиги



Download 2,75 Mb.
bet63/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Асосий кўришфракциялари ва уларни ишлаб чиқаришдаги ёритилганликка боғлиқлиги.

Ишлаб чиқаришда ёритилганлик шундай ўрнатилган бўлиши керак-ки, кўзнинг иш фаолияти яхши бўлиши керак, кўриш органини ҳамма функциялари яхши шароит яратилган бўлиши керак. Текширув натижалари шуни кўрсатди-ки, кўриш органини физиологик функцияси кўзни иш фаолияти ёритилганликка боғлиқ (нормал кўриш- бу мезотик кўришдир).


Кўриш органини функцияси қандай?
Кўришнинг асосий функцияси – бу қонтраст сезувчанлик – кўзни икки бир хил предметни равшанлик фарқини қабул қилиш, Масалан; иш жой фонида детални қайта ишлаш.
Кўриш ўткирлиги – кўзни предмет шаклини кўриш, унинг минимал ўлчамларини фарқлаш, чегараларини ажрата билиш.
Аник кўриш ўткирлиги – узоқ вақт давомида кузатилаётган объектни, детал, ҳарф ва бошқаларни тиник тасвирларни куз ёрдамида ушлаб туриш.
Ранг сезиш – кўзни ранг ажратиш холати. Иш вақтида кузда адаптация ҳосил қилиш учун бир хил равшанлик ва ёритилганлик ҳосил қилиш катта гигиеник аҳамиятга эга.
Адаптация – кўзни ёритилган шароитларга, айникса равшанликка мосланиш. Ёруғлик ва коронгулик адаптациялар фарқланади. Ёруғлик адаптацияси – 3-10 минут, коронгулик адаптацияси – 30 ва ундан кўп дақиқа давом этади. Кўзни ёруғлик сезувчи қавати 2 та нервлардан ташкил топган: таёкча ва қолбочкалардан.
Таёкчалар – паст ёруғликни, қолбочкалар юқори ёруғликни, предмет шаклини ва рангини қабул қилади.
Кўпгина текширувлар шуни кўрсатади-ки, ёритилганлик интенсивлиги ва равшанлиги ўзгариши билан кўриш органини функцияси ўзгаради ва детални ўлчамига, уни ташқи фон билан қонтрастлигига, кўриш марказини холатига, ишловчиларни бош мия ярим шарларини бошқа қисмларига, Меҳнат шароитидаги умумий иш шароитини холатига боғлиқ бўлади. Фон равшанлиги ортиши билан қонтраст, сезувчанлик ошади. Ёруғликни камайиши, айникса 10 лк га камайганда кўриш сезувчанликни қонтрасти ёмонлашади. Кўриш ўткирлиги ҳам кўриш ўткирлигига боғлиқ. Ёритилганлик ортиши билан иш фони ортади ва кўзни майда предметларни фарқлаши ҳам ортади. Ок фонда кора предметларни фарқлашда ёритилганлик 200 лк дан ортганда кўриш ўткирлиги максимал бўлади. Фон қанчалик тўқ бўлса, объект ва қонтраст кичик бўлса, ёритилганлик шунчалик юқори бўлиши керак.
Кўришни қабул қилиш тезлиги ёритилганликка детал ўлчамига ва қонтрастга боғлиқ. Аник иш бажаришда ва оптимал иш бажаришда катта ёритилганлик талаб қилинади.
Аник кўриш турғунлиги ёритилганликка боғлиқ. Аник кўриш турғунлиги қанчалик юқори бўлса, иш жойидаги ёритилганлик шунча юқори бўлади. Иш куни динамикасида кўриш органини функциясини баҳолаш мақсадида Меҳнат гигиенасида физиологик текширув усуллари қўлланилади.
Кўриш анализатори КЧСМ асбоби ёрдамида аниқланади. Кўзни чарчаши КЧСМ ни камайишига олиб келади. КЧСМ ишдан аввал кўпгина инсонларда 21-30 та куздаги пирпираш холатлари учрайди.
Кўриш органини физиологияси ва гигиенасида кўриш анализаторини холатини ўрганиш мақсадида бошқа усуллардан ҳам фойдаланади. Переферик кўришни ўрганиш, деталларни фарқлаш тезлиги – адиспоробия, курувчанлик, қонтраст сезувчанлик окулография, электроокулография – бу объектив усуллар; анамолоскопия (ранг сезувчанлик), Рабкин жадвали (ранг сезувчанлик), адаптометрия МНС ва кўриш органини фаолиятини ўрганиш мақсадида қуйидаги усуллардан; курувчанликни, кўриш ўткирлиги, кўриш – мотор реакциясини латент даврини (хронорефлексометрия), аниқ кўриш турғунлиги корректура пробаси ва бошқалар. ишлаб чиқариш шароитида чарчаш ҳосил бўлишига методологик йўналиши ёритилганликни канкрет шароитларида аввалги шароитларга кайтиш вақти (адаптация 10-15-20 сек) талаб этилади. Сунг ҳар 1 соатда иш куни давомида 3 марта ва ишнинг охирида. Ёритилганлик ўзгарувчан бўлганда, мослашига таъсир этиб, кўзни иш фаолиятига таъсир қилади. Ёритилганлик ва ёруғлик сифати кўриш орган функциясида ётади. Шу билан бир қаторда норационал ва ёритилганлик кам холатларда кўзни иш фаолияти камаяди. Бундай ўзгариш куз функциясини ўзгаришига олиб келади: қонтраст сезувчанликни камайишига, адаптацияга, аниқ кўриш турғунлиги, кўриш ўткирлиги ва бошқалар. Бунинг ҳаммаси куз иш фаолиятини камайишига, инсонни умумий иш фаолиятини камайишига олиб келади. Норационал ёруғлик шароитида ишлаш – ёруғликни етарли эмаслиги ва сифатсизлиги – майда деталларни кўришда кўзни зўрикишига олиб келади.
Бирон бир деталга зўрикиш билан қараш ва адаптация алмашинуви ёруғлик сезувчанлик элементларни чарчашига ва кўриш функциясини камайишига, аккомадация ва қонвергенцияни зўрикишига, бу эса куз мушак аппаратини чарчашига олиб келади.
Кўриш орган функциясини бузилиши, норационал ёритилганлик таъсирида кўриш жараёнини бузилиши ишлаб чиқаришда шикастланишига олиб келиши мумкин (машинанинг ҳавфли қисмлари ёмон кўриниши). Ёритилганликни етарли эмаслиги, кўриш иш фаолиятини камайиши, ёритилганлик сифатига ҳам боғлиқ.
Ёруғлик сифат кўрсаткичлари қуйидагилар киради;

  • Тугри ва таркок

  • Ёритилганликни бир хилда тарқалмаслиги

  • Ёруғлик манбаини спектрал қисми

  • Ёруғлик оқимини норационал йўналиши

  • Соя ҳарактери ва чуқурлиги

  • Қобиқ тиниклиги.

Кўриш жойида ҳар хил тиникликдаги ёруғлик бўлса, бу уз вақтида куз адаптпциясини ўзгаришига ва кўзни чарчашига олиб келади. Фон ва детални тўлиқ идентичлиги қонтрастни камайишига, бир детални бошқа деталдан ажратишни қийинлигига олиб келади. Таркалиши коэффиценти шифт ва деворнинг юқори қисми учун 60-80%, девор учун 30-40%, шифт учун 12-15%, мосламалар учун 40-60% ни ташкил этади.
Кўрликка олиб келувчи равшвнлик, равшанликка боғлиқ. Паст ёритилганликка мослашган кичик равшанлик ҳам кўрликка олиб келиши мумкин. Иш жойини равшанлиги ёритилганликка ва ёруғликка боғлиқ. Равшанликни тарқалиши коэффиценти ва ёритилганлик кўрсаткичларни билганда аниқлаш мумкин.

Равшанлик, кд/м2



Ёруғлик қатлами (тарқалиш коэффиценти)

60

50

15

10

50

65

200

40

150

150

850

70

300

400

1500

100

400

600

2000

300

1200

1900

6500

500

2000

3000

10500

600

2400

3700

12500

1500

6000

9500

31500


Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish