Асосий ёруғликни ўлчаш бирликлари.
Ёруғлик оқими (F)- бу кузда кўришни хис эттирувчи нурланиш энергиясининг маълум бир қисмидир. Бирлиги- люмен (лм). Ёруғлик оқимини, ёруғлик манбаини қувватига ва унинг зичлигига боғлиқ.
Ёруғлик кучи (J)- ёруғлик оқимининг фазодаги зичлиги. Бирлиги- қандела (кд,cd).
Кандела – ёруғликни асосий техник бирлиги бўлиб ҳисобланади ва махсус эталон бўйича қўйилади.
Ёритилганлик (Е)- ёруғлик оқимини сиртдаги ёки сатхдаги зичлиги. Бирлиги лк- люкс (1 лк. 1Lx).
1 люкс- 1 лм. ёруғлик оқимини 1м2 ёритилганлик кобигига нисбатига айтилади.
1 lx = 1 lm/1m2
Ёритилганлик сатҳи ёритилганлик ҳусусиятига боғлиқ эмас.
Ёритилганлик ёруғлик оқими билан ифодаланиб E = _F__
S
Ёритилганлик ёруғлик манбаини қувватига, ёруғлик оқимини фазода тарқалишига, тушиш бурчагига ва манба орасидаги масофани иш кобигига нисбати (Нр).
Иш жойларида етарли ёритилганлик ҳосил қилиш учун етарли қувватли ёруғлик манбаи ташкил этиш керак ва бу манба тўғри ўрнатилган бўлиши керак.
Ёруғлик оқимини кайтиш коэффиценти- сатхдан кайтган ёруғлик оқимининг тушган ёруғлик оқимига бўлган нисбати билан белгиланади ва % да ифодаланади.
Ёруғлик оқимининг кайтиш коэффиценти 100 % ёки 1.0 дан кам. Унинг қиймати (0.9- 0.02) оралиқда бўлади.
Равшанлик – F сатх бирлигидан қайтаётган ёруғлик оқимининг зичлигидир. Бирлиги кд/м2. шулар билан бир қаторда кантрастлик, яъни объект равшанлиги (Р абс) ва фоннинг орасидаги абсалют катталик фарқининг фанга нисбатидир, объект равшанлиги (Р абс)- фон равшанлиги (Р фон).
Ёритилиш турлари, манбаи ҳисоби бўйича 3 турга бўлинади:
- Табиий
- Сунъий
- Аралаш
Инсон хаётида ҳозирги вақтда табиий ёритилганликни аҳамияти катта ҳисобланади. Табиий ёритилганлик қуёш энергиясини асоси ҳисобланиб, стимуллаштирувчи ҳусусиятга эга. Табиий ёритилганлик бош мия кобиғига таъсир этиб, газ алмашинув жараёнини тезлаштиради, инсонни кайфиятини, активлигини, холатини яхшилайди. Табиий ёритилганлик бактериоцид ва антирахит ҳусусиятга эга, модда алмашинув жараёнларини яхшилайди. Кундузги ёруғлик таъсирида ўсимликларда хлорафилларда синтез жараёни ва СО2 гази ҳаводан ассимилизация жараёни кузатилади. Шунинг учун табиий ёритилганлик ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилган бўлиши керак, чунки бу ёритилганлик органларни иш фаолиятига ва инсон хаётида ижобий умумбиологик роль уйнайди.бундан ташқари табиий ёритилганликни бошқа афзалликлари бор. Иқтисод томондан тежамлик, ишлатилиши оддий. Катта ёритилганлик ҳосил қилади, хатто қуёшли кунларда катта ёритилганлик ҳосил қилади-ки, катта қувватли лампаларни ишлаши натижасида ҳам бундай ёритилганлик ҳосил қилиши қийин. Шу билан бир қаторда инсон кўзи сунъий ёритилганликка кўпроқ мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |