Ишлаб чиқаришда вибрацияни олдини олиш чора тадбирлари.
Вибрацияга қарши кўрашиш анча мураккаб вазифа ҳисобланади. Бунда энг самарадор чоралардан бири огоҳлантирувчи санитария назоратининг янги техника, технология ва асбобларни лойиҳалаштириш босқичларида вибрацияни камайтиришга мулжалланган тадбирлар ҳисобланади.
Юқорида қайд қилинган машина, машиналарни ишга туширишдан аввал текшириб, вибрация даражасини ўлчаш ва руҳсат этилган даражадан ошмаслиги керак. Қўл билан ишлатиладиган асбобларни вазнини камайтириш статик зўрикишни олдини олишда катта аҳамиятга эга.
Техник тадбирлар қаторига:
вибрацияни ҳосил бўладиган манбаада камайтириш яъни айланаётган механизм ва деталларни дисбалансини йўкотиш люфтларни камайтириш вибрацияни ютувчи ва изоляцияловчи материалларни қўллаш йўли билан камайтириш каби комплекс тадбирлар киради.
Тиббий профилактик тадбир ўз ичига вибрацияни даражасига қараб унинг таъсир қилиш вақтини меъёрлайдиган меҳнат ва дам олиш тартибини маълум вақт оралигида кичик паузалар оралигида кичик микротанаффуслар каби алмашиниб туриш.
Ундан ташқари бу тадбирлар қатори албатта физиотерапевтик муолажалар (маҳаллий вибрация таъсир қилганда қўллар учун иссиқ ванналар ва ўз-ўзини массаж қилиш, витаминлар истеъмол қилиш, айникса С ва В гуруҳлар) мақсадга муофикдир.
Меҳнат гигиенаси врачи албатта метеомилни назорат килиб туриши зарур. Ишловчилар шаҳсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши жумладан қўлкопчалар, вибрация таъсирини камайтирувчи оёк кийимларидан фойдаланиш мақсадга муофикдир. Вибрация таъсирида ишловчиларни ишга қабул қилиш олдидан дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш вибрация даражасини мунтазам назорат килиб бориш мухим аҳамият касб этади.
АТМОСФЕРА БОСИМИ ШАРОИТИДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
Одатдаги шароитларда киши атмосфера босимининг ва ҳаво устини босими остида бўлади ва бу босим 760 мм симоб устунига тент.
Ҳавонинг бу босими бутун танага тёкис тақсимланади ва организм ичидаги босим билан яъни: қондаги, ички органлардаги, туқималардаги газлар босими билан мувозанатланиб туради.
Юқори атмосфера босими шароитларида: гаввослар ва кўприк тиргақларини курувчилар, шахта ва туннель ковлаш метро ишлари билан шутулланувчи ишчилар ишлайди.
Бу ишлар сувда ёки сувга туйинган, ер остида атрофлари ёпиқ иш зонаси (жойи) ясалади, яъни кессон камераси қўйилади; бу камерадаги сувни чиқариб, сиқилган ҳаво билан тулдирилади.
Атрофдаги сувнинг гидросматик босимига қараб Кессон камераларидаги ҳаво босимининг диапазони 0,2 дан 4 атм. ташкил қилади.
Ковланаётган ёки йўл солинаётган жинсни тўла куритиш учун Кессон камерасига гидростатик босим даражасига тўғри келадиган босим билан сиқилган ҳавони бериш керак. Бунда, 10 метр сув устуни босимига - I атм. босим билан сиқилган ҳаво камерага берилади. Жинс олиниб ташланган сари, камера пайдар-пай пастга тушади ёки унинг ўлчамлари оширилади.
Бу ўзгаришда бўладиган атрофдаги сувнинг гидростатик босимига қараб Кессон камераси ичидаги ҳаво босимини ўзгартиришга тўғри келади.
Темир ёки темирбетондан ясалган катта иш камераси Кессонинг асосий элементи хсобланади. Бу камеранинг шипидан труба - шахта бошланади, кишиларни юқорига олиб чиқиш ва пастга тушириш учун унинг карвони, тупроқ ва юкларни кўтарувчи мосламалар бўлади.
Шахта - цилиндр шаклида кенгая бориб, марказий камерага ўтади. Марказий камеранинг икки томонидан, 2та камера дахлизи - шлюз бўлади, бўлар ташқи атмосфера билан оғир, пневматик эшиклар орқали қўшилиб, худди шундай эшиклар ёрдамида марказий камерадан ажралиб туради.
Компрессор станцияси Кессон тубининг баландлигидаги сув босимига тент босим остида сиқилган ҳавони махсус трубалар орқали иш камерасига тулдиради.
Ишчилар Кессонга шлюзлар орқали кириб-чиқиб турадилар. Киришдан аввал сиқилган хаво бирдан тулдирилади. Дахлиздаги босим марказий камерадиги босим билан тенглашганда ички эшик автоматик очилиб, шахта орқали ишчи камерага кириш имконияти тугилади.
Ишловчиларнииг Кессонга кириш ва чиқиш тартиби - махсус сигналчи ишчи кузатиб туриб, сиқилган ҳавоннинг шлюзга киришини тёкиширади ва бошланган режимга қатъий риоя қилган ҳолда шлюздан чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |