Терини ҳимояловчи воситалар.
Дерматологик ҳимоя воситалари – бу табиий ва сунъий турли туман махсулотлардан иборат бўлган юмшок қонсистенцияли дисперс систеъмалардир. Улардан ишчилар Меҳнат шароитларига кўра қулқоплардан фойдалана олмаган холатларда ишлаб чиқаришда терини ҳимоялаш учун қўлланилади.
Пасталар, мазлар ва кремлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: терини таъсирлантирмаслиги, уни ноқулай ишлаб чиқариш омилларидан самарали ҳимоялаш, терига осон суртилиши ва нормал физиологик функцияларни бузмаслиги, иш сменаси давомида терида сақланиши, совун ва бошқа тозаловчи мосламалар билан сувда ювилганда осон тозаланиши керак.
Паста ва мазлар иш сменаси давомида тоза қуруқ кул терисига юпка катлам килиб 2 маротаба суртилади. 1-2 мин. Дан кейин шаффоф пленка ҳосил бўлганидан кейин ишга киришиш мумкин. Паста ва мазлар қўлланилганида шу нарсани билиш лозимки, худи уша воситадан узоқ муддат фойдаланиш керак эмас. Дерматологик ҳимоя воситаларини қўллашда улар ҳимоя профилактик восита сифатида фойдаланилганда ҳам, ювувчи воситалар сифатида фойдаланилганда ҳам улардан фойдаланилгандан кейин кулни парвариш қилиш талаб этилади. Бу айникса ёғсизлантирувчи ва таъсирлантирувчи ҳимоявий моддалар билан узоқ муддат контактда бўлгани мухимдир. Ишдан кейин терини озиқлантирувчи ва регенерацияловчи кремлар: «Веллюр», «Детский», «Восторг» терига суртиш зарур.
Курсатмаси ва физик-кимёвий хоссаларига кўра ҳимояловчи пасталар, мазлар, кремлар 3 гуруҳга бўлинади: кул терисини сув, эритмалар, кислоталар, ишкорлар, тузлар, сув ва эмульсиялар ва бошқа ҳимоя препаратлари (уларда сув билан ивимайдиган ва унда эримайдиган моддалар сақланади) дан ҳимояловчи гидрофоб препаратлар; гидрофиллар – ишловчилар кул терисини сувсиз органик эритувчилар, нефть махсулотлари, мойлар, ёғлар, лақлар, краскалар, смолалардан ҳимоялаш учун мулжалланган; ишлаб чиқариш ифлосланишларини тозалаш учун мулжалланган кул терисини тозаловчи воситалар.
9 БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ДАВЛАТ
САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ.
Давлат санитария назорати - бу санитария қонунларининг бузилишнни олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек куйишга қаратилган санитария эпидемиология хизматининг фаолиятидир.
Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикаси Согликни Сақлаш Вазирлигига қарашли санитар эпидемиологик хизмат муассасалари ва идоралари томонидан амалга оширилади. Унинг вазифа ва мазмунлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Фуқароларни ҳимоя қилиш" тўғрисидаги "Давлат санитария назорати тўғрисидаги қонун, қарор ва бошқа хужжатларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарор ва қулланмалари, Согликни Сақлаш Вазирлигининг норматив хужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Соғликни Сақлаш Вазирлигининг 1999 йил 20январдаги 20-сонли ва 1999 йил 2 декабрдаги 710-сонли буйруқлари билан санитар эпидемиологик хизматини тузилиши белгиланган, шунингдек санитар -эпидемиологик хизмат муассасалари тизимига кирувчи Давлат санитар эпидемиологик назорат Депортаменти, Давлат санитар-эпидемиологик назорат марказлари ОИ'ГС маркази, Карантин ва ута ҳавфли ипфекциялар маркази, "Саломатлик" марказлари ва бу тўғрисида Низомлар тасдикланган. Давлат санитария эпидемиология хизматини (сан.эпид.хизмат) Вазир муовини - Бош Давлат санитария врачи бошқаради. Унинг остида Ўзбекистон Согликни Сақлаш Вазирлиги санитария эпидемиология назорати Депортаменти туради. Унинг тизимига санитария-гигиена ва эпидемиология булимлари ҳамда Давлат санитария эпидемиология назоратининг худудий марказлари (ДСЭНМ) республика ДСЭНМИ, вилоят ва Тошкент шаҳар ДСЭНМлари туманлардаги ДСЭНМлари киради.
Депортаментнинг низомида қуйидагилар белгиланган:
-Депортаментнинг функцияси ва вазифалари;
-Депортаментдаги мансабдор шахсларнингхуқуқлари;
-Депортаментни бошқариш ва бошликнинг хуқуқлари.
ДСЭНМ – идоралар, корхоналар, муассасадар, ташкилотлар, бирлашмалар
кайси идорага буйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклидан катьий назар
жисмоний шахсларнинг контракт билан ишловчи, корхоналарда ташкилотларда ишловчи Меҳнат муносабатларини, Меҳнат хуқуқларини кафолатлайди (8-молда). Меҳнат кодексида (16-модда) ишчилар тўғридан-тўғри Меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси билан боғлиқ булг ан Меҳнат хуқуқлари билан таъминланган.
Хар бир инсон Меҳнат қилиш (57,58,59), адолатли Меҳнат шароитига, Меҳнат ҳавфсизлиги ва гигиенаси талабларига жавоб берадиган Меҳнат шароитига эга.
Юқорида кўрсатилган шароитларни яратиш иш берувчи шахслар мажбурияти ҳисобланади, шунингдек Меҳнат муҳофазаси талаблари бузилишига масьул ҳисобланади {211, 213, 214, 216. 217. 222, 223-моддалар), иш билан боғлиқ ихтисослигига ва мулкига етказилган зарарни тўлаш 40 соат меъёрий иш фаолиятини таъминловчи дам олишга (115,120,121.122,126 - моддалар). бир қатор касбларда ишловчиларга қисқартирилган иш кунлари (116.117.118.119-моддалар) шунингдек ҳар йили х.ак тўланадиган таътил (134,135,136.137.138-моддалар). яна ҳар йилги асосий таътил (134-модда) 15 иш куни миқдорида, узайтирилган таътил (модда-135). қўшимча таътил (136. 137, 138-модаа), ижтимоий таътил (149-модда) ва узлуксиз таътил (150-модда).
Таътил йигиндиси (асосий ва қўшимча} 48 кундан иш кунидан ошмаслиги лозим.
Давлат санитария назорати хақидаги қонун: (3 июл 1992 йилда қабул
қилинган). Санитария эпидемиология масалаларида аҳолининг
хотиржамлигини ва рационал ҳавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий
муносабатларни тартибга солади, одамнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш
хуқуқини ҳамда у билан боғлиқ бошқа хуқуқларни ва уларни амалга ошириш
кафолатларини мустахкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |