Тошкент педиатрия тиббиёт институти абдурахимов зохид абдувасикович


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги



Download 0,7 Mb.
bet4/34
Sana21.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#42899
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
автореферат Абдурахимова 13.03.2020

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи.
Дунёнинг саноати ривожланган мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда тиббий журналлар ва онлайн усуллар орқали масофавий таълим Америка тиббиёт ассоциацияси, Британия тиббиёт ассоциацияси, Америка дерматологлари академияси, Украина Ликилари журналлари, шунингдек, уларнинг http://cme.medscape.com, www.bmjgroup.bmj.com ва шу каби онлайн сайтларида татбиқ этилган. Масалан, ўз базасида 70 та йўналиш бўйича 1000 дан ортиқ ўқув дастурларига эга бўлган ҳамда фойдаланувчилар сифатида 150 та давлатдан 290000 шифокор рўйхатга олинган BMJ Learning (www.bmjgroup.bmj.com) дунёдаги онлайн таълим тизимини татбиқ этувчи энг яхши ташкилотлардан бири ҳисобланади11,12.
__________________

  1. Grant J, Chambers E, Jackson G. eds. The Good CPD Guide: a Practical Guide to Managed CPD. Sutton, Surrey: Reed Business Information, 1999.

  2. Ефимова Э. В., Голунова М. И. Развитие ИКТ-компетентности учителя-предметника при изучении модуля «Мультимедийные технологии в профессиональной деятельности учителя» // Информатика и образование, 2015. №6 (265). – С. 59–62.

  3. Cole T. B. Journal-based continuing medical education // The Journal of medical practice management: MPM, 1997. –Т. 14. №3. – С. 123–126.

  4. Grant J, Chambers E, Jackson G. eds. The Good CPD Guide: a Practical Guide to Managed CPD. Sutton, Surrey: Reed Business Information, 1999.

  5. http://cme.medscape.com

  6. www.bmjgroup.bmj.com

20 асрдан бошлаб хорижий давлатлар тиббиёт соҳасидаги олий ўқув юртлари ва диполомдан кейинги малака ошириш даврларида масофадан ўқитиш тизими кескин ривожлана бошлади. 2004 йилдан бошлаб Америка қўшма штатларининг бир қатор еткачи тиббиёт журналлари ва интернет дастурлари орқали масофадан ўқитиш дастурлари нашр қилина бошланди. Масалан, 2004 йил Янги Англия тиббиёт журналида (New England medical journal - NEMJ) 1320 нафар масофадан малака ошириш усулида иштирок этган врачларнинг 1070 таси тестлар орқали керакли балларни йиғиб малака ошириш сертификатларига эга бўлганлар13.


«Deutsches Arzteblatt» немис тиббий журнали 2004 йилдан бошлаб масофадан ўқитишнинг ушбу кўринишини жорий этган. 2004 йил сентябрдан 2007 йил августгача бўлган муддатда худди шундай кўринишда таълим олган иштирокчилар таҳлил қилинган. Ушбу турдаги таълимни жорий этишнинг 3 йили давомида 76486 нафар врачлар иштирок этган. Ўқиб чиқилгандан кейин 10 та тест саволига жавоб бериш орқали ўртача 9,5 балл ёки 95% дан тўплашган14. Маълумотларга кўра масофавий таълимнинг журнал шакли узлуксиз тиббий таълимнинг жуда қулай кўриниши ҳисобланади. Ушбу кўринишдаги таълим Америка гастроэнтерология журнали таҳлиллари шуни кўрсатдики, 2006 йилда МТнинг 12 дастури чоп этилган ва унда 1329 нафар врачлар иштирок этиб, улардан 97%и тест саволларига муваффақиятли жавоб берган ва сертификатни қўлга киритган15,16.
Бундан ташқари Германиядаги тиббиёт ўқув муассасаларидаги 90% талаба e-learningдан фойдаланади, бу пайтда бадиий ва санъатшунослик ўқув предметлари билан шуғулланувчи талабаларда ушбу кўрсаткич атиги 60% ни ташкил этади. Тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган талабалар бошқа талабаларга нисбатан кўпроқ интерфаол ўқув дастурларидан (47%), телемаърузалардан (11%, айниқса, биринчи курс талабалари), шунингдек, виртуал семинарлар ва лабораториялардан (18%) фойдаланади, чунки улар учун таълим жараёнида маҳорат тажрибаси ва илмий тажрибалар муҳим роль ўйнайди. Шундай қилиб, тиббиёт e-learningдан жуда интенсив равишда фойдаланувчи фаолият соҳасига хос.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish