Тошкент молия институти


Инвестицияларни Кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana22.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#93292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
zhaxon banki guruxi va uning funktsiyalari

4.Инвестицияларни Кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик 
ривожланаётган мамлакатларда хусусий инвесторларга кўмаклашиш учун 
тузилган,бундан мақсад инвесторларни нотижорий хатарлардан ( яъни, 
ҳуқуқий ёки сиёсий хатарлардан уруш, сиёсий ларзалар, миллийлаштириш 
хатаридан 
инвестисия 
бериладиган 
мамлакат 
ҳукуматининг 
ҳатти-
ҳаракатларидан) ҳимоя қилишдир. 


5.Инвестицион келишмовчиликларни тартибга солиш халқаро 
маркази келишмовчиликларни тартибга солишни инвестор давлатлар ва 
инвестиция олувчи давлаталар ўртасидаги инвестицияга тегишли мунозарали 
саволларининг келишуви ёки муҳокамаси ишларини таъминлаш орқали 
амалга оширади. 
Жаҳон Банки кредит ишларидан бошқа йўналишларда ҳам иш 
олиб боради
Банкнинг ривожланиш ҳақидаги мақсади доимо мижоз давлатларга 
ёрдам бериш бўлган. Бош иқтисодчи томонидан бошқариладиган банкнинг 
иқтисодий тараққиёт гуруҳи банк фаолияти ҳақидаги ахборотларни 
текширади ҳамда долзарб масалалар ҳисобланган инвестицион муҳитнинг 
қай даражада эканлигини ўрганади. Банк ходимлари банкнинг асосий 
вазифаси ҳисобланган иқтисодий таҳлил ишларини ҳар бир давлатда олиб 
борадилар.
Шундай қилиб Жаҳон Банки нафақат молиявий томондан кўмаклашиш 
балки қай тарзда ривожланиш ҳақидаги ахборотларни берувчи манба 
ҳисобланади. Мижоз давлатлар орасида бундай ахборотларнинг тарқалиши 
банк ишининг асосий принципларидан бири ҳисобланади. 
Жаҳон банки, иккинчи жаҳон урушидан сўнг унинг талофатларини 
тугатишга қаратилган фаолиятини бошлаган пайтда унинг таркибига 38 та 
давлат кирган. 
Ҳозирга келиб бундай давлатлар сони 184 тага етган. Жаҳон банки бу 
ҳамма тушунадиган “банк” эмас, бу ижрочи директорлар кенгашида ўз 
вакиллари бўлган давлатлар ёки халқаро “акционерлар” уюшмасидир. Ана 
шу вакиллар банк сиёсатини олиб борадилар ва банк фаолиятини назорат 
қиладилар. Жаҳон банки дунёнинг 100 та давлатида ўз ваколатхоналарига эга 
ва бутун жаҳон бўйлаб унинг ишчилари сони 10600 кишига этади. 
Шундай қилиб, Жаҳон банки ўз фаолияти давомида фойдаланадиган 
пул қаердан келади ва у пулларни ўз олдида турган муаммоларни ҳал қилиш 
учун қандай тақсимлайди ёки сарфлайди?


 Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки кредит беришдан катта фойда 
олмасада ўз маблағидан катта даромад олади.Бу маблағ кўп йиллар давомида 
185 аъзо давлатдан йиғилган резервлардан ташкил топган бўлиб, банк 
операцияларини бажариш учун кетадиган харажатларни қоплаш учун ва 
қарздор давлатлар ташвишини енгиллаштириш учун фойдаланилади. 
Грант ва фоизсиз қарз кўринишида бўлган Халқаро тараққиёт 
ассоциацияси ресурслари, дунёнуинг қолоқ давлатларини молиялаштирувчи 
энг йирик манба ҳисобланади ва ҳар уч йилда 40 та донор давлатлар орқали 
тўлдириб турилади. 
Халқаро тараққиёт ассоциацияси қўшимча даромадни 35-40 йил 
давомида фоизсиз займларни олган давлатларни маблағини қайтариши 
ҳисобидан кўради ва бу даромад яна қайта кредит беришга йўналтирилади. 
Кредит операцияларининг 40 фоизи Халқаро тараққиёт ассоциацияси 
улушига тўғри келади. 
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки ва Халқаро тараққиёт 
ассоциацияси томонидан бериладиган қарзларнинг 2 та асосий тури мавжуд: 
1. Инвестицион қарзлар
2. Ривожлантириш мақсадидаги қарзлар. 
Инвестицион қарзлар ҳар хил соҳалардаги ижтимоий-иқтисодий 
лойиҳаларни ва товарларни молиялаштириш учун ажратилди.
Ривожлантириш мақсадидаги қарзлар эса сиёсий ва институционал 
ислоҳатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ресурсларни тезда 
ажратишни ифодалайди. 
Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан берилган кредитлага фоиз 
берилмайди.
Қарз олувчидан лойиҳани молиялаштириш учун ариза қабул 
қилинганидан сўнг ассоциация лойиҳани ҳақиқатан иқтисодий, молиявий, 
ижтимоий ва экологик муносабатларда фойдали эканлигига ишонч ҳосил 
қилиши учун кўриб чиқади. 


 Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига 185 давлат, Халқаро тараққиёт 
ассоциациясига 163 давлат, Халқаро молия корпорациясига 175 давлат, 
Инвестицияларни Кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентликга 168 давлат, 
Инвестицион келишмовчиликларни тартибга солиш халқаро марказига 134 
давлат аъзо ҳисобланади.
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига га аъзо бўлиш учун бирор 
давлат энг аввало Халқаро валюта фондига аъзо бўлиши лозим.
Халқаро молия корпорациясига, Халқаро тараққиёт ассоциациясига, 
Инвестицияларни Кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентликга аъзо бўлиш 
учун ХТТБга аъзо бўлиш лозим. 
Жаҳон банки кредит олиш, уни қайтара олиш даражасида бўлган 
мамлакатлар учун маблағларни мужассамлайди. Аммо, бой мамлакатларга 
ёки алоҳида шахсларга жаҳон банки томонидан кредит берилмайди. 
Ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг жон бошига ялпи маҳсулот $1200 
атрофида бўлган тақдирда улар Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан 
кредит олиш имкониятига эга бўладилар. Бу кредитлар 12-15 йил ичида 
қопланиши лозим.
Иккинчи томондан, Халқаро тараққиёт ассоциациясини (МАР) 
кредитларни қолоқроқ мамлакатларга, яъни улардаги ялпи миллий маҳсулот 
жон бошига $800 дан кам бўлган мамлакатларга беради ( асосан МАР 
томонодан берилаётган кредитларнинг 80 %ини ҳозирги вақтда аҳоли жон 
бошига $ 700 дан кам бўлган мамлакатлар олади). Бу кредитлар бўйича 
фоизлар олинмасдан, кўпгина ҳолларда улар 35-40 йиллар оралиғида тўлаш 
шарти билан берилади. 
Жаҳон банки ўз фаолиятини ривожланаётган ва қолоқ мамлакатларга 
техник лойиҳаларни, иқтисодий дастурларни молиялаштириш жиҳатдан 
ёрдам бериш орқали бу мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга 
ёрдам беради. Бу вазифалар банкининг асосий узоқ муддатли вазифаси 
ҳисобланади. 


 Охирги йилларда банк олдинги йиллардаги тажрибаларига таянган 
ҳолда мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш босқичлари даражаларини 
инобатга олиб, лойиҳаларни танлаш жараёнида асосан ривожланаётган 
мамлакатларнинг қолоқ қатламларини қамрашга, уларнинг тараққиёт 
даражаларини оширишни назарда тутган ҳолда иш олиб бориляпти. 
Шунинг учун ҳам, Банк томонидан техник ва молиявий жиҳатдан ёрдам 
бериш ва молиялштириш жараёнида БМТ томонидан белгиланган дастуга 
асосан ҳам техник ёрдам берувчи, ҳам лойиҳани ижро этувчи сифатида 
қатнашади. 
Банк томонидан танланадиган лойиҳа, уларнинг йўналишлари миллий 
мамлакатлар, 
уларнинг 
маҳаллий 
ҳокимиятлари, 
бошқа 
тегишли 
ташкилотлар билан ҳар томонлама келишилган ҳолда амалга оширилади. 
Банк кредит ажратиш жараёнида ўз мутахассислари иштирокида кредит 
олувчи мамлакатларнинг иқтисодини синчиковлик билан таҳлил этиш 
асосида қайси 
соҳага 
асосий 
эътибор 
бериш ёки 
қўйилмаларни 
жойлаштириш 
борасида 
у ёки 
бу 
соҳани танлаш 
имкониятидан 
фойдаланилади. Бундай тахлитда иш юритиш ушбу малакатларнинг асосий 
муаммолари эчимида қатнашиб, унинг ривожланишига ёрдамлашишни 
назарда тутади.
ХТТБ дунё молиявий бозорида облигацияларининг ҳажми ҳисобида 
йирик ўринни эгаллайди.
70-йилларнинг охирида ишлаб чиқарилган облигацияларнинг суммаси 
жиҳатидан ҳар йили ўртача 5 млрд. долларни ташкил этади, 1993 йилда эса 
12,7 млрд. долларни ташкил этди. Хулоса қилиб айтганда Жаҳон Банки ўз 
фаолиятида узоқ муддатли капиталларга ўзининг таъсирини сезиларли 
даражада кўрсатиб келмоқда. 
Жаҳон Банкининг кредит сиёсати, унинг капитали, ривожланаётган 
мамлакатларда қўлланилиши, бу мамлакатлар талабларига жавоб берганлиги 
сабаблидир. Жаҳон Банки кредитларни олиш ҳакидаги мурожаатларни 
қондириш масалаларини қуриш жараёни кенг кўламдаги иқтисодий ва 


молиявий ахборотларни бу мамлакатлардан тавсия қилишни талаб қилади ва 
шу мамлакатларга ўзининг иқтисодий миссияларини юборади. 
Бу миссиялар асосан иқтисодий ривожланган мамлакатлар аъзоларидан 
шакллантирилади, улар мамлакатни иқтисодий ва молиявий аҳволини 
ўрганиб чиқиб, аъзо мамлакатларнинг миллий ривожланиш дастурларига 
таъсир кўрсатадилар. Миссияларнинг тавсиялари Жаҳон Банкининг устивор 
йўналишдаги хусусий иқтисод секторини ривожлантириш мақсадида 
хорижий капиталларни жалб қилади. Миссиялар фаолияти кредит бериш 
масаласи билан мурожаат қилган аъзо мамлакат суверенитетига таъсир 
кўрсатмаслиги мумкин эмас. 
Бундай тавсиялар эътиборга олинмаса талаб қилинаётган кредитлар 
берилмайди, шу қаторда бошқа манбаларга ҳам таъсир қилиш чоралари 
кўрилади. Чунки у бутун Жаҳон молия ва кредит соҳаларини, Халқаро 
Валюта Фонди билан бошқаради ва иқтисодий ривожланишни самарали 
йўналтиради. Жаҳон Банки томонидан берилган кредитлар ҳажми 47 йил 
ичида 235млрд. долларни ташкил этди.Ундан 1/3 қисми (80 млрд. доллар) 
1989-93 йилларга тўғри келади.Кредитлар асосан иқтисоднинг асосий 
тармоқларини ривожлантиришга (транспорт, алоқа, энергетика) берилади. 
70-йилларда Жаҳон Банки кредитлари ижтимоий ривожланишга 
қаратилган эди, айниқса, қашшоқликни бартараф этишга. Эндиликда эса бу 
фаолият тиббиётга,таълимотга, режалашга, оилага, қишлоқ хўжалигига ва 
аъзо мамлакатларни бозор муносабатларига ўтиши ва атроф муҳитни 
муҳофаза қилишга қаратилган.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish