Тошкент молия институти


-жадвал  Ўзбекистон молия соҳасини ривожлантириш бўйича ажратилган



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana22.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#93292
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
zhaxon banki guruxi va uning funktsiyalari

1-жадвал 
Ўзбекистон молия соҳасини ривожлантириш бўйича ажратилган 
кредитнинг тақсимланиши
5
 
№ 
Компонентлар, заҳира ва комиссион тўловлар 
минг $ 
%
ҳисобида 
1. 
Танлаб олинган тижорат банкларига техник ёрдам 
(5 та банк) 
2 920 
12 
2. 
Барча тижорат банкларига техник ёрдам 
4 512 
18 
3. 
Марказий банкка ёрдам кўрсатиш 
7 711 
31 
4. 
Банкларни 
реструктуризация 
қилиш 
ва 
хусусийлаштири 
4 568 
17 
5. 
Агентлик ҳаражатлари 
1 745 

6. 
Заҳира 
1 446 

7. 
РРF бўйича аванс 
1 200 

8. 
1 фоизли камиссион тўловлар 
250 

 
Ҳаммаси 
25 000 
100 
Ушбу лойиҳани амалга оширш 2009 йил июл ойидан бошланди. 
Кредитдан самарали фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ХТТБ билан ҳамкорликда «Молия соҳасини институтционал 
5
Ўзбекистон молия соҳасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқарилган режага асосан тузилган. 


ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги дастур ишлаб чиқди. 
Дастурга кўра кредитдан фойдаланиш юқоридаги жадвал кўринишида 
тақсимланди.
Дастурни амалга ошириш учун эса Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки ҳузурида Молия соҳасини ривожлантириш Агентлиги ташкил этилди. 
Унга маҳаллий кадрлар билан бирга чет эл мутахассислари ҳамда 
экспертлари танлов асосида ишга таклиф қилинди. Ушбу мутахассислар 
«Ўзсаноатқурилиш банки», ТИФ Миллий банки, «Асака банк», «Ипакйўли 
банки» ва «Ҳамкорбанк»ка чет эл банкчилик тажрибалари бўйича 
маслаҳатлар бериш билан бирга метадалогик хизматлар ҳам кўрсатдилар. 
Бугунги кунда мазкур банклар, у ёки бу даражада кредит хатарларини 
бошқариш, стратегик режалаштириш, кредит сиёсатини ишлаб чиқиш, 
хазинани бошқаришни такомиллаштириш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички 
аудит институтини халқаро андозалар даражасида ташкил этиш ва 
ҳисоботлар тайёрлашни йўлга қўйиш масалалари бўйича консалтинг 
хизматларини олдилар. 
Ушбу лойиҳани амалга оширилиши тижорат банкларида профессионал 
хазиначиларни тайёрлаш ва у билан боғлиқ бўлган хатарларни бошқариш, 
шунингдек банкларда зарур стратегияларни, хусусан кредит бериш 
жараёнларини тезлаштирш учун кредит лойиҳаларининг таваккалчилик 
даражаларини баҳолаш усулларини, кредит портфелини дверсификация 
қилиш йўли билан кредит рискларини камайтириш, халқаро бухгалтерлик 
андозаларига кўра бухгалтерлик ҳисобини юритиш ва тайёрлаш усулларини 
ва 
тақдим 
этилаётган 
ҳисоботларнинг 
сифатини 
ошириш 
ҳамда 
ошкоралигини таъминлаш, ички аудит хизмати институтини ташкил этиш 
ҳамда банкларда корпоратив бошқарувни юқори даражага кўтариш бўйича 
ёзма (метадалогик) процедуралар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Банк тизимини ривожланишида ва халқаро молия институтларининг 
кредитларини жалб қилишда банкларда ўтказилаётган ташқи аудитнинг роли 
билвосита муҳим аҳамиятга эгадир. Агентлик 1999 йилдан бошлаб ҳар йили 


танлов асосида бир қатор тижорат банкларда халқаро аудиторлик 
ташкилотларини 
жалб 
қилган 
ҳолда, 
ташқи 
аудит 
текширувлари 
ўтказилишини таъминлаб келмоқда. 
Шунингдек, аудит текшируви давомида аудиторлар банк ходимларига 
ҳисоботлар тайёрлашда, молиявий ҳисоботларни халқаро андозаларини 
қўллаш услубларини ўргатмоқда. Тижорат банкларига тақдим этилаётган, 
аудитнинг 
халқаро 
андозаларига 
мувофиқ 
тайёрланган 
аудиторлик 
ҳисоботлари ҳамда берилаётган хулосалар, халқаро молия институтларининг 
банкларда кредит линияларини очиш ва бошқа ҳамкорлик турларини йўлга 
қўйишларида муҳим рол ўйнамоқда. 
ЖБ ўз олдига қўйган ушбу мақсадларга эришишда, хусусий 
корхоналарни институтционал ривожлантириш, молия институтларини 
ривожлантириш, қишлоқда жойлашган корхоналарни қўллаб-қувватлаш 
ҳамда шаҳар тарнспортни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш 
йўли билан амалга оширига ҳаракат қилмоқда. 
Шунингдек, ЖБ мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотларнинг ижтимоий (таъсирини) оқибатларини юмшатиш ҳамда 
давлат ҳаражатларининг (эффективлигини) унумдорлигини оширишда 
молиявий кўмак бериш билан бирга техник ёрдамлар ҳам кўрсатмоқда. 
Лойиҳани амалга оширишнинг яна бир асосий йўналиши бу Марказий 
банк ва тижорат банклари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик 
баъзасини такомиллаштиришдан иборат бўлди. Хусусан, Марказий банкда 
хорижий юридик маслаҳатчиларнинг берган таклифлари асосида 14 та янги 
таҳрирдаги асосий меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. 
Бундан ташқари, мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан кўзланган 
яна бир мақсад, ахборотлаштириш ва тўлов тизимини самарадорлигини 
сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришдан иборат эди. Бу ишни амалга 
оширишнинг бир неча йўналишлари режалаштирилди, хусусан, тўлов 
тизимини такомиллаштиришни замонавийлаштирилган моддий техника 


баъзасидан фойдаланган ҳолда банкларда ягона корреспондентлик ҳисоб 
рақамларини жорий қилиш орқали тўловларни амалга оширишга эришилди. 
Шундай қилиб Молия соҳасини институционал ривожлантириш 
лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар ҳукумат томонидан белгиланган 
режага мувофиқ амалга оширилмоқда. 
Лойиҳани амалга оширилишидан эришилган натижалар: 
- банкларда халқаро андозаларга мувофиқ бухгалтерлик ҳисоб ва 
ҳисоботини юритиш йўлга қўйилди, шунингдек уларда ички аудит хизмати 
институти ташкил этилди; 

аниқ 
вақт 
ичида 
ҳисоб 
китобларни 
амалга 
оширадиган 
такомиллаштирилган замонавий тўлов тизими жорий қилинди, шунингдек, 
банклар ўртасида сўнгги ҳисоб китобларни ўз вақтида амалга ошириш 
имконияти яратилди ва бу билан банкларда ликвидликни бошқариш яхши 
йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, ЖБ республикамизга молиявий ва техник ёрдамлар 
кўрсатиш билан бирга, унинг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлилини қилиб, 
ўзининг маслаҳатларини бериб келмоқда. 
Жумладан, у Ўзбекистонда қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар бўйича 
таҳлил ишларини олиб бормоқда. 
 ҳаёт даражасини баҳолаш; 
 мамлакат бўйича иқтисодий меморандумлар тайёрлаш; 
 давлат ҳаражатларининг таҳлили бўйича; 
 мамлакат молиявий ҳисоботини баҳолаш; 
 давлат бюртмалари тизимини баҳолаш; 
Шунингдек, иқтисодий тармоқлар бўйича бошқа бир қанча ҳисоботлар 
тайёрлаб, ҳукуматга ўз тавсияларини бериб келмоқда. 
ЖБнинг яна бир муассасаси, Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) 
республикамизда 14 та лойиҳа бўйича 46 млн. АҚШ доллари қийматига тенг 
бўлган инвестиция ва кредит портфелига эга. 


ХМК Ўзбекистонда АБН Амро Голландия-Ўзбекистон қўшма банкини 
(ҳозирда KDB Financial Group Uzbekistan, 2013йилдан) ташкил этилишида 1,0 
млн. АҚШ доллари миқдорида устав капиталида шунингдек, «Ўзбек 
Лизининг Интернешнл» қўшма корхонасининг устав фондида 0,9 млн. АҚШ 
доллари миқдорида ўзининг инвестициясига эга. Шунингдек, Ҳамкорбанк 
ОАТБнинг устав капиталида 15 фоиз акцияга эгалик қилмоқда. 
Бундан ташқари ХМК Ўзбекистонда сифатли халқ истеъмол 
молларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида «ЎзДатчЧиз» қўшма 
корхонаси учун сифатли сир ишлаб чиқарувчи техника ускуналарини сотиб 
олиш учун 584 минг АҚШ доллари миқдорида тўгридан тўғри кредит 
маблағи ажратди. Шунингдек, гранит плиталари ишлаб чиқарувчи МЧЖ 
шаклидаги «Осиё-Гранит» корхонасига техника асбоб ускуналар сотиб олиш 
учун ҳам 1,2 млн. АҚШ доллари қийматида кредит маблағи берди. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish