Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet140/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Принципиал янгиликлар, маҳсулотлар ва ҳизматлар яратиш – бу жуда ҳам таваккалчилиги энг катта бўлган стратегиядир, аммо у муваффақиятли ўлган тақдирда энг катта фойда ҳам келтиради. Бундай янги товар ёки ҳизматни яратувчиалар истеъмолчиларни ҳам улардан фойдаланишга ўргатишлари керак бўлади. Агарда истеъмолчилар бу маҳсулотлардан фойдаланишда бирор бир манфаат топсаларгина, уларни кейинчалик ҳам ишлата берадилар.
Янги маҳсулот ёки ҳизматлар линиясини яратиш – мисол сифатида эски Нецcапе Навигатор ишлатилиб турилганида янги маҳсулот, Миcрософт компанияси Интернет эхплорер ни ишлаб чиқди – бу эса абсолют янгилик эмас, балки олдингисига қўшимча бўлган янги маҳсулот эди.
Олдин мавжуд бўлган товар линиясини кенгайтириш – Бунга мисол сифатида газеталарнинг интернет-версияларини ва интернетдаги банк хизматларини келтириш мумкин.
Мавжуд бўлган товар ёки ҳизматларни мукаммаллаштириш – масалан, Яҳоо тизими олдин қидирув маълумотномаси бўлган эди, ҳозирда эса ҳизматлар порталига айланган.
Олдингига нисбатан арзонроқ бўлган маҳсулотлар яратиш ва борларини имитация қилиш – мисол сифатида кўплаб интернет-провайдерлар томонидан киритилган интернет тўловининг олдиндан белгиланган қийматини келтириш мумкин.
Агарда катта ва муваффақиятли компанияларнинг тарихини ўрганиб чиқсак, уларнинг олдинлар стартаплар кўринишида бўлганлигини ва
ривожланишнинг барча босқичларини босиб ўтганликларини кўришимиз мумкин. Бу холатларни таҳлил қилсак, уларнинг бир қанча ўзига ҳос хусусиятларини билиб олишимиз мумкин. Информацион технология билан боғлиқ маҳсулотларга келсак, агар уларда патент бўлган тақдирда ҳам, исталган рақамли маҳсулотни бемалол нусхалаб олишимиз мумкин ва бунга қарши самарадор кураш усуллари хозирда мавжуд эмас. Шунга қарамай, агар қандайидр рақамли маҳсулот ёки янгилик ярацангиз, ўз савдо маркангизни регистрация қилиб олсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди - бу билан товар белгигизни нушалашдан ҳимоя қилиб олган бўласиз. Электрон бизнесда муваффақиятга эришган ва эришмаган компаниялар амалиётини таҳлил қилинганида уларнинг бошқарувида йўл қўйилган бир қанча холатларни билиб олиш мумкин бўлади:
Електрон бизнесда узоқ муддат давомидаги муваффақиятни инновацион ечимлар, етарли миқдордаги инвестициялар ва компаниянинг узоқ муддат давомида ўз фаолиятини бир текис юрита олиши таъминлаб беради. Агарда компания қандайдир сабабларга кўра ўсиш учун имконият топа олмаса, ташқи муҳит ўзгаришларига дош бера олмай, муваффақияцизликка учрайди.
Юқори рақобатли бозорга чиқилганида мижозларни ушлаб туриш учун жуда кучли реклама компаниясини ташкил эта олмаслик ҳам компания ишининг орқага кетиши ва унинг ҳонавайрон бўлишига олиб келиши мумкин.
Компания ишида стратегик ёндошувнинг йўқлиги ҳам муваффақиятга эришишдаги катта тўсиқлардан бири бўлиши мумкин.
Товар ва хизматларнинг сотув каналларини танлашда хатога йўл қўйилганлиги ҳам муваффақияцизликка олиб келиши мумкин. Ўз табиати бўйича электрон платформаларда сотилишда муваффақиятни таъминлаб бера олмайдиган маҳсулотлар ва ҳизматлар билан электрон савдога чиқиш бунга бир мисол бўла олади. Гилт-Тасте интернет магазинининг муваффақияцизликка учраши ҳам озиқ-овқатлар бозорининг он-лайн бизнес
учун унчалик мос келмаслиги билан тушунтирилган. Чунки бир-бирига жуда яқин бўлган худудларда ҳам истеъмолчиларнинг диди, танлови ва овқатланиш хусусиятлари бир-биридан анча-мунча фарқ қилади. Бу эса мақсадли аудиторияни анча торайтириб, ўсиш имкониятларини камайтиради. Електрон бозордаги аниқ бир позициянинг мавжуд эмаслиги – компания барча нарсани ва ҳозироқ қилишга уриниши, бунга албатта
истеъмолчларнинг кўпчилиги ҳам, хамкорлр ҳам тайёр бўлмайдилар.
Муфаффақиятга бўлган ишончни жуда эрта йўқотиш ва тушкунликка тушиш.
Инфратузилмани ташкил этишда хатоларга йўл қўйиш – технологик платформанинг ҳажми камчиллиги, хостинг ҳизматларига боғлиқлик, инфратузилма учун тўловларнинг кечитирилиши ва бу билан боғлиқ бўлган молиявий муаммолар. Масалан, фойдаланувчиларнинг расмларини сақлаш ҳизматини таклиф қиладиган эверпих компаниясининг муваффақияцизликка учраши унинг Амазон Wеб Сервиcес компаниясининг хостинг бўйича хизматлари учун ўз вақтида тўлов қила оламаганлиги бўлган. Чунки худди шу сабабли компания фойдаланувчиларнинг 400 миллион фотосини йўқотиб қўйган.
Фойдаланилаётган информацион тизимларнинг ишончли эмаслиги - бунда гап техник муаммолар, шахсий маълумотларни йўқотиш, фирибгарлар хужумига учраш, хакерлар хужуми ва шунга ўхшаш сабаблар хақида кетади.
Катта компанияларга ҳизмат кўрсатиш учун Б2Б сегментини танлаш
– компания нима билан шуғулланишидан қатъи-назар, агар у 70-80% фойда келтирадиган катта компанияга боғлиқ болса, қандайдир вақтда катта мижознинг ўзи худди шундай сервисга эга бўлиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Масалан, Авиатион компанияси Генерал элеcтриc, Ҳонейwелл, Боеинг ва бошқа катта компанияларга ҳизмат кўрсатишга йўналтирилган эди. Лекин он-лайн бозорда катта тармоқ компаниялари томонидан ташкил этилган электрон савдо майдонлари пайдо бўлганидан сўнг, компания инқирозга учради. Чунки бу ишни аиакомпанияларнинг
садво-сотиқ ишлари билан шуғулланишга мўлжалланган Аероспан ва Траде Аир электрон савдо майдонлари бажара бошлади.
Компания асосчилари, директорлар кенгаши ва етакчи менежерлар орасида келишмовчиликларнинг юзага чиқиши, компания учун муҳим бўлган энг асосий шахсларнинг бизнесни тарк этиши, компниянинг бир қанча сабабларга кўра бўлакларга ажраб кетиши ва бошқалар.
Фаолият олиб борилаётган бозорнинг алохида ҳусусиятлари ҳам бизнеснинг ривожланишига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин. Масалан, фирибгарлар ва товламачиларнинг коплиги, логистиканинг талаб даражасида эмаслиги, малакали кадрларнинг етишмаслиги, инженер-техник ходимлар камчиллиги ва бошқалар.
Барча стартапларнинг бошланғич ғоянинг юзага келиши ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча бопсқичларида бир хилдаги муаммо ва масалалар ҳал қилинади: Ғоялар билан қандай қилиб ишлаш лозим, Қандай қилиб командани танлаш мумкин, Ўз ғоясини қандай қилиб ҳимоя қилинади, Қандай қилиб компанияни молиялаштириш мумкин, Бу ишни қилиш муваффақиятга олиб келадими, Қачон инвесторга мурожаат қилиш керак, Қандай қилиб маҳсулотни яратиш ва уни мукаммалаштириш мумкин, Бугунги кунда қандай янги турдаги маҳсулот ва ҳизматларини истеъмолчиларга таклиф қилиш мумкин? Бу масалаларни ҳал қилишда маҳаллий ва ҳалқаро рақамли электрон бозорни ҳар томонлама ўрганишдан бошқа чора йўқ албатта. Бу эса интернетдаги адабиётлар, янгиликлар ва манбаълар билан муттасил ишлашни, ўрганишни ҳамда энг янги маҳсулот ва хизматларни бевосита синаб кўришни талаб қилади. Ўз маҳаллий бозорингиздаги ҳозирча қондирилмаган талабларни ҳар томонлама ўрганиш ҳам бирор бир янги инновацион ғояга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, инновацион рақамли бизнеснинг энг асосий элементлари истеъмолчилар учун қандайдир янги маҳсулот ёки хизмат турини яратиш, унинг аҳамиятини кўрсатиш, усабилитйнинг олий даражасига эришиш, мижозга йўналтирлган ёндошув ва индивидуал талабларни максимал даражада қондиришдир.

    1. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish