Ўзбекистондаги Интернет аудитория 2010-2016
йиллар
|
Интернет фойдаланувчи лари сони
|
Интернетни нг миқёси
|
Аҳолинингу мумийсони
|
Интернетданфо йдаланмайдига нларсони
|
Фойдаланувч иларсонининг йилигаўзгари ши, %
|
Бир йилда фойдаланувчилар сонининг ўзгариши
|
Республика илисинингў
ши, %
|
2016
|
15,453,227
|
51 %
|
30,300,446
|
14,847,219
|
6.1 %
|
893,596
|
1.36 %
|
2015
|
14,559,632
|
48.7 %
|
29,893,488
|
15,333,856
|
13.4 %
|
1,725,485
|
1.44 %
|
2014
|
12,834,147
|
43.6 %
|
29,469,913
|
16,635,766
|
15.7 %
|
1,743,403
|
1.5 %
|
2013
|
11,090,744
|
38.2 %
|
29,033,361
|
17,942,617
|
6.2 %
|
648,409
|
1.54 %
|
2012
|
10,442,335
|
36.5 %
|
28,592,451
|
18,150,116
|
22.8 %
|
1,938,500
|
1.54 %
|
2011
|
8,503,835
|
30.2 %
|
28,158,395
|
19,654,560
|
53.3 %
|
2,955,882
|
1.51 %
|
2010
|
5,547,953
|
20 %
|
27,739,764
|
22,191,811
|
19 %
|
884,559
|
1.47 %
|
Ўзбекистон ақлли қишлоқ хўжалиги концепцияси
Ҳозирги рақамли инқилоб ва кўпчилик соҳаларнинг рақамли трансформацияси даврида инсоният фаолиятининг бача соҳаларида глобал миқёсда рақамли технологияларнинг гуркираб ривожланиши кузатилмоқда. Бу борада албатта Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ҳўжалиги ҳам четда қолаётгани йўқ албатта. Мисол сифатида бу соҳада қақул қилинган Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қақорларини [1-3] ва бу билан боғлиқ бўлган бир қанча чора-тадбирларни кўрсатишимиз мумкин. Рақамли иқтисодиёт ва бу билан бўглиқ бўлган муаммо ва масалалар бир қанча китобларда [4,6] ва мақолаларда ҳам [5,7-8] батафсил ёритилган. Умуман айтганда, ақлли қишлоқ ҳўжалигини амалга ошириш мумкинмикан? Бу саволга ўзига ҳос жавоб тариқасида ҳаётдан олинган реал мисолларни келтиришимиз мумкин: Окленд шахридаги ДЖИ Фернтеч компанияси муҳандислари ДЖИ Мавиc 2 энтерприсе деб номланган стандарт дронга итга ўхшаб хурадиган овоз чиқаргич ўрнатишди ва унда товуш чиқариш функциясини тадбиқ этдилар. Маҳаллий фермерлар рақамли технологиянинг бу янгилигини дарҳол қабул қилдилар ва уни ишга туширдилар ва бу бутун интернетда катта шов-шувга сабаб бўлди. Қуйидаги тасвирни фараз қилиб кўринг: сигирлар подаси тинчгина ўтлаб турган эди, бирдан ёқоридан учиб келган дрондан итларнинг хуриши эшилилиб қолинди. Буни эшитган сигирлар дарҳол ўзларини четга ола бошладилар ва йўналишларни фермер ихтиёрига кўра ўзгартирадилар.
Фермер эса уйида кофе ичиб ўтирган холда учувчисиз қурилма, яъни, дрон ёрдамида подани бошқаради ва сигирларни керакли жойга ёки ўтлоққа йўналтиради.
Кўпчилик ривожланган мамалакатлар қишлоқ хўжалигида аниқ геопозициялашиш, қишлоқ хўжалик техникаси паркининг комплекс бошқарилуви ва рақамли технологиялардан фойдаланган холда ер ресурсларидан комплекс фойдаланиш тармоқ стандартларига айлана бошлаяпти. Аммо қишлоқ хўжалигини тармоқлараро ўрганиш агросаноатда рақамли инқилобга хали анча муддат борлигини кўрсатмоқда. Ушбу мақолада рақамли агротехника ривожланишига туртки бериш маъносида Ўзбекистон Республикаси агротехнологиясини ривожлантириш режаларига таянган холда, рақамли қишлоқ хўжалик жараёнларининг асосий кўрсатгичлари ва ривожланиш йўналишлари баҳоли-қудрат ёритилган. Бу ерда рақамли қишлоқ хўжалик технологиялари АгТеч ёрдамида ўсимликларнинг ривожланишини назорат қилиш ва бошқариш бўйича таклифлар ҳамда экологик жиҳатдан ҳавфсиз роботлаштирилган рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти ва унинг таъсири кўриб чиқилган. Бундай технологиялар иқтисодий жиҳатдан тўла бошқарила олинадиган, экологияга зарар етказмайдиган ва об-ҳаво шароитлаирга боғлиқ бўлмаган холда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш имконини беради. Ундан ташқари, мақолада учувчисиз бошқариладиган аппаратлар (дронлар) дан ва рақамли технологияларнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган холда техник воситаларни аниқ навигация қилиш ҳамда қишлоқ хўжалик жараёнларини мақсадга мувофиқ равишда бошқариш масалалари ҳам муҳокама қилинади. Шу жумладан, ГПС ёки Глонассдан фойдаланиш имкониятлари, қишлоқ хўжалик жараёнларини рақамли усулда мониторинг қилиш ва баҳолаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашни ташкил қилиш масалалари ҳам имконият даражасида кўриб чиқилган. Учувчисиз аппаратлар ёрдамида қишлоқ хўжалик экинларини масофавий усулда ташхис қилиш имкониялатлари ҳам
янги трендлар сифатида кўриб чиқилган. Мақола сўнгида юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда мамлакат қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мақсадида агросаноатни рақамли трансформация қилишдаги энг биринчи навбатдаги масалалар аниқлаб чиқилган. Шу жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, жойлаш, савдо тармоқларига еткасиб бериш, ўсимликларнинг холати ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш, ўсимликлар ривожланиши учун оптимал шароитлар яратиш учун хизмат қиладиган дастурий-техник воситалар, технологиялар ва универсал модуллар яратиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Енди ақлли қишлоқ хўжалиги нима эканлигини тушунтириб ўтишимиз мумкин: Ақлли қишлоқ хўжалиги қандайдир турлардаги комплекс интеллектуал тизим (масалан, сунъий интеллект (АИ), виртуал воқеълик (ВР) ёки тўлдирилган реаллик (АР), ИоТ –буюмлар интернети, нейрон тармоқлар ва бошқалар) бўлиб, у автоматлаштирилган режимда бирор бир худуднинг тупроғи холати, ер усти ва ости холати, сув ресурслари, ховонинг ҳолати каби маълумотларни автоматик равишда йиғади, таҳлил қилади, қайта ишлади, янгилайди, моделлаштиради ва булар асосида оптимал ечимлар топиб беради (буни адаптив-ландшафт ечимлар деб ҳам аталади). Бу оптимал ечимлар сирасига қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни, турли хилдаги ўсимликлар учун керакли бўлган майдонларни ажратишни, алмашлаб экишни тартибга солишни, экинларга ишлов бериш агротехнологияларини, ер майдонларини ва уларнинг холатини автоматик равишда баҳолашни, кадастр баҳолов ва мониторингни, қишлоқ хўжалик экинларининг холатини назорат қилишни ва баҳолашни, ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлинини аниқлашни, агротехнологияларнинг атроф муҳитга ва ишчи-хизматчиларга таъсирини киритиш мумкин. Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнини қуйидаги соддалаштирилган чизма воситасида тасвирлашимиз мумкин:
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида ва жаҳон миқёсида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг уч асосий босқичини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
Пилот технологиялар босқичи – қишлоқ хўжалиида геопозицияланиш технологияларини тадбиқ эта бошлаш, қишлоқ хўжалик экин майдонларнинг мониторингини рақамли технологиялар воситасида кенг миқёсда йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалик техникасининг холатини автоматлаштирилган усулларда кузатишни амалга ошириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |