Стартап–старт-упстаге– стартапнинг ишга туширилиши, пилот версияда маҳсулот яратиган, уни тестлаштириш жараёни бошланган ва биринчи мижозларга ҳизмат кўрсатиш бошланган. Бу босқичда ғоянинг муаллифлари вечур фондлардан инвестиция олишлари мумкин.
Ўсиш босқичи – эарлй Стаге– Маҳсулот бозорга чиқарилишга тайёр, стартапнинг ривожланиши амалга оширилаяпти, маҳсулот сотуви ўсаяпти, стабил истеъмолчилар пайдо бўлаяпти. Бу босқичда венчур фондлар ёки банклардан инвестиция олиниши мумкин.
Кенгайиш босқичи – эхпансион Стаге– компания фаолияти тезлик билан ўсиб бораяпти, сотув бозорлари кенгаяяпти, актив сотувлар амалга ошаяпти.
Бу босқичда қўшимча молиялаштириш талаб қилиниши мумкин. Бу босқичда банклардан инвестиция олиниши мумкин.
Ривожланишнингкейингибосқичи–ЛатерСтаге– бу босқич компаниянинг кейинги ривожланиши ва унинг катта оммавий ташкилотга айланиши билан боғлиқ.
Чиқиш босқичи – эхит – бу босқичда инвестор бизнесдан чиқиб кетиши мумкин, компания эса ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Ташқи молиявий маблағларни жалб қилишнинг кенг тарқалган усулларидан бири молиявий роялтй (Роялтй Финанcинг) ҳисобланади. Бунда инвестор устав капиталда улуш эмас, балки келишилган вақт давомида даромаддан маълум бир қисмини олиш бўйича шартнома тузади. Бундай келишувлар одатда лойиҳага инвестиця қилинган сумма миқдоридан 3-6% кўпроқ пулни қайтариб олишни кўзда тутган ҳолда тузилади. Ушбу молиялаштириш усулида кичик бизнес эгалари бизнесга болган эгаликни сақлаб қоладилар. Бу усулда молиялаштиришга эришишда инвесторни келажак маҳсулотнинг фойда бера олишига ишонтириш керак бўлади.
Электрон бизнесини ривожлантириш стратегияси
Глобал иқтисод ва рақамли иқтисодиётнинг мавжудлиги туфайли, қандайдир мамлакатнинг жаҳон трендларидан ажралган ҳолда ривожланиши мумкин бўлмай қолди. Электрон бизнесда ҳам бу ҳолат шунда намоён бўладики, агарда бирор-бир мамлакатда бирор-бир соҳада муваффақиятга эришган компания пайдо бўлса, бу компаниянинг клонлари дарҳол бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлади. Чет эл компаниялари клони сифатида ҳосил бўлган компниялар жуфтликларига мисол қилиб қуйидагиалрни келтиришимиз мумкин: ЛаМода-АСОС,КуриВИП–ГилтГроуп,Анйwаянйдай–эхпедиа/Каяк,ГамеИнсигҳт–Зйгна,Авито–Cраигслист, Wикимарт – эБай, Биглион – Гроупон, Озон – Амазон. „Лидерортиданюриш“ стратегияси воситасида компаниялар яратиш ва уни ривожлантириш Интернет тармоғида фаолият кўрсатадиган компаниялар
учун жуда ҳам оммабоп бўлиб қолди ва бу стратегия жаҳон бўйлаб жуда яхши тижорий натижаларга олиб келаяпти. Масалан, Заландодеб номланган немис оёқ-кийим компанияси ва Россиянинг Сапато компанияси американинг Заппос компанияси нусхасидир. Гроупон компаниясининг клонларидан бири БуйWитҳМе.cом Гроупоннинг Хитойдаги нусхаси бўлиб, унда кўпчилик элементлар – номлар, логотип ва сайт дизайни айнан бир хил қилиб кўчириб олинган. Қонун нуқтаи-назридан бундай ишларга қарши туриш жуда мураккаб ва катта сарф-ҳаражат талаб қилади. Шунинг учун компаниялар кўпчилик холларда клонларга унчалик эътибор бермайдилар. Бошқа томондан қараганда, агар компания янги бозорларга чиқишни режалаштирса, ўша мамлакатлардаги клонларни уни барча элементлари билан биргаликда (мижозлари, инфратузилмаси, оммавийлиги ва инженер-техник ходимлари билан) сотиб олади ва ортиқча ҳаражатлардан қутулган ҳолган янги бозорларни ҳам эгаллаб олади. Масалан, шу стратегияга амал қилган холда Гроупон компанияси дунё бўйлаб 20 дан ортиқ янги бозорларни ўзлаштириб олди. Аландо.де деб номланган эБай нинг клони эса 1999 йилда эБай га $54 миилонга сотилди. Турли хил мамлакатларда яратилган клонларни сотиб олиш бизнеснинг бошқа давлатларга эхпансийси стратегияларидан бири бўлиб қолиши ҳам мумкин, чунки муваффақиятли клон яратиш ва уни йирик корпорацияларга сотиш катта фойда келтиради.
Рақобат ва кооперцйиа орасидаги танлов масаласини эБай ва Амазонмисолида кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз (Стоун Б. Тҳе эверйтҳинг Сторе.Джефф Безос ва Амазон эраси. М: Азбука Бизнеса, 2014). 1994 йилда Джефф Безос олдин китоблар, сўнгра эса Б2Б ва Б2C бозорларида маҳсулот ва хизматларнинг кенг ассортиментини таклиф этадиган Амазон интернет компаниясига асос солди ҳамда бу компания тез суръатлар билан ривожлана бошлади. 1998-99 йилларда эса унинг жуда ҳавфли рақобатчиси бўлган эБай компанияси раҳбарияти билан юқори даражадаги учрашув уюштирилди ва бу учрашувда уларнинг биргаликда иш олиб боришларининг турли вариантлари муҳокама қилинди. Муҳокамалар натижасида шунга келишилдики, Амазон сайтида эБай га тегишли бўлган иловалар жойлаштирилади, эБай сайтида ҳам Амазон га тегишли оммабоп китоблар бўйича иловалар жойлаштирилади. Натижада икки томон мутасаддилари ҳам рақобатлашиш ўрнига ўзаро анча фойдали бўлган келишувга эриша олдилар.
Ҳозирги даврда Интернетда янги ва оммабоп рақамли товарлар ҳамда ҳизматлар яратишнинг қуйидаги асосий стратегиялари мавжуд: