Боб учун савол ва топшириқлар:
Рақамли электрон бизнес бозори нима эканлигини мисоллар воситасида тушуниб беринг;
Електрон маркетинг қандай имкониятлар яратиб беришини ҳаётий мисоллар воситасида тавсифлаб беринг;
Електрон ҳизматлар ва маҳсулотларнинг янги бозорларини ҳақида интернетдан фойдаланиб маълумотлар беринг;
Қандай мусиқа сервислари мавжудлигини айтиб беринг?
Електрон маълумотлар бозорлари деганда нималарни тушунамиз?
Туризм соҳасидаги электрон тижорат қандай амалга оширилади?
Транспортдаги электрон тижорат ҳақида номаларни биласиз?
Рақамли электрон маркетингнинг қандай ташкил этилиши ҳақида тўлиқ маълумот беринг ва унинг аҳамиятини тушунтиринг.
БОБ. РАҚАМЛИ эЛЕКТРОН БИЗНЕС ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ ВА БОШҚАРИЛАДИ
Ушбу бобни ўрганиб чиққандан сўнг, талаба қуйидагиларни билиб олади:
Рақамли электрон бизнес қандай ташкил қилиниши ва бошқарилишини;
Електрон бизнесни ташкил қилиш бўйича ҳаётий ва реал мисолларни;
Рақамли электрон бизнесни ташкил қилиш бўйича маслаҳат ва тавсияларни;
Електрон бизнесни бошқариш усулларини;
Електрон бизнесни молиялаштириш усулларини;
Електрон бизнесни ривожлантириш стратегияларини;
Жаҳонда электрон бизнеснинг ривожланиш тенденцияларини;
Ўзбекистонда электрон бизнеснинг ривожланиш тенденцияларини;
Ақлли қишлоқ ҳўжалиги нималардан иборат эканлигини;
Ўзбекистонда ақлли қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш концепциясини.
Рақамли электрон бизнесни ташкил қилиш бўйича мисоллар
Рақамли электрон бизнесни ташкил қилиш бўйича қуйидаги бир қанча мисоллар келтириш мумкин: эбай, Амазон, Гоогле, Фаcебоок, Яҳоо!, Яндех, Алибаба, Ёу Тубе, ВКонтакте, Скйпе ва яна бошқа лойиҳалар. Электрон бизнес ташкил қилишни мақсад қилган экансиз, аввало ушбу компаниялар орасида қандай умумийлик борлигини билиб олишингиз керак бўлади. Электрон бизнес ташкил қилишнинг муваффақияти - энг биримчи қадам қандай бўлгани билан узвий боғлиқ бўлади. Энг аввало, шуни таъкидлашимиз зарурки, бундай компанияларни ташкил қилганлар математика, физика ва дастурлаш фанлари бўйича юқори малакали мутахассислар бўлганлар ва ўзларига шунчалик ишонганларки, иш жараёнида рўй берган қийинчиликлар ва бир қанча муваффақияцизликлар ҳам уларни бу ишдан чалғита олмаган. Ҳозирги даврда уларнинг номлари Ёу Тубе (Стив Чен, Чед Херли ва Джавед Карим), Алибаба Гроуп (Джек Маа), Гоогле (Ларри Педж ва Сергей Брин), Яҳоо! (Джерри Янг ва Девид Фило), Фаcебоок (Марк Цукерберг), Амазон (ДЖерри Янг), Wҳац Апп (Браян эктон ва Ян Коум), Яндех (Аркадий Волож ва Илъя Сегалович), ВКонтакте (Павел Дуров) барчага маълим ва машхурдир. Бизнеснинг кейинчалик ривожланиши унга Маргарет Уитман (Амазон), Джон Донахъю (еБай) ва эрик Шмидтҳ (Гоогле) каби бир қанча тадбиркор ва бошқарувчиларнинг жалб қилинишига олиб келган. Баъзи пайтларда қандайидр масала ва муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилган бир ғоя ёки ечим ҳам катта
бизнеснинг бошланиш нуқтаси бўлиб қолиши мумкин. Бунга мисол сифатида ЁуТубе ни келтиришимиз мумкин. Унинг асосчилари катта ҳажмли видеороликни ўз танишларига узатишда муаммоларга дуч келиб қолганлар ва бу муаммони ҳал қилиш учун дастур, интерфейс ва дизайн ташкил қилганлар. Бундай ишлар видео ишқобозлари учун жуда ҳам керакли эканлигини билиб қолганларидан сўнг эса, ғояларининг тадбиқи сифатида ЁуТубе ижтимоий тармоғини яратганлар ва натижада бизнесда катта муваффақиятларга эришганлар. Бундай кўпчилик компанияларнинг бир неча бозор сегментларида бўлиши уларнинг хусусиятларидан биридир. Масалан, олдин эБай компанияси бозорнинг C2C сегментида ишлаб туриб, кейинчалик Б2C сегментига ўтиб кетган ва бу билан ўз рақобатбардошлилигини анча оширишга эришган. Кўпчилик компаниялар бозорга чиқишда фойдаланувчларни жалб этиш мақсадида маълум вақт давомида ўз сервисларни текинга ишлатиш имкониятини таклиф этадилар. Масалан, эБай компанияси (1997 йилгача унинг номи АуcтионWеб бўлган) ўз фаолиятининг бошланғич даврида текинга ишлаб бериб, АҚШ даги энг оммабоп электрон ким ошди савдо тизимига айланган. Кейинчалик эБай сотувчи лотининг 6%и даражасидаги комиссион тўлов миқдорини киритган. Бошқалар учун эса эБай да иштирок этиш текинлигича қолган. Ҳозирги пайтда эса сотувчи учун маҳсулотни эБай да жойлаштиришнинг уч хил имконияти мавжуд: ким ошди савдоси қоидаларига мувофиқ, кўрсатилган баҳо асосида ва реклама маълумоти сифатида. Рақамли бизнес ташкил қилиш учун пулларни қаердан олиш керак? - деган муаммони ҳам тўғри ҳал қилиш керак бўлади. Пул топгандан сўнг эса бизнесни тўғри бошқариш муаммоси кўнгаланг бўлиб туради. Бошқариш учун кадрларни эса қаердан топиш мумкин? – бу каби саволларга қуйида жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Ҳозирги пайтда Стартуп деган атама жуда ҳам машхур бўлиб кетди. Бу атаманинг бир қанча аниқланувлари бўлиб, улардан бири стартап ни катта ноаниқликлар шароитида тезкорлик билан ривожлана оладиган, ташқи
шароитларга мослаша оладиган (яъни масштаблаштирила оладиган) бизнес- модел топиш жараёни деб тушунтиради. Тушунрли ва аниқ бизнес модел топилиб, ташкил этилиб ва натижалар олинганидан сўнг, уни энди бизнес деб номланади. Стартапнинг ривожланиши уч босқичга бўлинади: стартап ҳақидаги гипотезанинг пайдо бўлиши, стартапни тестлаштириш жараёни ва стартапни ишга тушириш жараёни. Гипотеза деб номланган биринчи босқичда ушбу стартап таклиф этаётган маҳсулот ёки ҳизматга талабнинг бор ёки йўқлиги ва талабнинг қандай миқдордалиги аниқланади. Тестлаштириш босқичи эса унинг ҳаётийлигини ва унинг воситасида бизнес ташкил қилиш мумкинлигини аниқлашни ўз ичига олади (яъни, мижозларни жалб қилиш учун кетадиган ҳаражатлар стартап туфайли келадиган даромаддан анча кам бўлиши лозим). Стартапни ишга тушириш жараёни босқичи эса мижозларни кўпайтириш, бизнес жараёнарни оптималлаштириш ва инвестициялар жалб қилиш имкониятларини топишни ўз ичга қамраб олади. Бунда тадбиркор олдида турган асосий вазифа, ҳаётий бизнес-модел топиш бўлади. Ҳудди шу учунчи босқичда бизнесда ишлайдиганларнинг мансаб инструкцийлари пайдо бўлади, ишнинг тақсимланиши амалга ошади ва бизнес жараёнлар эса анча тушунарли бўлиб қолади.
Енди бизнесга муваффақиятни таъминлаб берадиган шартларни ва инновацион компаниянинг ҳаётий циклини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Ҳар қандай компаниянинг ҳаётий цикли қуйидаги босқичлардан иборат:
Бизнеснинг яратилиши ва ишга тушурилиши босқичи – бунда қандай маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳал қилинади, бозорнинг таҳлили амалга оширилади, бизнес қандай ташкил қилиниши масаласи ҳал қилинади, компаниянинг номи қандай бўлиши ва шунда ўхшаш бир қанча масалалар ҳал қилинади;
Компаниянинг ўсиш босқичи – бунда компания бозорга чиқишни бошлайди ва унинг фаолияти тўғрисида бошланғич маълумотлар олинади;
Бизнеснинг вояга етиши босқичи – бунда компания ўз олдига қўйган мақсадларига эриша бошлайди, умимг маҳсулоти бозорда керакли бўлиб қолади ва компания бозорда ўзига мос бўлган жойни эгаллаб олади;
Компания бизнесининг стабиллик босқичи – компания ўз олдига қўйган мақсадларига осонлик билан эриша бошлайди, доимий ҳаридорлар ёки фойдаланувчилар гуруҳига эга бўлади, бошқарув эса катта даражадаги марказлашмаганлик билан характерланади. Аммо агарда компания ўз маҳсулоти ёки ҳизматини мукамаллаштириш ва бизнесни илгари суриш бўйича ҳеч қандай ишлар қилмаса, у кейинги, пасайиш ва бизнесни йўқотиш боқичига ўтиб қолиши ҳам мумкин бўлади.
Қуйида инновацион компаниянинг ривожланиш босқичлари график тарзда келтирилади:
Фойда
Бизнес-фаришталар, Банк кредитлари ва бевосита инвестиция фондлари
„Екувчи“ инвесторлар,
„Екувчи“ фондлар,
Давлат фондлари, Бошланғич Кенгайиш ёки оралиқ Бозорга СПО
грантлар, венчур фондлар ўсиш даври даври чиқиш даври
Сеед экиш Сеед ишга ИПО
тушируш
Зарарсиз ишлаш нуқтаси Ўлим майдони
Вақт
Do'stlaringiz bilan baham: |