Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet137/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Зарар
Бу ерда ИПО Инитиал Публиc Офферинг – компаниянинг
акцияларини бошланғич бозорда жойлаштириш, СПО эса - Сеcондарй Публиc Офферинг - компаниянинг акцияларини иккиламчи бозорда жойлаштириш. Шундай қилиб, инновацион компанияларнинг ҳаётий цикли бир қанча даврлардан иборат бўлар экан, яъни, ўлим майдони, бошланғич ўсиш, кенгайиш, оралиқ давр, ИПО ва СПО лар. Ўлим майдони инновацион
компания ҳаётий циклининг энг мураккаб, бошланғч даври бўлиб, унда компания ишни йўлга қўйиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, бозорни эгаллаш каби бир қанча ҳаражатлар қилиб, фойда ҳали олинмаган бўлади. Бунда лойиҳадан воз кечишга анча кеч бўлиб қолади, чунки лойиҳа учун жуда кўп молиявий маблағлар, вақт ва куч сарф қилинган бўлиб, муваффақиятга бўлган ишонч ҳали сўнмаган бўлади. Стартапларда кузатиладиган ўлим майдони унинг бошқа босқичларида ҳам юзбериши мумкин, шу жумладан, экиш (сеед) босқичида, ишга туширилиш (стартуп) босқичида, бошланғич ўсиш (еарлй горwтҳ) босқичида. Ўлим майдонининг пайдо бўлиш сабаби, тадбиркорлар ва инвесторларнинг кўпчилик холларда бизнесдан тезда фойда олишга бўлган интилишлари билан боғлиқ бўлади. Айниқса, мансулотнинг бошланғич прототипидан тижорий маҳсулотга ўтиш даврида ўлим майдонидан ўтиш муаммоси пайдо бўлади. Энг мураккаб ишлардан бири 10 минг доллардан 50 минг долларгача бўлган пул айланмасига эришишдир - дейишади бу соҳа бўйича мутаҳассислар. Бизнесни ривожлантириш учун молиявий мабларлар жалб қилишнинг синовдан ўтган усулларидан фонд биржасига компания акцияларини чиқариш билан боғлиқ ИПО ва СПО ларни келтиришимиз мумкин.
    1. Рақамли электрон бизнесни яратиш бўйича тавсиялар


Янги маҳсулот ёки ҳизмат яратиш учун керакли бўлган инновацион ғояни қандай қилиб топилади? Аввало ҳар қандай ғоя ёки инновацион таклиф мижознинг ёки ресурсдан фойдаланувчининг бирор бир муаммосини ҳал қилиб бериши ёки қандайдир енгиллик яратиб бериши керак. Стартупларнинг 98% қисми бизнес стратегияси хато бўлганлиги туфайли ёки команда яхши бўлмагани учун муваффақиятга эриша олмайди. Агарда муаммо топилса ва реал бозор мавжуд бўлса, потенциал бизнес ҳаётий бўлиши учун икки фактор энг муҳим бўлади: буларнинг биринчиси команда ва иккинчиси эса маҳсулотнинг прототипидир. Бизнесга инвестициялар жалб қилиш учун мҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни бозорга киритиш бўйича малакали мутахассислар ва янги ғояга жуда қаттиқ ишонган инсонлар
командаси бўлиши лозим. Маҳсулотнинг прототипи (МВП минимум виабле продуcт) бу янги маҳсулотнинг минимал функцияларга эга бўлган намунаси (модели) бўлиб, у бозорга чиқарилишидан олдин яна кўп марталаб қайта ишланишга муҳтож бўлади. МВП атамасини СйнкДев консултинг компаниясининг асосчиларидан бири Франк Робинсон муамалага киритган бўлиб, cустомер девелопментнинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб қолди. МВП истеъмолчининг бирор бир муаммосини ҳал қилиб берадиган биттагина функцияга эга бўлиши керак. МВП ишлаб чиқишда энг мураккаб масала – сифат ва сарф-ҳаражатнинг оптимал нисбатини топишдир. ИМВУ компаниясининг асосчиси эриc Риес эса МВП ни янги маҳсулотни минимал кучлар билан максимум информация олишга имкон бердаиган бошланғич версияси деб ҳисоблайди. Яъни унингча МВП минимал функцияларга эга бўлган ва тезкорлик билан яратиладиган оффер сифатида бўлиб, у мақсадли аудиториянинг истеъмол талабларини ўрганиш, қиммат маркетинг изланишларидан воз кечиш ва катта ҳаражатлардан қутулиш учун бир восита сифатида тушнади. Демак, МВП минимал сарф-ҳаражатлар қилиб, потенциал истеъмолчиларнинг талабларини ўрганиш ва янги бизнес ҳақидаги гипотезани етарли даражадаги ишончлилик билан тасдиқлаш ёки рад қилишга имкон беради. Янги бизнес тўғрисидаги гипотезани текширишнинг қуйидаги вариантларини ажратиб кўратиш мумкин:

  • Е-Маил орқали маҳсулот ёки ҳизмат ҳақидаги маълумотларни жўнатиш;

  • Интервъюлар ўтказиб, жавобларни ўрганиш;

  • Тақдимот қилиш ёки бевосита сотув уюштириш;

  • Бета ландинг паге дан фойдаланиш;

  • Блог ва видеороликлардан фойдаланиш;

  • Рақамли прототип яратиш;

  • Имитацион моделдан фойдаланиш;

  • Он-лайн курслар ташил қилиш;

  • Краудфундингдан фойдаланиш;

  • Сайёр ташрифлар ташкил қилиш, мақсадли аудитория билан бавосита мулоқотлар ташкил қилиш.

Мисол сифатида оёқ-кийимларнинг жаҳондаги энг катта интернет- магазини Заппас тажрибасини кўрсатамиз. Унинг йиллик пул айланмаси миллард доллардан ортади. Барча иш Заппас компанияси асосчиси Ник Суинмерннинг яхши оёқ кийимлар танлови бўлган йирик магазинни тапа олмаганидан бошланган. Унинг бизнес гипотезаси мижозларнинг он-лайн усулда оёқ кийими сотиб олишга тайёр деб таҳмин қилгани бўлган. Бу гипотезани текшириб кўриш учун у барча маҳаллий магазинларни айланиб чиққан ва уларнинг ассортиментини расмга олган ҳамда бу расмларни ўз сайтига жойлаштирган. Энди агарда мижозлар бу расмлар ёрдамида бирор бир оёқ кийимини танлаб, сотиб олишни истасалар, уни магазинлардаги нархларда ҳарид қилишларига имконият яратган. Ник Суинмернннинг асосий мақсади – бундай қулай интернет-магазинга талаб борми ёки йўқлигини текшириб кўриш бўлган. Заппос нинг биринчи тажрибасиёқ муваффақиятли чиққан ва компания бу тажрибасида мижозлар ва ҳамкорларнинг фаолиятини ўргана олган, улардан қандайдир янги нарсаларни ўрганган ва уларни компания фаолиятига тадбиқ қила олган. Бундай миқдорий ва сифатий кўринишдаги ишларни амалга ошириш рақамли бизнес учун жуда муҳим ва фойдали ҳисобланади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Заппос компанияси 2019 йилда Амазон.cом ни ҳам сотиб олди. Шундай қилиб, гипотезаларни тестлаштириш жараёнида қандайдир қийматга эга бўлган ва ишлай оладиган бизнес таклифи ҳосил бўлади. Агарда интервъю ўтказилган 100 нафар шахсдан 60-70 таси муаммо мавжудлигини кўрсаца, буни яхши натижа деб ҳисоблаш мумкин бўлади.

    1. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish