Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet132/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Дата Инсигҳт агентлигининг башоратларига кўра, он лайн туризмнинг Россиядаги ҳажми 2020 йилга келиб $13-14 миллиард доллар миқдорида бўлиши кутилмоқда экан (ҳттп://топ.рбc.ру/течнологй_анд_медиа). Озон компанияси ҳам Озон.травел деб номланган ва туризмга ихтисослашган янги компания ташкил қилган. Нидерландияда ташкил этилган Боокинг.cом агрегатор компаниясининг қулай сервиси туристларга меҳмонхоналарни брон қилишни, саёхатлар заказ қилишни, автомашиналарни ижарага олишни ва бошқа бир қанча ҳизматларни таклиф қилади. Меҳмонхоналарни оша куниёқ заказ қилишга имкон берадиган сервисларга ОнеТwоТрип, Анйwаянйдай, Островок ларни мисол қилишимиз мумкин. Боокинг Ноw
сервиси эса туристларга меҳмонхоналарни бир соат ичида, келишдан бир соат олдин заказ қилиш имкониятини яратади.
Онлайн туризм бозорининг ривожланиши драйверлари сифатида қуйдагиларни келтиришимиз мумкин:

  • Интернетнинг турли соҳаларга кириб келиши ва ривожланиши;

  • Електрон тижорат технологияларининг ривожланиши;

  • Онлайн тиристик ҳизматларга бўлган ишончнинг ортиши;

  • Турустик хизматлар истеъмолчиларининг ҳулқ-атворлари ўзгариши, масалан, улар энди билатларни ўзлари тўлаяптилар ва меҳмонхоналардаги жойларни мустақи лравишда танлаяптилар;

  • Ягона ойна“ кўринишидаги агрегаторларнинг пайдо бўлиши;

  • Туристик сервислар ва туристик агентликларнинг усабилитй

даражасининг ошиши.
Он-лине травел бозорида қўшимча истеъмол қиймати қуйидагилар воситасида таъминланади:

  • Шахсга йўналтирилган ҳизмат кўрсатиш;

  • Маълумотларни йиғиш ва тартибга солишнинг бир жойда ва бир сервисда амалга оширилиши (информациянинг консолидацияси);

  • Офисга келиш ва қўнғироқ қилишларга кетадиган вақтнинг тежалиши;

  • Маълумотлар ва ҳизматлардан йил давомида ва сутка мобайнида фойдаланиш имконияти (365/7/24);

  • Билетларни исталган қурилмада электрон кўринишда сақлаш имконияти;

  • Билетни йўқотиб қўйиш ва уйда ёддан чиқариш каби холатлар йўқлиги. Он-лине травел бозоридаги келажак тренди шундан иборатки, офлайнда ишлайдиган кўпчилик компаниялар интернетда ўзларининг электрон савдо майдонларини ташкил қила бошлайдилар ва туристларга ўз компъютерлари ёки мобил қурилмалари ёрдамида маршрутни танлаш, билетни сотиб олиш, мехмонхонани брон қилиш ва саёҳат учун керакли бўлган хужжатлар

пакетини олиш каби ишларни бажариш имкониятини яратадилар.
410
    1. Транспортдаги электрон тижорат

Рақамли иқтисодиёт бошқа барча соҳалар сингари, транспорт соҳасига ҳам катта таъсир қилайпти. Бу соҳанинг бошқарув, логистик ва инфратузилмавий компанияларининг бизнес-моделлари ҳам анча ўзгариб кетди. Натижада, масалан, „ақлли“ инфртузилмали электрон вокзалларнинг янги концепциялари пайдо бўлади, катта маълумотларни таҳлил қилган ҳолдаги шахсга йўналтирилган ёндошув тадбиқ қилинади, мобил иловалар транспорт ишида кенг миқёсда ишлатилина бошлайди. Виртуализация жараони эса ҳар бир компанияга булутдан ҳавфсиз, арзон ва мобил жойлар сотиб олишга имкон яратади. Такси хизматлари бозорида агрегатор деб номланган хизмат тури пайдо бўлди ва бу хизмат йўловчилар ва юк ташувчилар учун қулай имкониятлар яратади. Мисол сифатида ЯндехТахи, CитйТахи, ГеттТахи ва бошқаларни келтиришимиз мумкин. Такси чқиришнучун энди кўчага чиқиш, операторга қўғироқ қилиш зарур эмас, биргина мобил иловадан фойдаланган холда смартфондан фойдаланиб, дақиқалар ичида такси чақириш мумкин. Юқоридаги сервислар нафақат такси чақириш, балки машинани келишини, холатини, ҳаракатини назорат қилиши ҳамда қанча маблағ кетишини билиб туриши таминлаб беради. Агарда бу соҳадаги энг илғор тажрибага эга бўлган Япония юзлансак, унда дунё бўйича энг катта транспорт компанияси ЖР эаст Гроуп фаолият кўрсатади. Бу компания кунига 17 миллион йўловчини ташийди ва суткасига 13 мингта поезднинг ҳаракатини таъминлаб беради. Электрон технологиялар ушбу компанияга „темир йўл вокзали-шаҳар“ лойиҳасини амалга оширишга имкон берди. Бунда Токионинг марказий вокзали меҳмонхоналар, бизнес- офислар, тижорат ташкилотлари ҳамда бошқа объектлар билан ҳамкорликда ишлашга эришади. Йўловчи ташишдан ташқари, ЖР эаст Гроуп компанияси қуйидаги фаолият турлари билан ҳам шуғулланади:

    • Меҳмонхоналар ва офисларнинг тижорий кўчмас мулкини бошқариш;

    • Жамоа овқатланиши тармоқлари ва савдо фаолияти;

    • Ҳаракатчан состав ишлаб чиқариш;

    • Автобус ҳизматлари;

    • Монорелс транспорти;

    • Автомобилларни ижарага бериш;

    • Електрон тўловлар тизими ИТ-Суиcа;

    • Реклама бизнеси;

    • Фитнес-марказлар хизмати;

    • Туристик сервис ва бошқалар.

ИТ-Суиcа деб номланган электрон тўловлар тизими ЖР эаст Гроуп компаниясининг энг катта фойда келтирадиган фаолият турларидан биридир. 2001 йилда бозорга чиқарилган Суиcа электрон тўлов карталари ҳозирги пайтдаги сони 75 миллиондан ортиқдир. Бу тизим электрон пуллардан ҳам фойдаланиш имкониятини ҳам яратган. Ҳозирги пайтда транспорт компаниялар ўз фаолиятларини юклар ташиш йўналишига ҳам қаратмоқдалар. Масалан, Германия миллий темир йўл юк ташувчиси Деуцче Баҳн ДБ Навигатор деб номланган сервиз таклиф қилган. Бу сервис барча поездларнинг қаерда эканлигини аниқлашга имкон беради. Японияда эса темир йўл оишни бошқаришга имкон берадиган робот яратган. Бу робот экранда маршрутни корсатиб бера олади, ёрдам сўраган пассажирларга эса маслаҳат бера олади. Дунёдаги энг инновацион метрополитен Сеул метрополитени бўлиб, унда „Метрополитен – электрон супермаркет“ деб номланган лойиҳа ишга туширилган. Керали маҳсулотларни танлаш ва ҚР- код орқали заказ қилиш учун керакли бўлган электрон витриналар поездларга тушуш платформаларида жойлаштирилган. Барча танланган ва заказ қилинган маҳсулотлар сиз уйга келганингизда етказиб берилади.
Келажак транспорт тизимининг кўриниши, бизнигча, қуйидагича бўлиши кутилмоқда: Аввало, бу ривожланиш тенденцияларида дунё ва мамлакатлар миқёсида бир бутун интеграллашган транспорт тизими пайдо бўлади. Бундай тизимда турли хилдаги транспорт воситалари ёрдамида юк ва пассажирлар ташиш ягона транспорт тизимига бирлашиб, истеъмолчилрнинг талабларини
максимал даражада қондиради. Мобил иловалар кўринишидаги электрон сервислар мавжудлиги, барча транспорт воситалари учун электрон билетлар сотиб олиш мумкинлиги вақт сарфининг минимал даражага келтирилиши, бир транспортдан бошқасига тезкорлик билан ўтиш имкониятлари туфайли транспорт хизматларининг сифати юксак даражага етади. Ягона ва узлуксиз транспорт тизими нафақат транспорт, балки информацион ҳамда савдо бизнеси элементларини қамраб олган ҳолда бутунлай янги бизнес моделни яратади. Натижада транспорт тизими катта транспорт супермаркети тариқасида фаолият кўрсата бошлайди. Бундай транспорт хизматларининг ривожланиши темир йўл вокзали, абтобус станцияси, аеровокзал орасида фарқларни йўқотган ҳолда ягона технологик ва сервисли ақлли транспорт тизимини ҳосил қилади. Бунда турли хилдаги транспорт компаниялари ташув ҳажмини ошириш ва йўловчиларнинг қониқишлари даражасини ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишлари талаб этилади. Лекин бундай жараённи ташкил қилишнинг асосий шарти транспорт тизимини барча таркибий қисмларини рақамлаштиришдир десак муболаға қилмаган бўлар эдик. Рақамли технологик ечимлар электрон тўлов тизимларини, мобил сервисларни, иловаларни, биг дата асосидаги персонификация қилинган хизматларни, сунъий интеллектни ва машинавий таълимни ўзига қамраб олган холда йўловчилар билан алоқаларнинг самарадорлигини ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга олиб келади.

    1. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish