Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet148/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

3Д-принтерлар ҳам Индустрия 4.0 нинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бу технологияни амалиётда „аддитив технологиялар“ деб ҳам юритилади, 3Д-печатнинг ишлаб чиқаришда ишлатилиши эса „аддитиве мануфаcтуринг“ (АМ) деб номланган. Ушбу усулнинг бошқаларидан фарқи
шундаки, керакли маҳсулот уни қаватма-қават турли материалларни (металлни, пластикни, гипсни, композир материалларнинг кукунларини) ишлатган ҳолда кўп маротабалаб чоп қилиниб ҳосил қилинади. Бундай кўп қаватли печат усули исталган мураккабликдаги деталларни сваркасиз, уловларсиз ва бутловчи қисмларсиз тезкорлик билан яратиш (ясаш) имконини беради. -технология авиацияда, автомобилсозликда, медицинада, стоматологийда, маиший соҳада, маҳсус қурилмалар ясашда ва бошқа йўналишларда мураккаб деталларни тез ва арзон яратишда ишлатилиши мумкин. 3Д-принтерлар янги механизмларнинг прототипларини яратишда ва тайёр механизмларнинг моделларини ясашда ҳамда уларни реал шароитларда текшириб кўришда ҳам ишлатилиши мумкин. Аддитив технологияларнинг бошқа афзалликларига ишлаб чиқариш циклининг камайишини, транспорт ҳаражатларининг пасайишини, заказ учун маҳсулотнинг кичик-кичик партияларини чиқара олишни ҳам кўрсатиш мумкин. Келажакда -принтерлар ишлаб чиқариш моделини ўзгартириб, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни бир-бирларига яқинлаштириш учун ҳам ҳизмат қилиши мумкин. Бу айниқса серияли ишлаб чиқариш ва кичик партияда маҳсулотлар ишлаб чиқаришда катта аҳамиятга эга бўлади. Бундай турдаги ишлаб чиқариш мақказлашмаган ишлаб чиқариш деган номни олган – дистрибутед мануфаcтуринг (Захаров А. 3Д-ишлаб чиқариш//РБК, январ-феврал 2017. Стр.21).
Ҳозирги замонда робототехниканинг эволюцияси шунга олиб келдики, энди улар нафақат оддий операцияларни бажара оладилар, балки улар инсонларнинг овозларини таний оладилар, ҳаракатларини кузата оладилар ва сунъий интеллектга эгадирлар. Булар ҳодимлар ва ишчилар билан биргаликда ишлай оладиган автоном роботларидир. АББ фирмасининг ЮМИ деб номланган поботи маҳсулот маҳсулот йиғиш конвеерида бошқа ишчиларнинг қўллари контурларини ва йиғилаётган маҳсулотнинг таркибий қисмларини таний олади. Калифорния штатидаги Тесла автомобиллари заводида 160 нафар универсал ишлаб чиқариш роботлари ҳафтасига 400 та
автомобил йиғадилар. Робототехника ҳалқаро федерациясининг маълум қилишича 2000-2012 йилларда ишлаб чиқариш роботларининг сотиш ҳажми 60% дан ортиқроқ миқдорга ўсди (Форд М. Роботлар ҳужум қилаяптилар. М.: Алпина нон-фикшн, 2016. стр.21). Японияда эса роботлар ҳизмат қиладиган меҳмонҳоналар жуда оммабоп ҳисобланади. Бу ерларда роботлар овқат пиширадилар, идиш ювадилар, йиғштирадилар, кофе тайёрлайдилар, йўловчиларга ёрдам кўрсатадилар. Мисол сифатида япониянинг суши- ресторанлар тармоғи Кура ни келтириш мумкин. Унда роботлар суши пиширишга ёрдам берадилар, официянтлар ҳизматини қиладилар, ҳисоб варақлари тайёрлайдилар ва бошқа амалларни бажарадилар. Автоматлаштиришга асосланган тизимга ўтиш туфайли Кура бир тарелка сушининг нархини бир долларгача туширишга муфаффақ бўлди, бу эса рақобатчилар олдида катта афзаллилларга эришишга имкон берди. (ҳттп://www.нйтимес.cом/2010/12/31/бусинесс/глобал/31суши.ҳтмл). Шу турдаги бошқа роботларга мисол сифатида икки ўлчамли кўриш тизимига эга бўлган робот Ретҳинкни, юк ташувчи робот Индустриал Персептион ларни келтиришимиз мумкин. Роботлар учун мўлжалланган операцион тизимлар [РОС (Робот Оператинг Сйстемс)] Стенфорд Университетининг сунъий интеллект лабораториясида ишлаб чиқилган. Кейинчалик бу тизимни тўлақонли робототехник платформага айлантириш Wиллоw Гараге, Инc. компанияси томонидан амалга оширилган. РОС очиқ кодли ва текин дастурий таъминот ҳисобланади. Соҳа бўйича мутаҳассисларнинг фикрларича, 2025 йилларга келиб, роботлар оммавий равишда ҳаётга тадбиқ қилина бошладилар ва бу ис самарадорлигини 25% га оширади(Форд М. Роботлар ҳужум қилаяптилар. М.: Алпина нон-фикшн, 2016. стр.31). Учувчисиз қурилмалар (дронлар) ни ҳам тижорий мақсадларда ишлатиш юкларни ташиш бўйича логистик операцияларни, аерофотосъемкаларни, қурилиш бошқарувини ва видеоконтентлар тайёрлашни автоматлаштиришга ёрдам беради. Маркец&Маркец компаниясининг маълумот беришича, 2020 йилга келиб, дронлар бозорининг ҳажми $5,6 миллиард долларга етади ва
йиллик ўсиш миқдори 32% дан кам бўлмайди. БИ Интеллигенcе компанияси баҳоловига кўра эса 2021 йилда дронлар бозори ҳажми $12 миллиард долларга етади. Дронлардан фойдаланиш УПС, ДҲЛ, Амазон ва Фаcебоок компанияларига логистика занжирларини янада мукаммаллаштиришга ва ривожлантиришга имкон беради (ПwC, Осипов И. Дронлар – етказиб берувчилар//РБК, январ-феврал 2017.стр.32-33).

  1. Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish