Тошкент молия институти с. С


Рақамли иқтисодиётнинг асосий ривожланиш йўналишлари



Download 2,7 Mb.
bet19/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рақамли иқтисодиётнинг асосий ривожланиш йўналишлари


Агарда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши шартли равишда 1990 йилдан бошланган деб қабул қилсак, у ҳолда унинг қуйидаги босқичлари борлигини қайд қилишимиз мумкин:
1990-2005 йиллар: Рақамли иқтисодиётнинг вужудга келиш даври бўлиб, бу давр тўрт қисмдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин – доткомлар даври, янги электрон ҳизматлар кўрсатиш бозорларининг ривожланиши, электрон бизнеснинг юзага келиши ва электрон тижорат.
2005-2010 йиллар: Рақамли иқтисодиётнинг ўсиш даври – бу даврда электрон ҳизмат кўрсатиш бошланди ва янги ҳилдаги электрон маҳсулотлар яратилди.
2010-2015 йиллар: Рақамли иқтисодиётнинг етилиш даври бўлиб, унда онлайн имкониятлар юзага келди ва рақамли технологиялар анъанавий бизнесга ҳам аста-секинлик билан кириб кела бошлади.
2015-2020 йиллар: Рақамли технологияларнинг кутилмаган соҳаларга кириб келиши ва анъанавий бизнес моделларнинг трансформацияси ҳамда бир қанча янги электрон бизнес моделларининг пайдо бўлиши.
2020-2030 йиллар: Рақамли технологияларнинг тизимли трансформацияси амалга оширилиши, яъни, рақамлаштиришни тизимли ёндошув асосида амалга ошириб, уларни криптотизимларга суянган ҳолда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш.
4.0-Индустрия бизнеснинг ва мамлакатнинг глобал миқёсдаги рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқарувда
рақамли технологиялар техник ва дастурий таъминотлари воситасида туб ўзгаришларни амалга оширишдир. Демак, 4.0-Индустрия ўзаро боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларининг занжиридан иборат бўлиб, унинг ажралмас элементи занжирлараро (инсонлараро, машиналараро, булутлар орқали, дата марказлараро) рақамли технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган маълумот алмашинишдир. Рақамли иқтисодиётда рақамли кўринишдаги маълумотлар барча ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ишлаб чиқаришнинг асосий элементи ҳисобланади ва бу мамлакатнинг глобал миқёсдаги рақобатбардошлилиги ошириб, фуқароларнинг ҳаёт сифатини янада оширади, янги иш жойларини яратади, иқтисодий ўсишга имкон яратади ва миллий мустақилликни таъминлаб беради. Рақамли иқтисодиёт дастурини ҳаётга изчил тадбиқ қилиш қуйидагиларга эришишга имкон беради:

  • Янги технологиялар яратишга ҳалақит бераётган ҳуқуқий тўсиқларни янги норматив-ҳуқуқий база яратиш ёрдамида тўлиқ бартараф қилади;

  • Рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, шу жумладан, тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, техник ва дастурий таъминотнинг замона талабларига мос равишда ривожланишига имкон беради;

  • Таълим тизимининг ҳар томонлама ривожланишини ва янгиланишини таъминлайди;

  • Мамлакатдаги турли-туман компанияларнинг, фирмаларнинг, давлат корхоналарининг ҳамда бизнеснинг ривожланишига пухта асос яратади;

  • Рақамли иқтисодиёт соҳасида фаолият кўрсатадиган ташкилотлар ҳосил бўлишига олиб келади ва бошқалар.

Ушбу рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастури қуйидаги мақсадларини амалга ошириш учун ҳизмат қилиши керак:

  • Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётнинг экотизимини яратиш;

  • Мамлакат рақамли иқтисодиёт тизимининг институтлари ва инфратузилмасини яратиш;

  • Республиканинг барча тармоқларини қамраб олувчи информатион жамият ташкил қилиш учун керакли бўлган барча чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • Глобал миқёсда ва глобал бозорларга республиканинг рақобатбардошлилигини ошириш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз рақамли иқтисодиётнинг асосий кўрсатгичларига қуйидагиларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин:

    • Рақамли маҳсулотлар ва электрон ҳизматларнинг пайдо бўлиши;

    • Турли ташкилот ва корхоналарнинг табиатини ўзгартиришга эришиш ва шунинг асосида уларнинг фаолиятини ҳам рақамлаштириш;

    • Рақамли иқтисодиётнинг асоси сифатида ҳизмат қиладиган рақамли платформалар яратиш;

    • Рақобат курашининг табиатини рақамли иқтисодиётга мослаган ҳолда ўзгартириш;

    • Истеъмолчиларнинг табиатини ҳам рақамли иқтисод жараёнларига мослаштириш;

    • Ишлаб чиқаришнинг янги прогрессив моделлари ва механизмларининг пайдо бўлиши;

    • Янги турдаги бизнес моделларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши;

    • Юқорида тилга олинган 4.0 Индустриянинг технологиялари таъсири оситида анъанавий компаниялар бизнес моделларининг трансформация бўлиши.

Шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги даврда интернетдан фойдаланувчиларнинг сони тўрт милларддан ошиб кетди. Мобил телефонларнинг сони эса инсоният сонидан ҳам кўпайиб кетди. Компаниялар орасидаги рақобат ва уларнинг табиати ҳам тубдан
ўзгармоқда. Компанияларнинг капитализацияси эса унинг интернет фойдаланувчилари сонига, унга ёзилиб қўйганлар сонига ва қизиқувчи жамоалар иштирокчиларига бевосита боғлиқ бўлиб қолди. Фреемиум- модел, Фрее-то-плай, Принт-он-деманд, Донатион каби бизнес моделлар компанияларга ИТ-инфратузилмасисиз, омборларсиз (дропшиппинг модели), моддий активларсиз (Шаринг эcономй) ва булутли технологиялардан фойдаланган ҳолда конкрет дастурий таъминоциз иш фаолиятини юритишга имкон берди. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, рақамли иқтисодоётнинг асосий тамоилларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
Маҳсулот ёки ҳизматларнинг истеъмол қийматини ошириш;
Кастом (Cустом)лаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ҳизматлар кўсатишга ўтиш;
Омниканаллиликни таъминлаш (мижоз билан доимий алоқа қилиш ва бевосита алоқани амалга ошириш мақсадида бир қанча алоқа каналларининг бир бутун қилинган холдаги интеграциялашни англатадиган маркетинг атамасидир), яъни, оффлайн ва онлайин коммуникация каналларидан фойдаланган холда мизожнинг барча ҳаракатларини кузатиб туриш каби инновацион имкониятини амалга ошириш;
Қиймат ҳосил қилишнинг горизонтал занжирлари сонини камайтириш;
Транзакцион ҳаражатларни имкон даражасида камайтириш;
Инновацияларнинг ҳаётий циклини имкон даражасида камайтириш;
Анъанавий компанияларнинг электрон ҳизмат кўрсатишнинг янги бозорларига ўтишини таъминлаш;
Електрон ҳизмат кўрсатишнинг юқори даражадаги сифатини таъминлаш;
4.0 Индустриянинг иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларга кириб боришини амалга ошириш;
Екотизимлиликни таъминлаш, яъни, дастурий таъминотнинг турли хил автоном қисмлари биргаликда ишлашига ва иш оқимлари ансамблларига айланишига эришиш.
Бунда гап нафақат бизнесни интернетда ташкил қиладиган компаниялар ҳақида, балки иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлаб чиқариш фаолиятини оффлайн усулда олиб борадиган ташкилот ва компаниялар ҳақида ҳам боради (масалан, қишлоқ хўжалиги, саноат, тоғ-кон металлургияси, ҳизмат кўрсатиш ва бошқалар).
Енди ривожланган мамлакатлар мисолида рақамли иқтисодиётнинг асосий кўрсатгичлари ва ўзига ҳос ҳусусиятлари билан танишиб чиқамиз:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish