Профессионал ҳизматлар –бухгалтер ҳизматлари, дизайнар ҳизматлари, маслаҳатчилар, таржимонлар ва бошқалар.
Жамоавий молиялаштиш –– краудфундинг (cроwд-фундинг), ўзаро кредитлаш (пеер-то-пеер лендинг)
Уйда кўрсатиладиган ҳизматлар – он-деманд ҳоусеҳолд сервиcес
Уй-жойдан биргаликда фойдаланиш (пеер-то-пеер аccоммодатион)
Транспортдан биргаликда фойдаланиш (пеер-то-пеер транспортатион)
Рақамли иқтисоднинг яна бошқа бир ҳизматлари, шу жумладан, биг дата, сунъий интеллект, машина воситасида таълим бериш, краудсорсинг, краудфундинг, блокчейн ва булутли технологиялар ҳам келажак иқтисодиётида ва корпоратив бошқарувда ҳал қилувчи аҳамият касб этишини ҳаётнинг ривожланиш тенденциялари яққол кўрсатиб турибди. Масалан, краудсорсинг ва краудфундинг технологиялари компаниянинг оёққа туриб олишини, ривожини ва рақобатбардошлилигини таъминлаш учун ҳизмат
қилади. Агарда краудсорсинг жамоавий тафаккур бўлса, краудфундинг жамоавий молиявий маблағлар йиғиш механизми деб ҳисобланилади. Иш кўлами, фаолият тури ва катталигидан қатъий назар, турли хил лойиҳалар учун молиявий маблағлар йиғиш технологияси бўлган краудфундунг барча компаниялар учун катта аҳамиятга эга бўлган уникал молиявий механисмдир. Мисол сифатида, Росия бозорида ҳам бир қанча йирик краудфундинг платфиормалари бўлиб, улар краудфундинг лойиҳаларининг амалга ошишига кўмак бериб турадилар. Энг оммабоп краудфундунг платформалар планета.ру ва Боомбастер 2012 йилда ташкил қилинганлар. Ҳозирги пайтда эса бундай платформаларнинг сони 30 дан ошиб кетган. Планета.ру томонидан саккиз мингта лойиҳага 660 млн рубл йиғилган бўлса, Боомбастертомонидан ҳудди шу вақт интервали давомида 1,5 мингта лойиҳага 330 млн рубл йигилган. Аммо ҳудди шу даврнинг ўзида таниқли хорижий краудфундинг платформа Киcкстартер томонидан 3 млрд доллар маблағ йиғилиб, 126 мингта муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган.
Корпоратив бошқарув учун муҳим аҳамиятга эга бўлган технология блокчейн бўлиб, у нафақат виртуал пуллар бўйича операцияларни амалга ошира олади, балки у янги турдаги бизнеснинг архитектураси ҳам бўла олади. Рақамли иқтисодиётнинг келажакда ривожланишида ушбу прогрессив технология дунё миқёсида янада оммабоп бўлиб кетиши кутилмоқда. Булутли технологиялар ҳам келажак корпоратив ва молиявий бошқарув учун алоҳида аҳамиятга молик бўлиб, виртуал иқтисодиёт учун янгидан-янги ва кутилмаган имкониятлар яратмоқда. Маълумотларни булутли услубиятда сақлаш ва он-лине технологиялардан фойдаланиш маълумотлар ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда операцион ҳаражатларни кескин қисқартиришга шарт-шароитлар яратмоқда. Масалан, ҳозирги кунда Амазон булутида 10 мингта серверни ижарага олиш соатига таҳминан 90 долларга тушмоқда. Бу эса ушбу турдаги ҳизматларнинг нархини янада пасайишини башорат қилишга ва республикамизда ҳам бундай технологияларда кенг
миқёсда имкон беради ҳамда кейинчалик бу технологиялардан кичик ва ўрта бизнес ҳам бемалол фойдалана олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |