Тошкент молия институти кредит-иқтисод факультети


–жадвал  Тижорат банклари кредит қўйилмалари ва банк активлари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana17.07.2022
Hajmi0,67 Mb.
#813311
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
foydali-fayllar uz tijorat banklarining kreditlash faoliyati va uni rivojlantirish

2–жадвал 
Тижорат банклари кредит қўйилмалари ва банк активлари 
динамикаси
10
 
(йил бошига, млрд. сўмда) 
Кўрсаткичлар 
2011 й. 
2012 й. 
2013 й.
2014 й.
Сумма 

Сумма 

Сумма 

Сумма 

Кредит 
қўйилмалари 
15652 
57,0 
20392 
57,1 
26530 
60,5 
34809 
61,9 
Банк активлари 
27453 
100 
35744 
100 
43868 
100 
56223 
100 
Тижорат банклари кредит қўйилмалари ва активлари ўсиш 
тенденциясига эга бўлган. Таҳлил қилинган давр мобайнида банк 
кредитларининг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи ўсиш тенденциясига эга 
бўлган. Яъни, 2011 йилда жами банк активлари таркибида кредитларнинг 
ҳажми 57,0 фоизни ташил этган бўлса, 2014 йил бошига келиб эса 61,9 
10
Тижорат банкларининг йиллик ҳисобот маълумотлари асосида тузилди.


фоизни ташкил қилган. Бу ижобий ҳолат ҳисобланади ва тижорат банклари 
томонидан мамлакат иқтисодиётига ажратилаётган кредитлар ҳажмини 
ошаётганлигидан, бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажмини ва янги иш 
ўринларини яратилаётганлигидан далолат беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 мартдаги 
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни 
кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1501-сонли 
Қарори ва 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан 
яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПФ-4455-сонли Фармони ҳамда бошқа қарорларига мувофиқ, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмини 
янада ошириш, кредитлаш шартларини соддалаштириш, уларга банк 
хизматларидан фойдаланиш борасида қўшимча имтиёз ва қулайликлар 
яратиш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. 
Жумладан, 2014 йил давомида: 
– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш 
учун аризаларни кўриб чиқиш муддати 3 банк кунигача қисқартирилди; 
– банк 
ҳисобварағини 
очиш, 
давлат 
бюджетига 
уларнинг 
ҳисобварақларидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банк 
хизмати учун тўлов ундириш ва нотариал тасдиқланган имзолар намунасини 
олиш бекор қилинди; 
– ҳисобварақларга электрон кўринишда хизмат кўрсатиш учун 
олинадиган тўлов миқдори 20 фоизга қисқартирилиб, молия-банк соҳасида 8 
турдаги рухсат бериш тамойиллари бекор қилинди; 
– инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлар тўлаш 
муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга берилиши бўйича меъёр 
бекор қилиниб, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш муддати тижорат 
банкининг Кенгаши томонидан тасдиқланадиган «Банкнинг кредит 
сиёсати»да акс эттириладиган бўлди; 


– тижорат банкларига кичик тадбиркорлик субъектларига кредит 
беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини 
расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish