баҳолаш, кредитлашга доир ваколатларни тақсимлаш, қонунчилик
меъёрларига риоя қилиш.
Банк Бошқаруви ва Кенгашига тақдим этиладиган ҳисоботлар
Кредит сиёсати банк хизматлари ва бўлинмалари томонидан Банк
Бошқаруви ва Кенгашига кредитлашнинг турли жиҳатлари бўйича
топшириладиган ҳамда кредит портфели
сифати ва кредит портфелини
бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган
ҳисоботлар тури ва даврийлигини белгилаши лозим. Ҳисоботлар филиаллар
ва банк бўйича умуман кредитлаш воситалари ва йўналишларига қараб
таваккалчиликларни баҳолаш учун бошқаришнинг турли даражаларига
мослаштирилган ҳамда батафсил ёритилган бўлиши керак.
Бугунги кунда ҳар бир тижорат банки ўзининг кредит сиёсатига эга
бўлиб, уни доимий равишда такомиллаштириб
боришга эътиборни
қаратишлари лозим.
Ҳозирги пайтда мамлакатимиз тижорат банкларида хўжалик юритувчи
субъектларга берилган кредитларни таснифлаш ва уларнинг сифатини
аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 11.02.1999
й. № 632-сон билан рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. № 242-сон билан тасдиқланган
“Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан активлар сифатини
таснифлаш, ссудалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар
ўрнини қоплаш учун ташкил этиладиган захирани
шакллантириш ва ундан
фойдаланиш тартиби”га мувофиқ олиб борилади. Унга мувофиқ барча
тижорат банклари ўз активларини таснифлаш ҳамда шубҳали ва ҳаракатсиз
активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун
етарли бўлган захирани ташкил этиши шарт.
Тижорат банкларида мижозлар билан тузилаётган барча Кредитлаш
хизмати билан боғлиқ шартномалар лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисидаги” Қонунига асосан филиал Юридик хизмати томонидан ҳуқуқий
экспертизадан ўтказилиши лозим.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисидаги” Қонуннинг 6-моддасига
биноан шартнома тарафлари
хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш
муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни
сўраш ва олиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқдан кенг фойдаланиб, Кредитлаш
хизматига оид шартномалар имзоланишдан аввал, албатта, мижоз (бошқа
тараф)нинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав, низом ва в.б.) ва
бошқа ҳужжатлари ўрганиб чиқилиши лозим.
Бунда уларнинг бундай
шартномалар тузишга, уларнинг вакиллари бу каби шартномаларни
имзолашга ваколатлари мавжудлиги, уларнинг тегишли бошқарув органлари
(мулкдорлари) розилиги олинганлигига, айниқса,
кафиллик ва гаров
шартномалари тузилишида алоҳида эътибор берилиши керак.
Кредитлаш
хизматига
оид
шартномалар
лойиҳаси
ҳуқуқий
экспертизадан ўтказиш учун Юридик хизмат ходимига мижознинг шартнома
тузишга ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан бирга тақдим қилинади.
Юридик хизмат ходими шартнома лойиҳаси ва тегишли ҳужжатларни
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, Банк Кредит сиёсати ва “Кредитлаш
билан боғлиқ бўлган шартномаларни тузиш бўйича Тавсиялар” талаблари
асосида ўрганиб чиқиб виза қўяди ёки ёзма хулоса тақдим қилади.
Шартномаларни Юридик хизмат ходимининг имзосиз тузишга йўл
қўйилмайди.
Юридик хизмат ходимининг ёзма юридик хулосасида “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан қоида тариқасида қуйидагилар
кўрсатилиши керак:
шартномада кўрсатилган муносабатлар қайси қонун ҳужжатлари билан
тартибга солиниши;
шартнома шартларининг қонун ҳужжатлари
талабларига мос келиш-
келмаслиги;
тарафларнинг жавобгарлиги меъёри ва низоларни ҳал этиш тартиби
қонун ҳужжатлари талабларига мос келиш-келмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: