Тошкент молия институти “Ҳисоб ва аудит” факультети “молиявий таҳлил” кафедраси


-жадвал “Олтин Бошоқ ” корхонасининг актив ва пассив асосий воситаларнинг тахлили



Download 80,69 Kb.
bet6/12
Sana22.02.2022
Hajmi80,69 Kb.
#94030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ismoilova M. kurs ishi

2-жадвал “Олтин Бошоқ ” корхонасининг актив ва пассив асосий воситаларнинг тахлили.



Биз тахлил қилаетган акционерлик жамиятида хисобот даврида жами 104160983 минг сумлик асосий воситаси булиб, шундан, 93,00 % актив асосий воситалар ва қолган 7,00 % пассив асосий воситалар булиб хисобланади. Жорий йилда утган йилга нисбатан бевосита ишлаб чиқаришда иштирок этадиган, яъни актив асосий воситалар салмоги -0,1 % га пасайганлигини ижобий бахоламок лозим булади. Бунга мос равишда пассив асосий воситалар салмоги эса 0,1 % ортгандир.


3. Асосий воситаларнинг билан таьминланганлик ва уларни узгаришига таъсир этувчи омиллар тахлили


Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалари ўз хизмат вазифасини бажариши билан бир қаторда эскириб ҳам боради. Асосий воситаларнинг эскириши бугунги кунда асосан икки хил кўринишда бўлади, яъни, жисмоний эскириш ва маънавий эскириш. Бугунги кунда кўпгина асосий восита турлари жисмоний эскиришдан кўра маънавий жиҳатдан тезроқ эскириб қолмоқда. Шу сабабли ҳам корхоналарнинг асосий воситаларини батамом эскириб қолишининг олдини олиш мақсадида, уларга амортизация (эскириш) ҳисоблаб борилади ва асосий восита ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга секин-асталик билан ўтказиб боради.


Корхонанинг амортизация сиёсати бевосита давлат амортизация сиёсати асосида белгиланади. Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 1997 йил 27-февралдаги меъёрий хатига мувофиқ ҳамда 2001 йил 9-январдаги Молия вазирлигининг йўриқномасига мувофиқ асосий воситаларга амортизация ҳисоблашни соддалаштириш мақсадида, қуйидаги бешта гуруҳ асосий воситаларга меъёрлар белгиланган:

  1. Бинолар, иншоотлар ва қурилмалар учун – 5 %;

  2. Енгил автомобиллар, таксилар, йўл ҳаракатида фойдаланиладиган автотракторлар, махсус буюмлар, инвентарлар, компьютерлар, маълумотларни қайта ишловчи ускуналар учун – 20 %;

  3. Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автоприцеплар, машина, асбоб-ускуналар ва мебеллар учун – 15 %;

  4. Юқоридаги гуруҳларга киритилмаган бошқа асосий воситалар учун – 10 %;

  5. Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорт воситалари, иссиқлик, газ ва сув узатувчи труба проводлар, дизел генераторлари, электр ва алоқа узатиш ускуналари учун – 8 %.

Ушбу меъёрий хатда фирма ва компаниялар учун амортизация ҳисоблашнинг ўзгартирилган нормаларини қўллаш имконияти берилган, яъни секинлаштирилган ёки тезлаштирилган (икки коэффициентга қадар) усулларидан фойдаланишлиги мумкин. Тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш тартиби қўлланилса, меъёридан ортиқча ҳисобланган амортизация суммаси солиққа тортиладиган фойдага қўшилиб, ўрнатилган тартибда солиқ тўлашлари лозим.
Жаҳон тажрибасида асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг турли- туман муҳим услублари мавжуд. Бундай муҳим услубларига қуйидагилар киритилади:

  • тенг улушларда, амортизация нормаларидан келиб чиққан ҳолда эскириш ҳисоблаш;

  • қолдиқ усулда эскириш ҳисоблаш;

  • ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқ эскириш ҳисоблаш;

  • комулятив усулда эскириш ҳисоблаш ва ҳакозо.

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий воситалар билан етарли даражада таъминланганлигини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг техник ҳолатига ҳам баҳо бериб борилади. Одатда асосий воситалар таркибида йил давомида ўзгаришлар рўй беради. Янги асосий воситаларни кирими туфайли асосий воситалар ортиб боради. Эскирган асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан чиқариш туфайли асосий воситалар камайиши мумкин. Бундай табиий ҳолатларни рўй бериши натижасида асосий воситаларнинг техник ҳолатини таҳлил этишимизни тақозо этади. Асосий воситаларнинг техник ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси фоиз кўринишида қуйидаги тартибда аниқланади:



асосий воситаларнинг колдик киймати
*100;

асосий воситаларнинг бошлангич киймати

Асосий воситаларнинг эскириш даражаси фоиз кўринишида қуйидаги тартибда аниқланади:





асосий воситаларнинг эскириш киймати
*100;

асосий воситаларнинг бошлангич киймати

Асосий воситаларнинг яроқлилик ва эскириш коэффициентлари йиғиндиси коэффицентда 1,0 га, фоизда 100 тенг бўлади.


Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларига қараб уларнинг техник ҳолатига баҳо берилади ва уларни тартиблаш бўйича бошқарув қарорлари қаъбул қилинади.
Асосий воситаларнинг ҳолатини ўрганишда корхона амортизация сиёсатига, асосий воситаларнинг маънавий эскирганлик даражасига, фойдаланишдан олиб қўйилган ва консервация қилинган асосий воситалар ҳолатига муҳим эътибор қаратилади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларини уларнинг ҳар бир тури ва жами бўйича ўрганилади. Таҳлил учун зарур бўлган маълумотлар 1-шакл

«Бухгалтерия баланси» ва 3-шакл «Асосий воситаларнинг ҳаракати тўгрисидаги» ҳисобот шаклларидан олинади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичлари уларнинг ҳаракат кўрсаткичлари билан тўлдирилади.




  1. Download 80,69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish