17.2.
Нафақа тизимини такомиллаштириш имкониятлари
Ўзбекистоннинг 1991 йилда тузилган нафақа жамғармаси бошиданоқ
молиявий жиҳатдан қашшоқ бўлган, чунки унинг даромадлари харажатларини
қоплай олмасди. Лекин, Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1996 йилнинг
охирги ва 1997 йилнинг бошларида кўрилган чоралар ёрдамида нафақа
тизимининг молиявий ҳолатини барқарорлашитириш ва ўша пайтдаги нафақа
тўловлари бўйича қарзларни бартараф этишга эришилди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Ресупбликасининг бюджетдан ташқари
нафақа жамғар масининг ўз мажбуриятларини ўташ бўйича қарзлари йўқ,
бироқ ушбу нафақа тизимини молиявий жиҳатдан тўлиқ ишончли дейишга
ҳали эрта. Бунга сабаб камида 3 ойлик нафақа тўловлари билан тминлаб
турувчи резерв жамғармасининг йўқлиги, мажбурий нафақа бадаллари
миқдорининг нисбатан юқорилиги, кишиларнинг бу бадалларини тўлашдан
қочиши ва бунинг иқтисодий рақобатбардошликка салбий таъсиридир.
158
Юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг кўплиги нафақаларни белгилаш
ва тўлашни бошқарувчи қонунларнинг мукаммал эмаслиги билан боғлиқдир.
Бу нарса энг аввало, нафақа жамғармасига тўланадиган мажбурий бадаллар
миқдори ва нафақанинг миқдори бир-бирига мос келмаслигида кўринади ва
уларни сабаблари қуйидагилардир:
Биринчидан, жинси бўйича фуқароларнинг нафақа жамғармасининг
даромадлар ва харажатлар қисмларининг ташкил топишидаги иштироки
бўйича тафовут: аёлларга олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун 20 йил
мобайнида нафақа жамғармасига бадалларни ўтказиб туриш кифоя бўлса,
эркаклар учун бу муддат 25 йилни ташкил этади. Аёллар 55 ёшдан нафақага
чиқиш ҳуқуқига эгалар, эркаклар эса 60 ёшдан. Аёллар ўртача 72 йил умр
кўрадилар, эркаклар эса 67 йил. Демак, шуни айтиш мумкинки аёлларнинг
нафақа жамғармасининг харажатлар қисмидаги улуши эркакларникига
қараганда икки баробар кўпроқ, аммо уларнинг даромадлар қисмидаги улуши
эркакларникидан сезиларли даражада камроқдир.
6
Иккинчидан, эркаклар ва аёлларни нафақа билан таъминлашдаги
тафовут сабабли уларнинг нафақа жамғармасининг даромадлар қисмидаги
иштирокининг ҳар йилги кўрсаткичи ҳам кескин фарқ қилади: аёллар учун бу
кўрсаткич асосий нафақанинг 2,75 фоизини ташкил этса, эркаклар учун 2,2
фоизини ташкил этади. Ҳамма гап шундаки, ўртача иш ҳақининг 55 фоизига
тенг бўлган асосий нафақани кўлга киритиш учун аёллар нафақа
жамғармасида 20 йил мобайнида иштирок этишлари керак 55:20=2,75,
эркаклар эса 25 йил (55%:25к=2,2%).
Учинчидан республиканинг қонунларидан маълумки, бир қисми аҳолига
категориялари ва гуруҳлари учун нафақа жамғармасининг даромадлар
қисмида
иштирок
этмаслик
ҳуқуқи
берилган
(масалан,
харбий
хизматчиларнинг барчаларига).
Тўртинчидан, қонунларимиз ахолининг кўпгина категория ва
гуруҳларига бир қатор имкониятлар яратади: иш стажини икки баробар
кўпайтирилиши (масалан, харбийларнинг 1 йиллик хизмати 2 йил иш стажи
деб саналади), ишчиларнинг турли хил сабабларга кўра ишламаган даври ҳам
иш стажига қўшилиши (биринчи гуруҳ ногиронини парвалишласа, 16 ёшгача
бўлган ногирон бола тарбияси билан шуғулланса, 3 ёшгача бўлган бола
тарбияси билан шуғулланса ва бошқалар), нафақа жамғармасига бадал тўлаш
билан ўз ҳиссасини қўшмаган даври ҳам иш стажига қўшилиши (таълим олса,
харбий хизматда бўлса, фарзандларига қараса), нафақага турли қўшимча
тўловларнинг қўшиб борилиши ва ҳ.к.
Нафақа тизимини такомиллаштиришда шу нарсани ҳисобга олиш
керакки, республикамизда ишга лаёқатли аҳолининг атиги 42 фоизи нафақа
жамғармасига тўловлар ўтказади. қолган 48 фоизи эса қонунларга мувофиқ
ушбу тўловларни ўтказмасликка рухсат берилган. Кўриниб турибдики, агар
нафақа жамғармасининг даромадлари қисмида иштирок этувчи ишга
лаёқатлилар улушини кўтарадиган бўлсак, (имтиёзларни бекор қилиш, иш
6
Манба: «Нафақа тизимининг такомиллаштириш имконияти» Экономические обозрение, 2003 й. февраль.
159
ҳақини бутунлай қонуний бўлишини таъминлаш ва ҳоказо орқали) нафақа
жамғармасининг молиявий аҳволини яхшилаш, балки мажбурий нафақа
тўловлари миқдорини камайтириш ҳам мумкин бўлади.
Яна бир нафақа тизимини такомиллаштиришдан бири имтиёзларни
бекор қилишдан иборат. Дунёдаги ҳар бир ривожланган давлатда биздаги каби
имтиёзлар қўлланилмайди. Режа иқтисодиёт тизимида бундай имтиёзлар
маълум бир ёмон шарт-шароитларда ишлайдиган ва иш ҳақи кам бўлган
ишчиларга овунчоқ вазифасини ўтаган. Аммо бугунги кунда - бозор
иқтисодиёти тизими ҳукумрон даврида, корхоналар ўз ишчилари учун,
мавжуд шарт-шароитлардан клиб чиққан ҳолда, ўзлари иш ҳақи ҳажмини
белгилаб турган пайтда, бундай имтиёзлар ўз моҳиятини йўқотади. Лекин
ҳозирги кунда ҳам зарарли ва ёмон шарт-шароитларда ишловчилар
маошларининг юқорилигига қарамасдан, бундай имтиёзларни беришини талаб
қилаяптилар. Бундан ташқари бир неча йил аввал зарарли ҳисобланган
вазифалар янги технологияларнинг тадбиқ этилиши ҳисобига ҳозир зарарли
ҳисобланмайди. Агар корхона бундай технологияларни тадбиқ қилмас экан, у
ўз ишчиларининг тезроқ нафақага чиқиб кетишини ўзи таъминлаши шарт.
Нафақа
тизимини
такомиллаштиришда
ахолишуносларнинг
башоратларини хисобга олиш лозим. Уларнинг башоратларига қараганда 2002
йилга келиб Ўзбекистонда нафақа ёшидаги аҳоли сонининг ўсиш суръати
ишга лаёқатли аҳолининг сонининг ўсиши суръатидан ошиб кетади. Натижада
2025 йилга келиб, нафақахўрларнинг сони 2005 йилдагига нисбатан икки
баробар кўп бўлади ва бу кўрсаткич ишга лаёқатли аҳолидан кўра тезроқ
ўсади.
Маълумки, бу нафақа жамғармасининг молиявий ҳолатига салбий
таъсир кўрсатади. Чунки нафақа жамғармасининг харажат қисмини ўсиш
даражаси даромадлар қисмининг ўсиш даражасидан юқорироқдир. Бунга йўл
қўймаслик учун, ҳозирдан нафақа тизимини ислоҳ қилишни бошлаш керак.
Чунки ҳозир демографик нуқтаи назардан, ушбу ислоҳотларни амалга
ошириш учун энг қулай вақтдир.
Ривожланган давлатларда нафақа жамғармасининг молиявий ҳолатини
яхшилашга ишчиларнинг нафақага чиқиш ёшларини суриш орқали
эришадилар. Улардан фарқли равишда Ўзбекистонда буни амалга
оширишнинг бошқа механизмлари яъни имтиёзли нафақа олишни бекор
қилиш мавжуд.
Келажакда ушбу механизмни амалга ошириш орқали нафақа
жамғармасининг харажатларини 25-30 фоизгача камайтириш мумкин. Бу эса
нафақа жамғармасига тўланиши керак бўлган мажбурий бадаллар миқдорини
36 фоиздан 25-26 фоизларгача камайтиришни таъминлайди. Албатта, юқорида
келтирилган нафақа таъминотини такомиллаштириш механизмини тўлалигича
ва бир вақтда амалга ошириб бўлмайди. Чунки уларнинг самарали 10-12
йилдан кейин намоён бўлади.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида нафақа белгилаш хужжатларини
расмийлаштириш ва уларни ишончли эканлигини текшириш билан боғлиқ
160
қийинчиликларни бартараф этишга қаратилган йўллардан биридир. Бу йўл
корхоналарни ўзгариш динамикасига (корхоналар номлари, мулкчилик
шакллари ўзгармоқда, айримлари эса йўқ бўлиб кетмоқда) ва бир вақтнинг
ўзида нечта корхонада ишловчи кишиларнинг миқдорининг ошиши билан
боғлиқдир. Бундай ўзгаришлар ижтимоий таъминотнинг органлари
фаолиятини ҳам мушкиллаштирмоқда, нафақаларни расмийлаштирш учун
қўшимча меҳнатни талаб қилмоқда.
Нафақа таъминотини такомиллаштиришда бозор муносабатларига
ўтишимиз сайин муаммолар сонининг кўпайишини ҳисобга оладиган бўлсак,
иш стажини ва иш ҳақини замонавий компьютер технологиялар асосида
ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқаришга ҳозирданоқ киришиш керак ва
президентимизнинг «компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги фармонда
нафақа таъминотини интерактив хизматини шаклланишига кўмаклашиш,
инновация бизнесни, шу жумладан ахборот коммуникация технологияларни
жорий қилишни тушуний мумкин чириш керак. Бу борада Президентимизнинг
«компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини нафақа таъминоти
тизимига жорий қилиш қанчалик зарурлигини тушуниш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |