Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

Биринчидан,
фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий институти 
ҳисобланадиган жамоат ташкилотларининг бирламчи ва асосий функцияси, 
уларнинг давлат ҳокимиятини муайян даражада чегаралаш, яъни давлат 
ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга 
ошириш эканлигини эътироф этиш жоиз.
Иккинчидан,
мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ва ислоҳ 
қилиш жараёнида сиёсий партиялар муҳим функцияларни амалга оширадилар. 
Сиёсий партияларнинг асосий функцияси алоҳида олинган фуқаролар, 
ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириб, уларни 
сиёсий манфаатлар мажмуаси даражасига кўтариш, шунингдек, бу 
уйғунлашган манфаатларнинг жамият учун бир хилда аҳамият касб этишини 
таъминлай олишдир. 
Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар 
мавжуд 
конституциявий 
ҳуқуқ 
меъёрлари 
доирасида, 
шунингдек, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаган ҳолда шаклланиб 
келаётган сиёсий жараёнлар ва муносабатлар тамойиллари доирасида муқобил 
сиёсий йўлларни ифода этувчи восита сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Учинчидан, 
жамоат ташкилотларининг энг оммавий шаклларидан бири 
ҳисобланган касаба уюшмалари жамиятнинг ижтимоий тараққиётига 
сезиларли даражада таъсир ўтказадилар. Таъкидлаш жоизки, ушбу 
институтнинг ижтимоий жараёнлардаги таъсири фақатгина меҳнат 
муносабатлари билан чегараланиб қолмасдан, балки ундан ҳам кенгроқ 
доирага қаратилган. 
Касаба уюшмаларининг ижтимоий йўналтирилган функцияларининг 
моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади: жамиятнинг интеграциялашувига 
эришиш; ишлаб чиқариш демократиясини ривожлантириш орқали фуқаролик 
жамиятини шакллантириш; давлатнинг ижтимоий соҳадаги сиёсатини 
ривожлантиришга кўмаклашиш; жамиятнинг меҳнат потенциалларини сақлаш 
ва ривожлантириш; бозор муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозорини 


170 
такомиллаштириш; жамиятда инсон қадр-қимматини ошириш ва меҳнат 
одатларини ривожлантириш. 
Мамлакатимизда ижтимоий воқеликнинг жадал суръатларда ривожланиб 
бориши, жамиятда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фуқаролик 
жамиятининг асосий институтларининг янги функцияларини шаклланишига 
олиб келмоқда. 
Ҳозирги кунда деярли барча жамоат ташкилотлари мамлакатни 
демократик йўналишда ривожлантириш, муайян соҳалар юзасидан инсоннинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти органлари 
фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш каби масалаларга ўзларининг 
асосий 
фаолият 
йўналишлари 
сифатида 
қарамоқдалар. 
Жамоат 
ташкилотларига бирлашган фуқаролар улар орқали ўзларининг турли хил 
манфаатлари ва ҳуқуқларини амалга оширишни кўзлайдилар. Бундай 
шароитда жамоат ташкилотлари олдига фуқароларнинг давлат ишларини 
амалга оширишда иштирокларини таъминлаш ҳамда уларнинг мавжуд 
қонунчиликка нисбатан ижобий муносабатларини шакллантириш ва шу 
орқали уларни қонунга итоаткор шахс сифатида тарбиялаш каби янги 
вазифалар қўйилмоқда. 
Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида инсоният олдига муайян 
мақсад ва вазифаларнинг қўйилиши ҳамда янгидан-янги муаммоларнинг юзага 
келиши ўз навбатида, жамоат ташкилотлари фаолият йўналишларининг 
ўзгариб бориши, ўз-ўзидан унинг ўзгача моҳият касб этишига олиб келади. 
Бинобарин, 
жамоат 
ташкилотлари 
бугунги 
кунда 
жамиятни 
демократлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнининг ажралмас ва зарурий 
бўғинига айланиб бормоқда. Бундай шароитда уларнинг функциялари доираси 
кенгайиб бориши ҳамда турли хил шаклларда намоён бўлиши объектив 
хусусиятга эгадир. 
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш жараёнида 
фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланган фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органларидан бири – маҳалланинг ўрни беқиёсдир. 
Маҳалла – бу шарқона “демократия дарсхонаси”. Ўзбекистонда фуқаролар 
йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллаларнинг сони 10 
мингдан ортиқни ташкил этади. “Маҳалла” сўзи арабча “маҳаллун” сўзидан 
олинган бўлиб “жой”, “ҳудуд” маъноларини билдиради. Ўзбекистон давлат 
мустақиллигига эришганидан сўнг маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асослари 
яратилди. Бунда маҳаллалар ҳаёти билан боғлиқ кўп масалалар билан бир 
қаторда маҳалла оқсоқолини сайлаш тартиблари ишлаб чиқилди. Фуқаролар 
йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови мамлакатимиз 
ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу сайлов демократизм, ошкоралик ва тенг сайлов 
ҳуқуқи асосида ўтказилади. 
Фуқаролик жамияти институтлари тизимида ўзини ўзи бошқариш 
органлари (маҳалла)нинг ўрни беқиёсдир. Чунки бошқа мамлакатлардан 
фарқли ўлароқ, маҳалла институти юртимизда минг йиллар давомида синалган 
ва чуқур илдиз отган, аҳолини бирлаштириб турадиган ижтимоий ҳодиса 


171 
сифатида ривожланиб келмоқда. Айниқса, унинг ҳозирги бозор иқтисодиётига 
ўтиш шароитида халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини 
сақлаб қолиш, уларни жипслаштириш кафолати сифатида майдонга 
чиқаётганлигини яққол кўриб турибмиз.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish