165
яхшироқ тушунадилар ва ранг-баранг иш усулларидан кўпроқ фойдалана-
дилар.
Иккинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларида хусусий маблағлар
жамоат маблағларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мақсадларига
эришишда ёрдам қўлини чўзишни истаганларнинг ҳақ тўланмайдиган
ихтиёрий меҳнати-ёлланма ходимларнинг ҳақ тўланадиган меҳнатини
тўлдиради, яъни давлат томонидан қўйилган мақсадларга эришилишини
арзонлаштириш имконияти мавжуд.
Учинчидан,
давлат
ташкилотларига
таққослаганда,
нодавлат
тузилмалари буйруқбозликдан анча холи.
Учинчи сектор
- бу ўз фаолияти
билан ижтимоий такрор ишлаб
чиқаришни маълум қисмини таъминлайдиган нодавлат ва нотижорат
ташкилотлари мажмуи ташкил этадиган алоҳида ижтимоий институт.
Бугунги кунда 2000 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари
рўйхатга олинган. Бироқ уларнинг ҳаммасини ҳам фаол иш олиб боряпти деб
бўлмайди.
Республикада учинчи секторни ривожлантиришда халқаро нодавлат
нотижорат ташкилотлари катта роль ўйнаётганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.
Сорос фонди, Евросиё фонди, Каунтерпарт Консорциум ташкилоти, ТАСИС,
ЮСАИД республикада учинчи секторни ривожлантиришга катта ҳисса
қўшмоқда. Бу ва бошқа ташкилотлар республика нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятининг асосий донорларидир.
Жами нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарийб учдан бир қисми
Тошкент шаҳрида жойлашган. Ваҳоланки, Ўзбекистон
Республика-сининг
пойтахтида жами мамлакат аҳолисининг атиги 10% яшайди. Нодавлат
нотижорат ташкилотларининг сонига кўра иккинчи ўринни Фарғона вилояти,
қолган ўринларни эса Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари
эгаллайди. Бошқа вилоятларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳали яхши
ривожланмаган. (28)
ННТ фаолиятининг ихтисослиги ҳақида гапирадиган бўлсак, нодавлат
нотижорат ташкилотларининг қарийб тўртдан бир қисми хотин-қизлар
ҳаракати ташкилотларидир. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарийб
15% ёшлар ташкилотлари. Кейинги ўринларни хайрия жамғарма-лари,
ногиронларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан шуғулланадиган
ташкилотлар,
касаба уюшмалари, экология, инсон ҳуқуқларини муҳофаза
қилиш, маданият, бизнес инкубаторлар, таълим, қишлок хўжалиги масалалари
билан шуғулланадиган ташкилотлар эгаллайди.
Бозор иқтисоди шароитларида нотижорат ташкилоти турли даромад
манбаларига эга бўлиши мумкин. Бюджетдан ажратмалар, хайр-эҳсонлар,
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар шулар жумласидан. Нотижорат
ташкилотларининг бюджети: бутун аҳоли томонидан ҳукумат субсидиялари
ва солиқ имтиёзлари кўринишида;
аъзолик бадаллари; ташкилотлар ва
хусусий шахсларнинг хайр-эҳсонлари, мулкий бадаллари; нотижорат
ташкилотининг ижтимоий фойдали мақсадларига эришиш учун зарур
166
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар ҳисобидан
таркиб топтирилади.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг нотижорат
ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қоидаларини таснифлайдиган
бўлсак, нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки қуйидаги манбалар
ҳисобига таркиб топтирилиши мумкин:
- ташкилот муассисларининг кириш бадалларидан;
- аъзолик бадалларидан (аъзоликка асосланган ташкилотлар учун);
- фуқаролар ва юридик шахслар пул кўринишида ёки натурал шаклда
тақдим этувчи, шу жумладан мақсадли хусусиятга эга бўлган (грантлар) хайр-
эҳсонлардан;
- нореализацион операциялардан, шу жумладан қимматли қоғозлардан
олинган даромадлардан;
- ресурсларни жалб этиш (мутасаддилар ва кўнгиллиларни
жалб этиш
кампанияларини ўтказиш, шу жумладан кўнгилочар, маданий, спорт ва бошқа
оммавий тадбирларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатларига мувофик хайр-эҳсонлар йиғиш
кампаниялари, лотереялар ва
аукционлар ўтказиш ва ҳ.к.) фаолиятидан келган тушумлардан;
- қонун билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган
даромадлардан;
-
республика бюджети, маҳаллий бюджетлар ва бюджетдан ташқари
фондлардан келган тушумлардан;
- нотижорат ташкилоти томонидан таьсис этилган хўжалик
жамиятлари фаолиятидан олинган даромадлардан;
- кўнгиллилар меҳнатидан;
- қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Нотижорат ташкилотларининг мол-мулки ва маблағларини манбалари
турларига қараб таркиб топтиришнинг айрим хусусиятларини қайд этиб
ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: