5.3. Ўзбекистонда солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида умумиқтисодий барқарорликка
эришиш молиявий барқарорликни таъминлаш вазифасини ўз ичга олади.
Молиявий аҳволни мустаҳкамлаш орқали иқтисодиётни барқарор-
лаштиришга эришишда солиқ сиёсатини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга
эга. Бунда солиқ тизими ўзига хос вазифаларни, хазинани тўлдириш
қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифаларни тўла даражада бажариши
зарур. Солиқларнинг биринчи вазифаси давлат бюджети даромад қисмининг
энг муҳим умумдавлат, халқ хўжалиги вазифаларини ҳал этиш учун зарур
бўлган миқдорда шакилланишини таъминлашга қаратилиши лозим. Унинг
иккинчи вазифаси, ЯММнинг бир қисмини қайта тақсимлаш ва шу
иқтисодиёт тузилишини ўзгартириш, аҳоли ижтимоий ҳимоялаш кафолати-
ни таъминлашда бевосита иштирок этишидан иборат. Солиқларнинг учинчи
вазифаси ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, молиявий
ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир
кўрсатишдир. Бу вазифаларни реал бажариши учун амалдаги солиқ
тизимини анчагина ислоҳ қилиш талаб қилинади.
Солиқ тизимини ислоҳ қилиб олишга асос қилиниб олинган асосий
тамойил - корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш. Бу уларнинг ўз
маблағларини ишлаб чиқаришини ривожлантириш, техника билан қайта
қуроллантириш ва айланма маблағларини тўлдиришга сарфлаш имконият-
ларини беради. Бу эса натижада ишлаб чиқаришнинг юксалишига олиб
келади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришда даромад солиғи-
дан фойдадан ундириладиган солиққа ўтиш кўзда тутиладики, бу ишлаб
чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш имкониятини беради.
Фойданинг ишлаб чиқаришини кенгайтиришга қаратилган умумий миқдорни
кўпайиши билан бирга айни вақтда меҳнаткашлар иш ҳақини кўпайтириш
имконияти ҳам яратилади. Натижада фаол меҳнатни фаол рағбатлан-
тирувчи иқтисодий муҳит яратилади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштиришга эришишда
қўшилган қийматдан олинадиган солиқ ставкасини камайтиришга ҳам
эътибор қаратилмоқда.
65
Республикада солиқ тизимини ислоҳ қилишда унинг таркиби тубдан
ўзгартириш, ресурслар, мол-мулк солиғининг ролини ошириш, жисмоний
шахслардан солиқ ундиришнинг прогрессив тизимини жорий этиш вазифаси
қўйилади.
Табиий ресурсларни қайта тиклаш имкониятини яратиш ва улардан
эҳтиёткорона фойдаланиш мақсадини амалга ошириш учун ер, ер ости
бойликлари, сув ва қайта тикланмайдиган бошқа ресурсларга тўлов ўрнатиш
солиқ сиёсатининг навбатдаги йўналишидир.
Республика ахамиятига эга бўлган солиқлар билан махаллий солиқ
ўртасида аниқ чегарани белгилаш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг
энг муҳим йўналишидир. Бунда давлат бюджети даромадининг катта
қисмини жойларга бериш, махаллий бюджетларни мустаҳкамлашга асосий
эътибор қаратилади.
Давлат бюджети мутаносиблигини кучайтириш мақсадида, солиқ
тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда, корхоналарнинг молия
интизомини мустаҳкамлаш тўлов мажбуриятларини бир меъёрга келтириш,
қарзларнинг салбий оқибатларини тугатиш муҳим ахамиятга эга бўлади.
2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa
ҳам кичик бизнeсни ривoжлaнтиришни рaғбaтлaнтиришда сoлиқ имтиёзлaри-
дан кенг фойдаланиш белгилаб олинган.
«Жумлaдaн, янги тaшкил этилaётгaн кичик вa xусусий кoрxoнaлaрни
қўллaб-қуввaтлaш мaқсaдидa Имтиёзли крeдит жaмғaрмaсининг рeсурс
бaзaсини икки бaрoбaр oшириш кўздa тутилгaн. Шу билaн биргa, бeрилгaн
имтиёзлaрнинг aмaл қилиш муддaти узaйтирилди, aйлaнмa мaблaғлaрни
тўлдириш учун бeрилaдигaн крeдитлaрнинг энг узoқ муддaти 12 oйдaн 18
oйгa oширилди. 2009 йилнинг 1 янвaридaн сaнoaт сoҳaсидa фaoлият
кўрсaтaётгaн кичик кoрxoнaлaр учун ягoнa сoлиқ тўлoв стaвкaси 8 фoиздaн
7 фoизгa 2011 йилдан эса 6 фоизга кaмaйтирилди, мoлиявий, мaиший вa
бoшқa xизмaтлaрни кўрсaтaётгaн микрoфирмaлaр вa кичик кoрxoнaлaр
ягoнa сoлиқ тўлoвидaн 3 йил муддaтгa oзoд этилди. Бундa микрoфирмaлaр
вa кичик кoрxoнaлaр, нoдaвлaт xўжaлик юритувчи субъeктлaрни oлaдигaн
дивидeндлaрининг инвeстициялaргa, aввaл oлингaн крeдитлaр учун ҳисoб-
китoб қилишгa йўнaлтирилaдигaн қисми 5 йил муддaтгa сoлиқдaн oзoд
этилди. Шунингдeк, Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa 2009 йилдa
xўжaлик юритувчи субъeктлaрни тeкширишлaр сoни 30 фoизгa кaмaйтирил-
ди. Хуллас 2011 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун ягона солиқ тўловининг базавий
ставкасини амалдаги 7 фоиздан 6 фоизга камайтириш назарда тутилмоқда.
Бу микрофирма ва кичик корхоналарда 50 млрд. сўмдан ортиқ маблағни
тежаб қолиш имконини беради.
Ўз навбатида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича
солиқ солиқ шкаласининг энг кам ва ўрта ставкаларини бир фоизга
камайтириш мўлжалланмоқда.
66
Do'stlaringiz bilan baham: |