5.2. Солиқ турлари
Назарий жиҳатдан таҳлил қилишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган
солиқлар (тўғри) ва билвосита (эгри) солиқлардир. Бевосита солиқлар,
одатда юқори даромадга қараб, фақат катта сумманигина эмас, балки
даромаднинг каттагина қисмини ҳам ташкил қилади. Бевосита солиқлар
таркибида даромадга (фойдага) солиқ, ресурсларга солиқ, мулкка солиқ
муҳим роль ўйнайди.
Солиқ тизимида билвосита (эгри) солиқлар ҳам ўзига хос ўрин
тутади. Билвосита солиқларни қўллашга сабаб, биринчидан, бевосита
(тўғри) солиқларни ўзи бюджет даромадларини шакллантириш учун
етарли эмас, иккинчидан, бевосита солиқларни кўпайиши харажатларни
ҳаддан зиёд кўпайиб кетишига олиб келади.
Билвосита солиқлар бевосита солиқларга нисбатан кам сезиларли
йўл билан, яъни товар ва хизматлар нархига давлат томонидан белгиланган
устама тарзида олинади. У харидорлар томонидан тўланиб, давлат
бюджетига тушади.
Билвосита (эгри) солиқларга қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), акциз, бож
тўлови киради. Улар бевосита солиқ тўловчининг даромади билан боғлиқ
эмас. У иқтисодий фаолиятнинг пировард натижасидан қатъи назар тўланади.
Солиқ объекти билан унинг манбаи мос келмайди. Шунинг учун уни
билвосита солиқлар деб аталади.
Билвосита солиқлар даромадлар миқдори қандай бўлишидан қатъи
назар ҳамма учун тенг, яъни даромади юқори оила ҳам, даромади кам оила
57
ҳам бир хил нархда сотиб олади.
Солиқлар одатда прогрессив (ўсиб борувчи), пропорционал (мутаносиб)
регрессив (камайиб борувчи) солиқларга бўлинади. Бу бўлиниш солиқ
ставкаси ва даромадлар ўртасидаги нисбатга асосланади.
1. Агар солиқнинг ўртача ставкаси даромадлар ортиши билан ўсиб
борса, прогрессив солиқ ҳисобланади. Бундай солиқ нафақат мутлоқ
катта суммани, балки даромадлар ўсиб бориши билан ундириладиган
даромаднинг ҳам анча катта ҳиссасини тақозо қилади.
2. Даромадлар ўсиб бориши билан ўртача ставкаси пасайиб борувчи
солиқлар регрессив солиқлар дейилади. Бундай солиқлар даромадлар
ўсиб бориши билан уларнинг камроқ ва янада камроқ қисмини тақозо
қилади. Регрессив солиқлар мутлоқ катта сумма келтириши мумкин,
лекин даромадлар ортиб борганда солиқлар мутлоқ миқдорнинг ўсишига
олиб келмаслиги мумкин.
3. Пропорционал солиқ ўртача солиқ ставкаси даромад ҳажмига
боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгаришсиз қолишини тақозо қилади.
Юқорида айтилганларни шахсий даромад солиғи мисолида
тушунтириб берамиз. Фараз қиламиз, солиқ ставкаси шундайки, шахсий
даромад олувчи солиқ сижатида ўз даромадининг 10 фоизини тўлайди.
Сўзсиз бу пропорционал даромад солиғи ҳисобланади.Энди фараз
қиламиз, солиқ ставкасининг ўзгариш характери қуйидагича: даромад
олувчи солиқ олинадиган йиллик даромади 15 минг сўмдан кам бўлса,
даромад солиғи сифатида 5 фоиз, 15 мингдан 30 минг сўмгача даромадга эга
бўлган шахс 10 фоиз, 30 мингдан 40 минг сўмгача даромад олувчи - 15
фоиз тўлайди ва ҳоказо. Бу прогрессив даромад солиғи бўлади.
Охирги ҳолат: агар сиз 15 минг сўмдан кам даромад олганингизда,
даромаддан солиқ сифатида 15 фоиз тўлашингизга тўғри келса, 15 мингдан
30 минг сўмгача олганда - 10 фоиз, агар сизнинг даромадингиз 30 минг сўм
билан 40 минг сўм оралиғида жойлашганда 5 фоиз солиқ тўласангиз ва ҳ.к. -
бу регрессив даромад солиғи ҳисобланади.
Прогрессив солиқнинг умумий хусусияти - юқори даромад олувчиларга,
регрессив солиқлар кам даромад олувчиларга энг кучли таъсир кўрсатади.
Лекин уларга бевосита ёрдам бериш дастурлари ва солиқларнинг даражасини
белгилаш орқали таъсир кўрсатиш мумкин.
Солиқлар амал қилиш доирасига кўра икки даражадаги солиқларни
ўз ичига олади: умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар. Маҳсулот
баҳосига - қўшилиш характерига кўра солиқлар эгри ва тўғри солиқларга
бўлинади. Эгри солиқлар товар баҳоси устига қўйиладиган устама ҳисоблан-
са, тўғри солиқлар таннархнинг таркибий элементи сифатида бевосита
нархнинг ичига киради.
Корхона, аҳоли ва мулк эгаларидан олинадиган барча солиқлар
ўзларининг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги асосий турларга
бўлинади: оборот солиғи, қўшилган қийматдан олинадиган солиқ, ресурс
тўловлари, амортизация ажратмалари ва ижтимоий суғуртага тўловлар,
58
шахсий даромад солиғи, иш ҳақи фондидан ва корхона (корпорация)
фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, акциз йиғинлар ва божхона
тўловлари, мерос қилинган ва тақдим қилинган мулк солиғи, лицензия ва
визалардан олинган солиқ ва ҳ.к. Бу солиқларнинг асосий қисми жамият
миқёсида тартибга солинади ва умумдавлат асосий бўғини бўлган давлат
бюджетига келиб тушади.
Ҳокимият бошқарувининг қуйи бўғинлари бюджети асосан сотишдан
олинадиган солиқлар ва мулк солиқлари ҳисобига шаклланади.
Оборот солиғи. Оборот солиғининг ҳосил бўлиши ва ишлатилишининг
ўзига хос механизми (тўлашнинг шартлиги, тўловлар муддатлари ва
миқдорларнинг қайд қилиниши) унга маблағларни жамлашларнинг солиқ
усулига оид ташқи белгиларни касб этади. Оборот солиғи эгри солиқлар-
дан фарқ қилиб, маҳсулот баҳоси таркибига киради.
Оборот солиғи маҳсулотнинг белгиланган улгуржи нархи билан
унинг таннархи ўртасида тафовутнинг қатъий қайд қилинган қисмини
давлат бюджетида жамлашнинг алоҳида воситаси бўлиб хизмат қилади. У
товарнинг нархини оширмайди, балки қўшимча маҳсулотнинг бир қисми
сифатида киради. Давлат ишлаб чиқариш ва тақсимотнинг юзага келган
шароитларига таяниб, соф даромаднинг улушини ҳамда қайси товарлар
нархлари орқали соф даромаднинг оборот солиғи шаклида бюджетга келиб
тушишини белгилаб қўяди. Оборот солиғи миллий даромадни тақсимлаш ва
қайта тақсимлаш шакли сифатида ҳам майдонга чиқади.
Кейинги йилларда оборот солиғи республикада амал қилиб турган,
солиқ тизимидан чиқарилди ва “корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар-
дан солиқ олиш ҳақидаги” Қонунга кўра акциз солиғи амалиётга жорий
қилинди.
Қўшилган киймат солиғи. Айрим Ғарб мамлакатлари ва АҚШда
инвестициялардан кутиладиган фойдани ошириш ва янги ишлаб чиқариш
объектларини рағбатлантириш мақсадида корпорациялар фойдасидан
олинадиган солиқни камайтириш ёки умуман тугатиш таклиф қилинмоқда.
Агар иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ҳолатида ёки шу ҳолатга яқин
жойлашса, зарур ресурслар истеъмолчилик товарлари учун қўшилган
қийматга солиқ киритиш тавсия қилинмоқда. Қўшилган қиймат солиғи
чакана сотишдан олинадиган солиққа жуда ўхшаш, фарқи фақат шундаки,
ҚҚС нарх билан бошқа фирмадан сотиб олиш қиймати ўртасида
фарққа қўлланилади. Моҳияти билан ҚҚС истеъмолчилик товарлари
сотишдан олинадиган умумдавлат солиғига тенглашади. Кўпчилик Европа
мамлакатлари, масалан, Англия ва Швеция ҚҚС дан даромаднинг муҳим
манбаи сифатида фойдаланилади.
ҚҚС маълум даражада истеъмолни чеклайди, лекин бу маблағларнинг
катта қисмини жамғаришга йўналтириб (истеъмолга эмас) ҚҚС тўлашдан
қочиш имконини беради. Шу билан бирга жамғариш (истеъмолдан озод
бўлган маблағ) ресурсларини истеъмолчилик товарлари ишлаб чиқариш
мақсадига йўналтирилади.
59
Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар, бирлашмалар ва ташки-
лотлардан солиқ олиш ҳақидаги” (15 Феврал 1991 йилда ги) Қонуни ва шу
Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар (15 Январ 1992 йил), 1992
йил 2 июл, 1992 йил 9 декабр ҳамда Молия вазирлиги ва республика солиқ
қўмитасининг 15 январ 1993 йилдаги “Қўшилган қийматга солиқ тўлаш ва
ҳисоблаш тартиби ҳақидаги” қўлланмасига асосан бизнинг Республикада
ҳам қўшилган қиймат солиғи ундирила бошланди.
ҚҚС бюджет даромадига соф даромад 1 қисмини олиб қўйиш шакли
бўлиб, бу солиқ товарлар ва хизматларни сотиш жараёнида янгидан
қўшилган (яратилган) қиймат ҳисобидан тўланади. Солиқ ставкаси эркин
(шартнома) баҳоларда ва тарифларда жўнатилган (бажарилган) товарлар
(хизматлар) обороти бўйича 25 фоиз миқдорда ўрнатилади.
Бунда қўшилган қийматга солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича
ҳисобланади:
SA - истеъмолчидан олинадиган солиқ суммаси.
Бу ерда: Сооб — солиқ олинадиган оборот. Қайд қилинган баҳолар ва
тарифлар бўйича жўнатиладиган товарлар ва бажарилаган хизматларга
солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда:
ККБ қайд қилинган баҳо. Ресурс тўловлари. Ресурс тўловлари
ставкаси амал қилиб турган қонунчилик бўйича ишлаб чиқаришга
сарфланган моддий харажатлар (МХ) қийматнинг 6 фоизи миқдорида
ўрнатилади ва унинг миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Бу ерда:
Р
т
- моддий харажатлар.
Ресурслар тўловларининг объекти таннархга киритилган моддий
харажатлар ҳисобланади. Ресурс тўловлари суммаси маҳсулот таннархига
киритилади, бу эса ишлаб чиқарувчиларни моддий харажатларни тежашга
рағбатлантиради.
60
Тўловнинг бу тури халқ хўжалигининг ижтимоий ва иқтисодий
ривожлантиришни бюджетдан молиялаштиришнинг қўшимча манбаи
ҳисобланади.Амортизация ажратмасидан тўлов. Тўловнинг бу турида
бюджетга амортизация ажратмаларининг маълум қисми (30 фоиз)
ўтказилади. Тўловнинг миқдори қуйидаги формула билан аниқланади.
Бу ерда: Аа - амортизация ажратмаси. Солиқ олишнинг объекти асосий
фондларнинг йил давомида эскирган қиймати суммаси ҳисобланади (унинг
қийматини қайта баҳолаш ҳисобга олинади).
Ижтимоий суғурта ажратмаларидан тўлов. Солиқнинг бу тури иш
ҳақи фонди ҳисобидан олинади. У ижтимоий таъминот дастурларининг
кенгайиши ва ривожланиши, ҳамда ишчи кучи сонининг ўсиши натижа-
сида ортиб боради. Республикада амал қилиб турган қонунчилик бўйича,
корхоналар иш ҳақи фонди ҳажмидан 37 фоиз ҳажмида ижтимоий суғурта
маблағлари ҳисобланади. Бу маблағнинг 32 фоизи Пенсия фондига ва
ижтимоий суғурта фондига, қолган 5 фоизи бюджетга ўтказилади.
Демак бюджетга ўтказиладиган ижтимоий суғурта ажратмаларидан
тўлов ставкаси 5 фоиз миқдорни ташкил қилади.
Шахсий даромад солиғи. Солиқнинг бу тури фуқароларнинг йиллик
даромадига ҳисобланиб, солиқ тизимининг асосий элементи ҳисобланади.
Шахсий даромад солиғи орқали миллий даромад қайта тақсимланади ва
ундан тушган маблағлар бюджет даромадининг муҳим манбаи ҳисобла-
нади. Даромад солиғи ставкасини аниқлашда фуқаро оладиган барча
даромад турлари - иш ҳақи, мукофот, тақдирлаш, овқат пули, пенсия ва
нафақа, алимент, қўшимча даромадлар, рента ва акция бўйича дивидендлар
ҳисобга олиниши керак.
Шахсий даромад солиғини батафсил ўрганиб чиқиш учун, солиқ
ставкасини рақамларда ифодалаймиз. Солиқ ундирилмайдиган ойлик иш
ҳақи минимуми 250 сўмни ташкил қилиб, 36 минимал ойлик иш ҳақи
суммасигача бўлган даромаддан (9000 сўмгача) 14 фоиз солиқ тўланади
деб фараз қиламиз. Солиқ ундирилмайдиган йиллик даромад миқдори ўсиб
борганда солиқ ставкасини 1-жадвал маълумотларидан фойдаланиб
аниқлаймиз.
61
Do'stlaringiz bilan baham: |