51
Булар давлат томонидан маош сифатида даромад оладиганлар бўлиб, давлат
хизматчилари, маорифчилар, ўқитувчи ва илмий хизматчилар,
талабалар,
соғлиқни сақлаш ходимлари, маданий окортув тармоқлари, маъмурий
идоралар хизматчилари, харбий ва ички ишлар, тартибни сақлаш муассаса-
лари ходимлари кабилардир. Булардаги даромадларнинг умумийлиги шуки,
унинг миқдорини бевосита давлат белгилайди ва бу миқдор
нисбатан
доимийдир.
Биринчи тоифадагиларнинг маоши туфайли ўзгариб турса ва аввало
тадбиркор иш берувчига боғлиқ бўлса, иккинчи тоифадагиники бюджет
имкониятларига боғлиқдир. Буларнинг барчаси ижтимоий ҳимоянинг нима
алоқаси бор деган, савол туғилиши мумкин. Давлат ихтиёридагиларнинг
даромадини юзага келтиришда ижтимоий ҳимоя зарурлиги тўғрисида бундай
савол туғилмаса ҳам, хўжаликлардаги айниқса хусусий тармоқдагиларнинг
даромади тўғисида шундай туғилиши мумкин.
Даромадлардаги тафовутлар бевосита бозор муносабатлари таъсир
этувчи соҳада банд бўлганларга таалуқлидир. Шунинг учун ҳам ёлланиш,
меҳнат қилиш, шунингдек, даромад пайдо бўлиши аниқ асослари давлат
томонидан яратиладиган қонунлар туфайли белгиланади. Айтайлик қайси
соҳа, тармоқ бўлмасин, буларнинг умумийлиги мавжуддир.
Бунинг
ижросини давлат ўз назорати остига олади. Чунки булар умуминсоний
манфаатдан, инсон ҳуқуқларидан келиб чиқади.
"Ҳомийлар ва шифокорлар йили" Давлат дастурини бажариш мақсадида,
кам таъминланган оилаларга ва ёлғиз қарияларга 3,4 млрд сўмга яқин моддий
ёрдам кўрсатилди. Йирик корхоналар, ташқилот ва муассасалар болалар
уйларига, қариялар ва инвалидлар уй-интернатларига, мактаб-интернатларга
ҳомийлик ёрдами кўрсатишди. Ҳомийлик ёрдами ҳисобига, 1,4 минг ёлғиз
қарияларнинг уйларида 127,3 млн сўмлик таъмирлаш ишлари амалга
оширилди, 23 минг ёлғиз пенсионерларга уйларига бориб хизмат кўрсатилди.
Аҳолининг
тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларининг
ошишига, Ҳукумат томонидан кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш ва
кичик тадбиркорликни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг
амалга оширилаётганлиги имконият яратди. Йирик саноат корхоналари ва уй
хизмати ўртасидаги ҳамкорликни касаначиликнинг
турли шаклларини
ривожлантириш орқали рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни
амалга ошириш натижасида, 114,6 минг ишчи ўринлари яратилди ва бу ўз
навбатида аҳолининг тадбиркорлик даромадларининг ошишига сабаб бўлди.
2006 йилнинг 9 ойи мобайнида ушбу мақсадда иш билан таъминлашга
кўмаклашиш жамғармасидан 10 минг кам таъминланган оилага 6,2 млрд
сўмдан ортиқроқ маблағ ажратилди.
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни
кўпайтиришни рағбатлантириш Дастурини амалга ошириш доирасида
аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик
фаолиятидан олинган
даромадлар ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари ҳал қилинмоқда.
52
Қорамол боқиш билан шуғулланаётган аҳоли банд аҳоли тоифасига
киритилмоқда ва уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда.
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди. 28,9 минг
кам таъминланган оилага бепул қорамол тарқатилди.
Қишлоқ жойларда кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бепул
қорамол берилиши шартлари тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва амалга
оширилмоқда. Ушбу Низомда муҳтож оилаларни аниқлаш, уларнинг қорамол
боқишдаги тажрибаси, шароитлари ва имкониятлари, шунингдек ем ва хашак
билан таъминлаш критерийлари кўрсатиб берилган.
Аҳоли жон бошига пул даромадларининг ҳудудлараро дифференциа-
цияси 6,1 мартадан 5,7 мартагача қисқарганлиги кузатилди. Фақатгина
Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида киши бошига тўғри келувчи ўртача пул
даромадлари республикадаги ўртача кўрсаткичдан юқоридир. Бу ҳолат ушбу
ҳудудларнинг юқори иқтисодий салоҳиятга эгалиги билан боғлиқдир.
Аҳолининг даромадлари, харажатлари ва жамғармалари динамикасини
пул даромадларининг харажатлардан ортиқлиги характерлайди. Навоий,
Қашқадарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон
Республикасида пул даромад-
ларининг ҳаражатлардан кўпроқ ошганлиги кузатилган бўлса, Тошкент
шаҳрида эса аксинча, ҳаражатлар ва жамғармаларнинг пул даромадларидан
ошганлиги қайд этилди.
Маълумки ўтиш даврида, барча соҳаларда бўлгандек, аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш ўзига хос хусусиятларига эга бўлади. Биринчи
навбатда, камбағаллашув ўсади, ишсизлик кўпаяди, мухтожлик ошади.
Маълумки, ишга яроқсизлар-ногиронлар, қариялар, кўп болали оилалар тўла
давлат таъминнотидадир.
Республика нафақа даражаси маош даражасидан жуда кам фарқ келади.
Шу билан бирга аҳолининг барча қисми бу тизим билан қамраб олинган.
Ҳозир даромадсиз хеч ким қолмади. Илгари эса фақат меҳнат қилган вақти
асосида нафақа белгиланиб, кўпчилик меҳнатга лаёқати йўқлар нафақа олмас
ва ҳаддан ташқари иқтисодий оғир ахволда қолар эдилар. Айниқса, бундай
ахвол қишлоқ жойларда кўп бўлиб, кўпчилик аёллар шундай шароитда
эдилар. Ҳозирги кунда барча қандайдир даромадга эга. Нафақалар тури
кўпаймоқда кўп болали оналар фарзанд кўраётганлар болалигидан ногирон
бўлиб меҳнат лаёқатини йўқотганлар ва шунга ўхшаганларнинг ҳаммаси тўла
ижтимоий ҳимоя остига олинган. Нафақаларнинг энг паст миқдори белгилан-
ган. Талабалар, аскарлар ҳам тўла давлат ҳимоясидадир.
Даромадга таъсир кўрсатувчи давлат томонидан қўлланиладиган чора-
тадбирлардан яна бир тури маълум мутахассисларга белгиланган имтиёзлар.
Масалан, уруш қатнашчилари, байналмиллалчилар,
аскарлар кабиларга бир
қанча иқтисодий енгиликлар туғдирилган. Булар қаторига шахсий даромад
солиғидан озод қилиш ёки имтиёз бериш, уй-жой тўлови, коммунал хизмат
ҳақи тўлашдаги имтиёзлар киради.
Аҳолининг даромади билан боғлиқ бўлган ижтимоий мухофазанинг энг
инсонпарварлик хусусияти шуки, у инсоннинг иқтисодий эркинлиги,
53
иқтисодий ва жисмоний ҳаётини белгилаш билан боғлиқдир. Бу эса инсон
учун энг муҳим масаладир. Бу масалани тўғри хал қилиш давлат етуклик
даражасидан далолат беради.
Халқаро тажрибада мустақил пул
бирлигини жорий этишнинг
бирданига ва аста-секин амалга ошириш усуллари мавжуд. Биринчи усулни
шартли равишда «инқилобий», иккинчисини эса «тадрижий» деб аташ
мумкин.
Биринчи ҳолда бу жараён қисқа вақтда ва асосан тўсатдан ўтказилади.
«Инқилобий» усулда аҳолининг умр бўйи йиққан пул жамғармаси қийматини
сақлаб қолиш бош мақсад сифатида қўйилмайди. Миллий валютага
ўтишнинг бу усулини танлаган ҳамдўстлик давлатлари фуқороларининг
қандай жиддий қийинчиликларга дуч келганлигининг гувохимиз. Мазкур
давлатларда бу ҳолат аҳолининг хақли эътирозларига сабаб бўлди, айрим
давлатларда ҳатто ҳукумат инқирозларини юзага келтириб чиққан муҳим
сабаблардан бири сифатида эътироф этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: