Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.
Ижтимоий соҳада меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари нималарда
нимада намоён бўлади?
2.
Ижтимоий соҳадаги меҳнат натижаларининг қандай ўлчовларини
биласиз?
3.
Меҳнат ва моддий ресурсларнинг хизмат яратиш жараёнидаги
мутаносиблиги нимада ўз аксини топади?
4.
Ижтимоий соҳада харажатларни қоплашнинг қандай муаммолари мавжуд?
5.
Ижтимоий соҳада пировард натижаларни баҳолашда қандай омилларга
эътибор қаратилади?
73
7-МАВЗУ:ТАЪЛИМ СОҲАСИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИ
РИВОЖЛАНИШИ
7.1. Кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш
зарурияти, мақсади ва вазифалари
Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга эзгу
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаётимизнинг
тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳотларимиз, режалари-
мизнинг самараси тақдири- буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабига
жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш
муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз.
1997 йилда Ўзбекистонда кадрларни тайёрлаш миллий дастури қабул
қилинди, мазкур дастўрнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш
уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва танқитлардан тўла халос
қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий
талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий
тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар
хал этилишини назарда тутади:
- «Таълим тўғрисида» Ўзбекистон республикси қонунига мувофиқ
таълим тизимини ислох қилиш давлат ва нодавлат таълим муассасалари
ҳамда таълим соҳасида рақобат муҳимтини шакллантириш негизида таълим
тизимини ривожлантиришни таъминлаш;
- таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимини демократик хуқуқий давлат
қурилиш жараёнига мослаш;
-таълим ва кадрларни тайёрлаш тизими ва муассасаларни юқори
малакали мутахассислар билан таъминлаш;
-таълим ва кадрлар тайёрлаш муассасаларини аттестациядан ўтказиш,
аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизими жорий қилиш;
- узлуксиз таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари
маблағлар билан жумладан чет эл инвестицияларни жалб этишни реал
механизмларини ишлаб чиқаришни амалиётга жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан таклиф
этилган узлуксиз таълимнинг тамомила янги тизимини юқорида айтилган
камчиликларни бартараф этиб, Ўзбекистон фуқароларининг ХХI аср
авлодини шакллантиришга шароит яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши бутун таълим
тизимини тубдан ислоҳ қилишга имкон яратади ва қуйидагидан иборат:
мактабгача таълим бўйича дастур мактабгача ёшдаги болаларни маънавий
тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, болаларни мактабга самарали
тайёрлашни назарда тутади. Мактабгача таълим муассасаларида олиб
борилади. Уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ва «болалар
боғчаси-мактаб» мажмуи тармоғи ривожланиб бормоқда. Ҳар йили ихтисос-
лаштирилган марказ, болалар боғчаларининг тайёрлов гуруҳлари, шанба-
якшанбалик мактаблари ва маҳалла гузарларида маҳалла аҳолиси янги
жамоаа ва оилавий тадбирларни ўтказиш жойида 200-250 минг бола мактабга
74
тайёрланди. Болаларга чет тилларини, хореаграфия, тасвирий ва ангиқа
санъати, компьютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 1000 ортиқ гуруҳ
ташкил этилган.
Бошланғич таълим 1-4 синфларни қамраб олади ва 6-7 ёшдан
бошланади. Барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари негизида касб
йўналиши ва олти-етти ёшлик болаларнинг ўқишга тайёргарлиги белгилаш
бўйича марказлар тузилди ва 190 бошланғич мактабларда 32 мингга яқин
ўқувчилар таълим олади.
Умумий ўрта таълим республикада барча учун мажбурийдир. У 10-11
ёшдан бошланади. Умумий ўрта таълим ўқувчиларнинг ақлий ва аҳлоқий
имкониятини
очишга.
Хусусан
ўқувчиларнинг
қобилиятига
ва
имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган ёндошувни
жорий этишга йўналтирилган.
Ўзбекистон республикаси таълим тармоқларини турли ахборотлар билан
тўлдириш учун МОДЕМ тизими яратилган.
Мактаб ўқувчилари халқаро республика олимпиадаларида ва республика
олимпиадалари, ўқувчилар «Умид» спартакиадаларида муваффақиятли
қатнашмоқдалар, ғолибларга ихтисослаштирилган олий ўқув юртларига
киришга имтиёзлар берилмоқда.
Умумий таълим мактабларида чет тилларни ўрганишга алоҳида аҳамият
берилади. Инглиз, француз, немис, испан, тиллари билан бирга араб, урду,
хитой, корейс ва бошқа тиллар ўқитилмоқда.
Янги типдаги мактаб ва умумий таълим муассасалари тармоғи барпо
этилмоқда, мавжуд олий ва ўрта махсус ўқув юртлари таркиби такомиллаш-
тирилмоқда.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида барпо топган «соғлом авлод
учун», «маънавият ва маърифат», «иқтисодий таълим», «қишлоқ мактаби»,
«Жисмоний ва руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар реабилита-
цияси» ва 2003 йилдан ташкил этилган «Болалар спорти» дастурлари ва
жамғармалари амалга оширилмоқда.
Республикамизда ярим миллионли ўқитувчилар ва мураббийларни
обрўсини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига
мувофиқ 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» қилиб белгиланди.
У ҳар йили умумхалқ байрами сифатида нишонланмоқда. 2005 йил шу кун
энг мухтарам ва хурматли педагоглар Президентни фармони билан юксак
мукофотлари билан тақдирланди.
Уч йилик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими табақаланиш асосда ва шахс
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кўрилади ҳамда академик лицей ва
касб-ҳунар коллежларида амалга оширилади. Олий ўқув юртлари ҳузуридаги
иқтидорли ўқувчилар учун академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб
олган таълим йўналиши бўйича жадал интеллектуал билим савияларини
ошириш, махсус касб-ҳунар кўникмаларини ўзларида шакллантириш
имкониятига эга бўладилар.
75
Шуни такидлаш керакки, касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар
фундаментал умумтаълим тайёргарликка эга бўлиш билан бирга, бир неча
замонавий касб-ҳунар ҳамда тегишли ўқув фанлардан чуқур назарий
билимларни ҳам эгаллайдилар касб-ҳунар коллежларини битирувчилар учун
таълимнинг кейинги босқичларида ўқитишни давом эттириш ёки эгалланган
ихтисос ва касб –ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи
аниқланади.
«Таълим тўғрисидаги қонун» асосида умумий ўрта ва ўрта махус, касб-
ҳунар таълими мажбурийдир.
Республикада қатор умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-
ҳунар коллежларида янги ўқув дастурини ўз ичига олувчи давлат таълим
стандартлари синаб кўрилди ва кенг кўламда жорий қилинмоқда. Бу
стандартлар ривожланган давлатларда амал қилинаётган таълим стандарт-
ларига жавоб беради ва МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб
Ўзбекистонда қабул қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ўрта махсус, касб
таълими маркази ташкил этилган. Унинг тасарруфида уч йиллик ўқув
юртларининг ўзига хос миллий модели – янги типдаги ўқув юртлари – лицей
ва коллежлар бор.
Олий таълим одатда 18-19 ёшдан бошланади ва камида 4 йил давом
этади. Икки босқичга бўлинади. Улар олий таълим муассасалари мустақил-
лигини кучайтириш, жамоат бошқарувини жорий этиш. Ўқишда мустақил
билим олишни индивидуаллаштириш ҳамда масофадан таълим тизими
технологияси ва воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда ўзлаштириш, таълим-
нинг инсонпарварлик йўналишини таъминлашни назарда тутади.
Бакалавриат – таянч олий таълим берадиган йўналишидан иборат ва
камида тўрт йил ўқиш давом этади. Битирганларга олий маълумот ва касбга
эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом олиш билан якунланади.
Магистратура –мутахассислик бўйича олий махсус таълим бўлиб,
бакалаврият негизида камида икки йил давом этади. Ўқиш давлат малака
аттестацияси ва магистрлик диссертацияси ҳимояси билан якунланади.
Доктарантура – таълимнинг олий ўқув юртидан кейинги босқич ва
магистратурадан кейин, магистр номзоди уч йил давом этади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг вазифалари кенг қамровлидир.
Аввало биз кадрлар тайёрлашда рақобатбардошликка асосланишимиз, яъни
рақобат муҳитини шакллантиришимиз керак. Бундай муҳитни шакллан-
тиришда эса ўқув муассасалари, илмий жамоалар ва ишлаб чиқариш
ташкилотлари манфаатдор бўлишлари лозим. Аниқроғи, мазкур масалалар
комплекси тарзида, барчанинг бевосита иштирокида хал этилиши зарур.
Таълим тизимини ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши
жараёнига мослаш деганда ўқувчи миллий ва умуминсоний қадриятларни
ўзлаштириш янги аср асосида мустақил фикрлашга эга бўлиши, ўз ҳуқуқ ва
бурчларини ўқиш жараёнида ўрганиб бориши тушунилади. қонунлар
мактабгача таълим муассасаларида ўзига хос ўйин орқали, умумтаълим
76
мактабида боланинг қабул қилиш даражасига қараб ўргатилиши мумкин.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида эса қонунлар ўрганилиши
конкретлаштирилади ва олий таълим юртларида эса фундаментал билим
берилади.
Масалан фермерлик бўйича касб-хунар коллежида ўқиётган хар бир
бўлажак кичик мутахассис - «Фермерлик тўғрисида»ги, «Ер тўғрисида»ги
қатор қонунлар, банк билан ишлашни, шартнома тузишни, маркетинг
қонуниятларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни билса ва уларга амал қилса
жамиятда қандай ўзгариш содир бўлишини бир тасаввур қилсак бўлади.
Юқорида таълим сифати, ҳуқуқий билимлар ҳақида миллий дастўрнинг
вазифаларидан энг бири таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассаса-
ларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилишнинг холис тизимини
жорий этишдир.
Бу холис тизим миллий дастурни амалга оширишда ўзининг алоҳида
ўрнига эга. Таълим муассасасида миллий дастур талабларига жавоб
бермайдиган жиҳатлар бўлсаю, «айрим» камчиликлар юзаки саналса, ёки
«айтмаса ҳам бўлаверади» қабилида иш тутилса, бу ҳол шу даргоҳнинг ўзига
ҳам, умуман жамиятга ҳам зарар етказади.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да юқорида таъкидланган вазифа-
лар, таълим сифати талаблари қаторида керакли назорат чоралари ҳам кўзда
тутилган.
Навбат уларни англаб олиш ва амалга оширишда. Демакки, бу тизимда
оқиллик, ҳалоллик, ватан равнақи учун маъсуллик бўлса, тараққиёт ва
кутилган натижа кафолатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |