Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


 Ижтимоий соҳада харажатларни қоплаш муаммолари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

6.3. Ижтимоий соҳада харажатларни қоплаш муаммолари 
Маиший хизмат, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш тармоқларида 
хўжалик фаолияти аҳолини уларнинг хизматига бўлган талаби натижасида 
шаклланадиган кўпгина ташқи омиллар билан ҳамда меҳнатдан фойда-
ланишни, моддий ва молиявий ресурсларнинг самарадорлигини ёритувчи 
ички омиллар билан тавсифланади.
Юқоридаги муассасалардан бир гуруҳи хизмат жараёнида харажатларни
тўла қоплаши ва рентабеллик даражасининг юқорилиги билан ажралиб
турса, қолган қисми зарар кўриб ишлайди, яъни ўз харажатларини давлат 
дотациялари ҳисобига қоплайди. 
Маиший хизмат уйлари аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида кўп 
харажатларини қопловчи муассасалар жумласига киради. Эътиборли 
томони шундаки, аҳолига бевосита ва номоддий хизмат кўрсатадиган 
маиший хизмат соҳаларида рентабеллик даражаси жуда ҳам паст. 
Спорт тадбирларига сотилган патталардан ҳосил бўлган тушумлар 
спорт муассасаларининг даромад манбаи ҳисобланади. Умумий тушум-
нинг кўп қисмини алоҳида корхона ва ташкилотларнинг спорт иншоат-
ларини ижарага олишларидан тушган маблағ ташкил қилади. Спорт муас-
сасаларининг харажатлари таркибини, асосан иш ҳақи ва спорт иншоат-
ларини сақлаш, командалар йиғинини ўтказишга сарфланадиган маблағлар 
ташкил қилинади. Хўжалик юритишнинг асосий шарти аҳолига намунали 
хизмат кўрсатиш ва спорт иншоатларидан самарали фойдаланиш орқали ўз 
харажатларини қоплашдир. Бу соҳада молиявий барқарор натижалар қиш 
фаслига мўлжалланган ёпиқ спорт заллари ва иншоатларида кузатилмоқда.
Фойда машқ қилиш билан банд одамлар сонига ва шуғулланиш вақтига
боғлиқ. Спорт иншоатларида аҳоли талабига жавоб берадиган турли ҳажмда
ҳар хил хизмат кўрсатилмоқда. Бундай ютуққа эришишнинг асосий сабаби
ёпиқ спорт иншоатларининг замонавий жиҳозланиши, ювиниш хоналари, 
ҳакамлар хоналари, тиббий ходимларнинг мавжудлиги, матбуот марказлари-
нинг, овқатланишнинг ташкил қилиниши ва бошқа қулайликларнинг яратил-
ганлигидадир. Аҳоли реал даромадларининг ошиб бориши, сузиш, футбол, 
самбо, бокс, бадминтон, каратэ, умум жисмоний тайёргарлик каби пуллик
спорт хизматларига бўлган талабининг ортишига сабаб бўлмоқда.
Спорт иншоатларининг иқтисодий натижалари йилнинг турли фасллари-
да аҳоли талабининг ўзгаришига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида асосий фонд-
лардан бир текисда фойдаланиш шартларини қўйиб, янги хизмат турларини
ишга солишни тақозо қилади. Шунинг учун ҳам асосий эътиборни рекламага
қаратиш баъзи спорт турларига қатнашиш камайиб кетса, шу турларга ҳақ
тўлашга енгилликлар жорий қилиш орқали спорт клубларига аҳолининг 
келишини барқарорлаштириш керак. Ижтимоий, маданий соҳаларда ўз
харажатларини қопловчи муассасалар билан бир қаторда кўпгина зарар 
кўриб ишлаётганлари ҳам мавжуд.
Бу муассасалар даромад ва харажатларини таҳлил қилиш орқали 
қуйидагиларни кўриш мумкин: театрнинг молиявий хўжалик фаолияти 


72 
натижалари асосан чипталар сотиш, биноларни ижарага бериш, ижара 
тўлови, дастурлар реализациясига боғлиқ. 
Сўнги вақтларда театр томошаларидан тушум камайиб бормоқда. 
Тўғри жамоа асосий даромадини театр намойишидан олади, лекин асосий 
харажат, театрни саҳналаштиришга сарфланади. Театр жамоалари шунинг 
учун ҳам замонавий спектаклларни кўплаб саҳналаштириш, томо-шабинлар
миқдорини оширишлари ва томоша тайёрлаш харажатларини камайтириш-
лари лозим. Бозор иқтисодиёти шароитида театр муассасалари ўз харажат-
ларини қоплаши асосий иқтисодий вазифа ҳисобланади. Уни ечишда бир 
қанча объектив ва субъектив сабаблар мавжуд. Репертуар сиёсати, шаҳар
аҳолисининг малакаси, касби ва демографик тавсифи, шунингдек чипталар 
баҳоси кабилар асосий омиллар ҳисобланади. Тажрибалар шуни кўрсатади-
ки, харажатларни қоплаш театр ишини тўғри йўлга қўйиш, томошабин
билан алоқа, рекламани тўғри йўлга қўйилиши каби тадбирлар орқали 
амалга оширилиши мумкин. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish