Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


Соғлиқни сақлаш тизимининг бозор муносабатларига ўтишдаги



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

9.2. Соғлиқни сақлаш тизимининг бозор муносабатларига ўтишдаги 
ўзига хос хусусиятлари 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, буйруқбозлик тизимидан бозор 
иқисодиётига ўтиш даврининг дастлабки босқичларида соғлиқни сақлаш
тизимида ресурсларнинг етишмаслиги, рақобатнинг ўта пастлиги, бюро-
кратик тўсиқларнинг ва бошқа омилларнинг мавжудлиги, бозор муносабат-
ларининг ривожланишини секинлаштиради. Унинг ижтимоий вазифаларнинг
бажариши эътиборга олинса, ишлаб чиқариш соҳасидаги бозор муноса-


89 
батлари тажрибасини, ютуқларини тўғридан-тўғри мазкур тармоққа кўчириб
бўлмайди. Буни тиббий хизматларнинг сифатини истеъмолчилар (беморлар)
томонидан назорат қилиш қийинлиги билан тушунтириш мумкин. Соғлиқни
сақлаш тизимининг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан унда
ишлаб чиваришнинг бошқа тармоқлари сингари мулкчиликнинг турли
кўринишлари шакллантирилмоқда. Бу эса тармоқнинг турли ташкилий-
ҳуқуқий таркиблар фаолиятини тартиблашда давлатнинг ролини янада
оширади.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида тиббий муассасалар мулкчилик-
нинг шаклидан, ташкилий, ҳуқуқий мақомидан қатъий назар, аҳолига 
малакали тиббий хизмат кўрсатишни кафолатлаши зарур. 
Соғлиқни сақлаш тизими инсон фаолиятининг тури сифатида ходимлар-
нинг бандилиги ва ресурсларни ишлатиш кўлами бўйича (моддий, молиявий,
кадрлар) халқ хўжалигининг йирик тармоғига айланди. Соғлиқни сақлаш
тизими функционал ва технологик алоқалари халқ хўжалигининг бошқа
тармоқлари билан доимо кенгайиб бормоқда.
Функционал алоқалар тармоқнинг асосий мақсадига эришиш –
одамларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, технологик алоқалар эса 
турли ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурияти билан аниқланади.
Халқ хўжалигининг ҳамма тармоқлари каби соғлиқни сақлаш тизими 
турли ресурсларни, тиббий хизматнинг янги турларини юзага келтурувчи 
илғор технологик ютуқларни бирлаштиради, натижада тармоқлараро 
алоқалар кенгаяди. 
Соғлиқни сақлаш тизими ҳакида гапирганимизда, фақат хизматлар 
ҳақида эмас, балки соғлиқни ишлаб чиқариш омили ҳақида таъкидлаш 
асосий мақсади бўлмоғи лозим. Соғлиқни сақлаш тизимининг компенсатор 
вазифаси одатда, иқтисодий назарияда ва амалийтда бирозгина акс этади. 
Лекин унинг умумий касалланишга, ўлимнинг камайишига, одамлар-
нинг меҳнатга қобилиятлик даврини узайтиришга таъсирини аниқлаш ўта 
мушкул. 
Соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибий 
қисми бўлиб, у инсон ҳаётининг турмуш даражаси ва фаровонлиги билан 
боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этар экан, шу билан 
биргаликда жамиятнинг меҳнат салоҳиятини шакллантириши билан 
ижтимоий кафолатларни амалга ошириб боради. Соғлиқни сақлаш 
тизимининг ривожланиши иқтисодий, экологик ва ижтимоий бошқарув 
таъсирида юз беради, уларнинг орасида ижтимоий бошқарув устивор 
ҳисобланади. Чунки, жамиятнинг ўсиши инсонга, унинг эҳтиёжга, 
фаровонлигига охир-оқибатда – соғлиқни сақлаш имкониятларини рўёбга 
чиқаришга қаратилган. Шунинг учун соғлиқни сақлаш тизимининг 
иқтичодий-ижтимоий вазифалари фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва 
мустаҳкамлашга қаратилган муҳим дастурларни амалга ошириб, муфассал 
ўрганилиши жуда ҳам муҳимдир. 


90 
Илгари тиббиётнинг инсонпарварлик жиҳати ҳақида кўп гапирилар 
эдию, аммо унинг молиявий жиҳати эътибодан четдан қолар эди. Натижада,
ажратилган маблағнинг баъзи соҳаларда самарасиз сарфданиши, тизимнинг
моддий-техник базасини ночор аҳволга тушиб қолишига, тиббий ходим-
ларнинг фақат касб маҳоратини эмас, балки уларнинг маъсулиятини ҳам
камайтиришга олиб келди. Лекин соғлиқни сақлаш соҳасида чегараланмаган
монетаризм ижтимоий мувозанатни издан чиқариш омили бўлиши
мумкин. Шунинг учун ислоҳотлар концепцияси чегараланган бюджет
харажатларини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ўйналтириш асосида 
олиб боришни тақозо этади. 
Фуқаролар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга сарфланадиган 
харажатларнинг ўсиши, қатор иқтисодий муаммоларни ҳал этилишини 
тақозо этади: жамиятда соғлиқни сақлаш хизмати нархини белгилаш, 
миллий бойликнинг муҳим қисмини ташкил этувчи ва иқтисодийўсишнинг 
омили сифатида соғлиқ салоҳиятини баҳолаш, ҳамда соғлиқни сақлаш 
тизимининг ресурслар салоҳиятини аниқлаш ва уни шакллантириш йўл-
ларини қидириш шулар жумласидга киради. 
Бозор муносабатларига ўтиш соғлиқни сақлаш тизими объектлари 
самарадорлигининг барча усулларини ишлаб чиқиш, тармоқнинг ижтимоий-
иқтисодий дастакларига асосланга, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси-
да иқтисодий муносабатларнинг мосланувчан механизмини яратиш талаб
қилинади. Унда тизимни ривожлантириш иқтисодий жиҳатлари тиббий-
биологик ва ижтимоий муаммолар билан боғланиши лозим. 
Соғлиқни сақлаш тизимида бозор муносабатларининг қарор топиши энг
аввало тиббий хизматларга эркин нарх белгилаш услубиёти, тартиботини 
ва тартибга солишни биринчи ўринга қўяди. Қачонки тиббий хизмат бозори
тўйинган хусусиятга эга бўлса, шундагина эркин нарх белгилаш имкони
мавжуд бўлади. Хизматларга белгиланган нархлар нақадар адолатли эканли-
ги бевосита тиббий хизматлар бозори, ундаги рақобат ва истеъмолчининг
ўзи назорат қилади. Шуни назарда тутиш керакки, тиббий ходимларнинг
хизматига истеъмолчилар томонидан пул тўланган тақдирдагина таклиф 
мувозанати асосида хизматлар баҳоланади, бу эса бозор муносабатлари
шароитида хизматларнинг баҳоланиш қонунияти юзага келади. 
Соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини талаб қилинадиган 
даражага етказиш фақат сарфланаётган маблағларни қайтариб олиш эмас 
балки анчагина фойда ҳисобидан кўриш мумкин. Тиббиёт бутун дунёда 
молияга муҳтож бирдан бир соҳа ҳисобланади. Давлат халқнинг барча 
талабига жавоб берадиган соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан 
молиялаштиришга қодир эмас, шунинг учун молиялаштиришнинг бошқа 
манбаи бўлиб, корхоналар, ташкилотлар, суғурта компаниялари, фуқаро-
ларнинг шахсий маблағлари бўлиши мумкин. 
Бозор муносабатларига ўтиш тиббий-профилактик, реабилитация ва 
соғломлаштириш хизматларини бирма-бир таҳлил этишни талаб этади. 


91 
Мулкчиликнинг турли-туман турлари асосида бир-бири билан рақобат 
қилувчи турли соҳалар юзага келиши тизимнинг ишларига ижобий таъсир 
кўрсатади ва кадрларнинг касб маҳоратини ва уларни даромадларини 
кўпайтиради ва инсонларнинг касбига нисбатан маъсулиятини оширишга
сабабчи бўлади. 
Соғлиқни сақлаш тизимида бозор муносабатларининг ривожланиши 
тиббий муассасалар тармоғида иқтисодий шаклнинг ўзгариши уни хусусий-
лаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришда кўринади. Давлат муасса-
салари билан бир қаторда, турли мулкчиликка асосланган тиббий акционер-
лик соҳалари, нотижорат ёки хусусий тиббий муассасаларни 
шакалланиши тақозо этилади. 
Мазкур соҳа муваффақиятли ривожланиши учун эса, мулкчиликни 
турли шаклларига асосланган бир-бири билан рақобат қиладиган тиббий 
муассасаларнинг вужудга келиши, тиббий хизмат бозорини шакллантириш 
ва ривожлантирган ҳолда хориж инвестициялари асосида қўшма тиббий 
муассасаларни ташкил этишни рағбатлантириш тақозо этилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish