Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


Олий таълимни ривожлантириш вазифалари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

8.2. Олий таълимни ривожлантириш вазифалари 
Ўзбекистон Республикасида 63 олий ўқув юрти, жумладан, 22 
университет, 41 институт ва харбий олий юртлари бўлиб, уларда 260 мингдан 
зиёда талаба таълим олади. Олий ўқув юртларида 22,7 минг профессор - 
ўқитувчи ишлайди, улардан ярмидан кўпи фан доктори ва фан номзоди. 
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти юридик шахс мақомига эга
бўлган ва олий касб таълимининг таълимий-касбий дастурини амалга
оширадиган таълим муассасасидир. 
Олий ўкқув юрти Ўзбекистон Республикаси томонидан белгиланган 
тартибда ташкил этилади, қайта тузилади ва тугатилади. 
Олий ўқув юрти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги
қонун, бошқа қонунлар, қонунлар далолатномаси , мазкур Низом ҳамда олий
ўқув юртининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган Уставга мувофиқ 
фаолият кўрсатади. 
Олий ўқув юрти-таълим, фан ва маданият маркази сифатида ўз
мақсадини инсон, Ватан ва жаҳон цивилизацияси бахт-саодати йўлида 
ҳақиқатни англаш, адолат ва эзгуликни ўрнатиш деб билган профессорлар, 
ўқитувчилар, ҳодимлар ва талабаларни ўзида мужассамлаштирилган ижодий
ҳамкорликдир. 
Олий ўқув юртининг бош вазифалари қуйидагилардан иборат: 
-шахснинг руҳий, ақлий маданий ва ахлоқий ривожланишга
фаолиятнинг танлаган соҳаси бўйича олий касбий таълим ва малакага бўлган 
эҳтиёжни қондириш; 
-жамиятни 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
мустақиллик 
ғояси, 
ватанпарварлик, инсоннинг аҳлоқий принциплприни хурмат қилиш рўхида
тарбияланган олий касбий таълимга эга бўлган малакали мутахассисларга , 
юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларни
қондириш; 
-иқтидорли ва ўқишда фаоллик курсатаётган талабаларга кундалик 
ғамхўрлик ва керакли шароит яратиб бериш; 
-фундаментал ва изланувчи, амалий-илмий тадқиқотларни ва бошқа
илмий-назарий, тажриба-конструкторлик ишларини, жумладан, таълим 
муаммолари бўйича бажариладиган ишларни ташкил қилиш ва олиб бориш; 
-ўқитувчи ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; 
-умуминсоний қадриятларни тўплаш, сақлаш ва орттириш; 
-аҳоли ўртасида билимни тарғиб этиш, унинг таълимий ва маданий
даражасини кўтариш. 
Олий ўқув юртлари филиаллари, факультетлар, ихтисослашган 
коллежлар, 
кафедралар, 
тайёрлов 
бўлимлари, 
илмий 
текшириш 


83 
лабороториялари, аспирантура, доктарантура, қўшимча касбий таълимнинг 
ўқув бўлимлари, тажриба хўжалиги ва шу каби бошқа бўлимларга эга 
бўлиши мумкин. 
Олий ўқув юртлари таркибига олий ўқув юрти тизими бирлиги ёки
юридик шахс мақомига эга бўлган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган 
Низомлар асосида фаолият кўрсатадиган илмий текшириш институтлари,
лицейлар, гимназиялар, мулкчиликни турли шаклларидаги корхона ва
ташкилотлар кириши мумкин. 
Олий ўқув юртининг тузилиш бўлинмаларини ташкил этиш, олий ўқув 
юрти томонидан ўз тобелигига қараб тегишли вазирлик ва идора билан
келишилган ҳолда амалга оширилади. 
Давлат ва олий ўқув юртларининг филиаллари, олий ўқув юрти
тузилишидаги ва ундан ташқаридаги илмий текшириш институтлари ва
ихтисослашган коллежлар, олий ўқув юрти қошидаги малака оширш ва қайта
тайёрлаш институтлари тегишли вазирлик ва идораларнинг Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги билан келишилган тавсияларга мувофиқ ҳукумат 
томонидан ташкил этилади. 
Давлат олий ўқув юрти таркибида ёки қошида давлат корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларини ташкил этиш, жумладан юридик шахс
мақомига эгаларини ҳам тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда, 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Олий ўқув юрти ва унинг тузилиш бўлинмалари, ҳамда унинг қошидаги 
юридик шахс мақомига эга бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар ягона
таълим комплексидир. 
Ўзбекистон Республикаси барча олий ўқув юртларининг биринчи
курсларига талабаларини қабул қилиш, тест синовлари асосида амалга
оширилади. Тест синовларини ўтказишда бош мақсад абитурентларнинг 
билим даражасни холисона баҳолаш ва улар орасида билими бўйича энг 
яхшиларини олий ўқув юртларида ўқиш учун танлаб олишдир. Республикада 
олий ўқув юртлари ва ўқийдиган талабалар сони 12 - жадвалда келтирилган. 
Шуни таъкидлаш керакки, олий касбий таълимнинг ҳар бир босқичи, 
давлат таълим андозалари билан белгиланадиган талабаларни рўёбга 
чиқаришни таъминловчи таълимий хизматлар мажмуасидир. Шунинг учун 
ўқув юртлари тармоғи кенгаймоқда, университет таълими ривожланмоқда. 
Олий таълимда кадрлар тайёрлашни марказлаштиришдан худудий 
йўналишга ўтказиш иши олиб борилмоқда. 
Билимларнинг янги тармоқлари бўйича кадрлар тайёрлаш бошланиб 
юборилди, олий мактабни қуйи босқичли тизимига ўтказиш амалга 
оширилмоқда. Бунинг учуна давлат таълим андозалари асосида олий ўқув 
юртлари режалари ва бошқа ўқув ҳужжатларини ишлаб чиқадилар. Бу 
ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан (стандартлар, 
ўқув режалар) тасдиқланади ва жорий этилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish