Аҳоли бандлигини
таъминлашдаги улуши, (фоизда)
2000
31,0
49,7
2001
33,8
51,8
2002
34,6
53,5
2003
35,0
56,7
2004
35,6
60,3
2005
38,2
64,8
2006
42,1
69,1
2007
45,5
72,1
2008
48,2
73,1
2009
50,1
73,9
2010
52,5
74,3
2011
54,0
74,8
2012
54,6
75,0
2013
55,8
75,0
2014
56,0
76,5
Мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан
таъминлашнинг мақсадли дастурлари изчиллик билан амалга оширилаётгани
иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва
сифатини, турмуш фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлашда меҳнат қилишнинг ва
бандликни эркин танлаш имкониятлари мавжудлиги, ташкил этилаётган иш
ўринларининг сақланиб қолиниши ва барқарор амал қилиши, олий ва ўрта
193
махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, аёллар, ногиронлар
ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифалари,
айниқса, қишлоқ жойларда ишга жойлаштирилиши давлат сиёсати даражаси-
да амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад эса меҳнатга
яроқли кишиларнинг иш билан бандлигини таъминлаб, аҳоли турмуш
даражаси ва фаровонлигини ошириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли
бандлигини таъминлаш асосида ҳудудлар (шаҳарлар, туманлар) ва иқтисодиёт
тармоқларини меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун шароит
яратишдан иборатдир.
Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини
таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ёшларимизнинг жамиятда ўз
ўрнини топиши, ҳаётга, меҳнатга тўғри муносабатини шакллантиришга
хизмат қилмоқда. Миллий меҳнат бозорида ёшларнинг иқтисодий фаоллиги-
ни ошириш кўп жиҳатдан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожла-
ниш йўналишлари билан белгиланади. Шуни ҳисобга олиб, касб-ҳунар
коллежларида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида реал талаб қилинаётган
йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга катта аҳамият
берилмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан касб-ҳунар
коллежлари битирувчиларининг бандлигини қуйидаги йўллар билан
таъминлаш учун кенг шароитлар яратиш кўзда тутилган:
- касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини
ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш;
- ёшларни кичик бизнесга жалб этиш;
- уларни бизнесни юритиш, молиявий ресурсларни тўғри тақсимлаш
қоидаларига ўргатиш;
- ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий маслаҳат
марказлари ташкил этиш ва бошқалар.
Ёшлар мамлакат иқтисодий ҳаётида катта куч ва ғайрат сарфлашга
қодир, ҳаракатчан, барча янги ҳодисаларни тез қабул қилувчи ва ўзлашти-
рувчи, жамиятимизнинг фаол қисми ҳисоблангани боис, уларнинг тадбиркор-
лигини ривожлантириш замонавий иқтисодиётнинг устивор йўналишларидан
бири бўлиб бормоқда. Ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллани-
шини рағбатлантириш чоралари эса давлат миқёсидаги масалага айланган.
194
Do'stlaringiz bilan baham: |