Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш:
аҳолининг алоҳида табақалари:
ёшлар, ёш болали аёллар, ногиронлар учун бандликни кенгайтиришга
йўналтиришган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; болаларнинг
назоратсизлиги, вояга етмаганлар гиёҳвандлиги ва қуқуқбузарликлари,
"ижтимоий етимлик" муаммоларини ҳал қилиш, маълум турар жойга эга
бўлмаган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш; ота-она қарамоғидан маҳрум
бўлган болаларга оилавий тарбия беришнинг янги шаклларини давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш; ёшлар ижтимоий ҳаётга тўлақонли қўшилиши
ва унда фаол иштирок этиши учун шарт-шароит яратиш; ижтимоий
беқарорликнинг олдини олишни кучайтириш.
Давлатнинг ижтимоий-маданий соҳадаги сиёсати мақсадлари таълим,
маданият, соғлиқни сақлаш нодавлат (мустақил) ташкилотларининг
фаолиятини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Ташкилий-ҳукуқий
шакллари ва турлари ҳар хил бўлган, шу жумладан нодавлат таълим
муассасалари тармоғининг ривожланишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг
вазифаларидан биридир.
183
Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида, бир томондан,
аҳолининг турли дастурларга бўлган эҳтиёжлари ошса, иккинчи томондан,
кимлар ва нималар жамият ёрдамига муҳтожлиги, биринчи навбатда
нималарни маблағ билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш зарурлиги
масаласини ҳал қилиш талаб этилади. Бундай вазиятда ижтимоий мақсадларга
йўналтириладиган маблағларни самарали тақсимлаш ва сарфлаш муаммолари
алоҳида аҳамият касб этади. Мустақил нотижорат ташкилотларининг
фаолияти бюджет маблағларини янада самарали сарфлашни таъминлаши
мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида ННТга давлат
томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятлари анча чекланган.
Ваҳоланки, ҳаёт, масалан, жамоат бирлашмаларини ресурслар билан
таъминлаш масаласини ҳал қилишни тақозо этмоқда. Буни уч мустақил
шаклда амалга ошириш мумкин: давлат грантлари, яъни жамоат
бирлашмаларининг сўровномаларига асосан уларнинг муайян дастурларини
мақсадли молиялаштириш шаклида, ҳар хил шартномалар, шу жумладан
маълум ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш йўли
билан, шунингдек турли давлат дастурлари ва топшириқларини бажаришга
ижтимоий буюртма шаклида.
"Грант", "давлат гранти" қонунчилигимизда янги тушунчалар. Улар
чет эл ҳуқуқ амалиётидан ўзлаштирилган. Грант (инглизча "grant" тақдим
этиш, кафолатлаш) тушунчаси универсал бўлиб, уни грант берувчи муайян
ижтимоий фойдали дастурларни бажариш учун грант олувчига келгусида
ҳисобот бериш шарти билан беғараз тақдим этадиган мақсадли маблағлар деб
таърифлаш мумкин.
Грантнинг муҳим ўзига хос хусусияти шундаки, грант олувчи грант
бўйича бажариладиган ишларнинг натижаларидан бевосита моддий
манфаатдор бўлмайди, чунки у ўз манфаатларида эмас, балки, одатда, учинчи
шахсларнинг ёки чекланмаган шахслар доираси беморлар, болалар, қариялар,
"ёш истеъдодлар", "фанни ривожлантириш", "демократияни мустаҳкамлаш" ва
ҳоказоларнинг манфаатларида фаолият кўрсатади. Бунда у ўзига мазкур
дастурни бажаришни ишониб топширган грант берувчининг пулларини
сарфлаб, грант берувчининг иродасини бажаради ва маълум даражада унинг
номидан иш кўради.
Давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари давлат
ва маҳаллий ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш жараёнига мустақил
нотижорат ташкилотларини жалб этадилар ҳамда ўз фаолияти ва давлат ва
маҳаллий ижтимоий-маданий муассасалари фаолияти йўналишларини хайрия
ва
бошқа
нотижорат
ташкилотларининг
дастурлари
билан
мувофиқлаштирадилар.
Қуйидагилар мазкур вазифаларнинг ҳал қилинишини таъминлайдиган
ташкилий механизмлар бўлиши мумкин:
184
-ижтимоий дастурларнинг лойиҳаларини ижро этувчи ҳокимият
органларида муҳокама қилиш, унга учинчи сектор вакилларини таклиф
қилиш;
-ижтимоий дастурларнинг лойиҳалари бўйича вакиллик ҳокимияти
органларида тингловлар ўтказиш, унга учинчи сектор вакилларини таклиф
қилиш;
-ижтимоий
дастурларнинг лойиҳаларини мустақил нотижорат
ташкилотларини бирлаштирувчи уюшмаларга экспертизага юбориш;
-ҳокимият органлари қошида дастурлар ва уларнинг алоҳида
бўлимларини тайёрлаш бўйича ишчи гурухлар ташкил этиш, бу гуруҳларга
учинчи сектор вакилларини киритиш;
-минтақавий ва маҳаллий мақсадли ижтимоий дастурлар, кичик
дастурлар, дастурларнинг бўлимлари концепцияларини ишлаб чиқиш бўйича
танловлар
ўтказиш,
унда
иштирок
этишга
мустақил
нотижорат
ташкилотларини ҳам таклиф қилиш; танловларнинг якунларини ошкора кўриб
чиқиш, тегишли дастурларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш,
мазкур гуруҳлар таркибига ҳокимият органлари ва ташкилотларнинг
вакилларини ёки танловда ғолиб чиққан фуқароларни киритиш;
-турли давлат ташкилотлари ва мустақил ташкилотларнинг тегишли
дастурларни амалга ошириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва
мазкур
дастурларнинг
бажарилишини
назорат
қилувчи
дастурлар
кенгашларини ташкил этиш, бу кенгашлар таркибига учинчи сектор
вакилларини киритиш.
Юқорида айтиб ўтилган вазифаларни ҳал қилиш ижтимоий
муаммоларнинг ноанъанавий ечимларини топиш, давлат ва учинчи секторнинг
ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар
ишлаб чиқиш, шунингдек давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида тескари
алоқа ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш имконини берадики, бу ижтимоий-
сиёсий барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир.
Давлат ва маҳаллий ижтимоий дастурларни амалга ошириш ҳамда
уларни "ижтимоий буюртма" асосида жойлаштиришда иккита ташкилий-
молиявий механизм амал қилади.
Биринчи механизм рўйхати, мазмуни ва ҳажмлари тегишли
дастурларнинг мақсадларидан келиб чиқиб аниқ белгиланган хизматлар
кўрсатиш (тадбирларни амалга ошириш)га буюртмани шакллантириш ва
жойлаштириш. Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат
ҳокимияти ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари нима қилиш
зарурлигини биладилар, буни буюртма кўринишида таърифлайдилар ва уни
танлов асосида жойлаштирадилар. Бундай механизм "шошилинч ижтимоий
ёрдам" кўрсатиш, фуқароларнинг бепул таълим ва тиббий ёрдам олиш
ҳуқуқларини рўёбга чиқариш вазифаларини ва бошқа масалаларни ҳал
қилишда кўпроқ ўринлидир.
Иккинчи механизм дастурнинг мақсадлари уларга эришиш учун
қандай чора-тадбирларни амалга ошириш кераклигини аниқ белгиламайдиган
185
ҳолларда қўлланади. Ижтимоий реабилитация ва ижтимоий муаммоларни
профилактика қилиш, маданиятни ривожлантириш, таълим соҳасида
инновацияларга кўмаклашиш вазифаларини ҳал қилишни маълум тадбирлар
кўринишида муайянлаштиришда бу вазифалар билан бевосита шуғулланишга
тайёр бўлган ташкилотларнинг таклифлари, лойиҳалари, дастурларига
таянилмаса самара бермайди. Бу ерда давлатнинг ижтимоий сиёсати
вазифаларига жавоб берувчи ва уларни ҳал қилишнинг муайян йўлларини
таклиф этувчи лойиҳа ва дастурларни танлов асосида танлаб олишни ташкил
этиш лозим. Танлаб олинган лойиҳалар тегишли давлат дастурига (маҳаллий
дастурга) таркибий қисм сифатида киритилади ва зарур даражада қўллаб-
қувватланади. Фақат шундан кейин "буюртма" муносабатлари юзага келади ва
танлаб олинган лойиҳаларнинг муаллифлари билан шартномалар тузилади.
Биринчи механизмдан фарқли ўлароқ, буюртма предметини ижрочиларнинг
ўзлари таклиф қилган ва танлов натижасида танлаб олган тадбирлар ташкил
этади.
Юқорида зикр этилган икки ҳар хил ташкилий-молиявий
механизмларнинг биринчиси ижтимоий хизматлар кўрсатишга буюртмаларни
жойлаштириш механизми ёки ижтимоий буюрма механизми. Иккинчи
механизм лойиҳа ва дастурларни қўллаб-қувватлаш механизми.
Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва ва аҳолига сифатли
ижтимоий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун:
1. Кимга, қанча ва қандай сифатда кўрсатиладиган қайси хизматлар
бюджетдан маблағ билан таъминланиши лозимлиги мумкин қадар аниқ ва
лўнда таърифланиши;
2. Юқорида зикр этилган кўрсаткичларни бюджет имкониятлари билан
мувофиқлаштириш ҳамда мазкур хизматларни кўрсатиш кўлами ва
шартларини,
тегишли
бюджетлардан
ажратиладиган
маблағларнинг
миқдорини аниқлаш;
3. Аҳолига мазкур хизматларни зарур миқдорда ва тегишли сифатни
таъминлаган ҳолда кўрсатишга қодир ташкилотларни аниқлаш зарур.
Буюртмани тўлиқ ёки унинг алоҳида қисмларини бажариш ҳуқуқи
учун танлов ўтказиш лозим. Бу таърифланган ижтимоий буюртмани самарали
ва сифатли бажаришга қодир ташкилотларни танлаш имконини беради.
Мазкур буюртмани мустақил нотижорат ташкилотлари давлат муассасалари
ва маҳаллий муассасаларга қараганда самаралироқ бажаришлари ҳамда давлат
маблағларининг янада самарали сарфланишини таъминлашлари мумкин.
Танлов шартларида зарур хизматлар ҳажми, уларнинг сифатига
қўйиладиган
талаблар,
буюртмани
бюджет
маблағлари
ҳисобига
таъминлашнинг энг катта ҳажмлари кўрсатилиши лозим. Ижтимоий
буюртмани бажаришни ресурс билан таъминлаш мақсадида маҳаллий
солиқлар, ижарага олинган маҳаллий мулкнинг ижара ҳақи ва коммунал
хизматларга ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.
Танловда иштирок этиш ҳуқуқи давлат ташкилотлари (маҳаллий
ташкилотлар)га ҳам, мустақил нотижорат ташкилотларига ҳам берилиши
186
керак. Ғолибларни аниқлаш мезонлари аниқ таърифланиши ва танловни эълон
қилиш пайтида маълум килиниши лозим. Бундай мезонлар жумласига
қуйидагилар киради: ижтимоий буюртмани бажариш қиймати, танлов
шартларида белгиланган ҳажмдан кўпроқ хизматлар кўрсатиш, танлов
шартларида белгиланганидан сифатлироқ хизматлар кўрсатиш.
Танловда ролиб чиққан ташкилотлар билан ижтимоий буюртмани
бажаришга шартнома тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |