асосий шаклларини
ажратиш мумкин.
Юқорида
қайд
этиб
ўтилганидек,
корпорацияларнинг
жамғармалари
фандрайзингнинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади.
Бунда тижорат компаниялари даромад солиғининг
ставкасини камайтириш
умидида корпорацияларнинг жамғармалари орқали ўз маблағларини
жойлаштирадилар.
Корпорацияларнинг жамғармалари билан бир қаторда,
корпоратив
филантропия
механизмларидан
ҳам
фойдаланилади.
Корпоратив
филантропия ижтимоий лойиҳаларга инвестициялар қилиш механизмига
асосланади. Бунда аҳоли турмушининг сифати ва инсон омилининг
яхшиланиши
даромад
нормаларининг
ошишига
олиб
келади
ва
инвестицияларнинг қайтишини таъминлайди, деган қараш устуворлик қилади.
Бундай
дастурларнинг
афзаллиги
шундаки,
жамғармалар
ҳомий
ташкилотларнинг
рўйхатларини
эълон
қилишлари
ва
ажратилган
180
маблағларнинг миқдорларини ҳисоботларда акс эттиришлари шарт,
ваҳоланки, корпоратив филантропия ташкилотларидан бу талаб қилинмайди.
Корпоратив шартнома
нотижорат ташкилотларини маблағ билан
таъминлашнинг нисбатан янги механизми бўлиб, у қўллаб-қувватлаш учун
нафақат молиявий, балки моддий, ташкилий ва ахборот ресурсларини
йўналтиришни ҳам назарда тутади. Бунда тижорат корхонаси билан
нотижорат ташкилоти ўртасида бартер шартномаси тузилади. Энг аввало,
молия ресурсларининг тақчиллигини эътиборга олсак, Ўзбекистондаги
корхоналар ва нотижорат ташкилотларига бу шакл айниқса мос келади.
АҚШда муайян маҳаллий жамоалар бевосита манфаатдор бўлган
лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатувчи ижтимоий фондлар жуда тез
ривожланди. Фуқароларнинг ҳадялари ва хайр-эҳсонлари ижтимоий фондлар
маблағларининг асосий манбаларидир. Ижтимоий фондларнинг донорлари ўз
маблағлари сарфланадиган йўналишларни белгилаш ҳуқуқига эга. Шунинг
учун ҳам мазкур фондлар маҳаллий манфаатларга юқори даражада
йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
Ниҳоят, глобал миллий манфаатларни ифода этувчи жамғармалар
Рокфеллер ва Форд фондлари АҚШда катта мавқега эга. Мазкур фондлар
АҚШнинг ривожланишига ва умумбашарий тараққиётга катта таъсир
кўрсатадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Одатда, булар инновацион
лойиҳалардир.
Амалда барча турдаги фондларни шартли равишда беш типга ажратиш
мумкин: давлат фондлари; воситачилик фондлари; хусусий фондлар: мустақил
фондлар, қўшма фондлар; тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган фондлар;
минтақавий, маҳаллий фондлар.
Давлат фондлари бу ўз давлати бюджетидан маблағ билан
таъминланадиган фондлар. Бундай фондларга ЮСАИД мисол бўлиши
мумкин. Воситачилик фондлари давлат фондлари ёки хусусий фондлардан
маблағ билан таъминланадиган, маблағларни фонд ёки дастур талабларига
жавоб берадиган даъвогарлар ўртасида тақсимлайдиган жамоат ташкилотлари.
Бундай фондларга "Евросиё" фонди, ТАСИС дастури мисол бўлади. Хусусий
фондлар давлат ва воситачилик фондларининг муқобилидир. Улар мустақил
ёки қўшма бўлиши мумкин. Мустақил фондлар, одатда, жисмоний шахслар
томонидан таъсис этилади (Сорос фонди, Конрад Аденауэр фонди, Форд
фонди ва ҳ.к.) ва капитални жойлаштириш ҳисобига олинган дивидендлар
ҳисобига фаолият кўрсатади. қўшма фондлар эса, одатда, компанияларнинг
маблағларидан таъминланади (масалан, "Фольксваген" фонди) ва компаниялар
фаолиятига яқин соҳалардаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Тўғидан
тўғри таъсир кўрсатадиган фондлар муайян лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш
учун махсус ташкил этилади. Ўзбекистонда "Умид" жамрармаси тўғридан
тўғри таъсир кўрсатадиган фонд ҳисобланади. Минтақавий ва маҳаллий
фондлар муайян минтақа, шаҳар аҳолиси томонидан муайян минтақавий
ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилади.
181
Ўзбекистонда
тузилган
дастлабки
нодавлат
нотижорат
ташкилотларидан бири Ишбилармон аёллар уюшмаси ўзининг ўн йиллик
фаолияти давомида донор ташкилотлардан 15 млн. АҚШ долларидан ортиқ
маблағни жалб қилди. Уюшма молиявий ресурслар манбаи сифатида ўз
аъзоларининг қатьий белгиланган бадалларидан ҳам фойдаланади.
Ижтимоий менежментда
Do'stlaringiz bilan baham: |