Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД)



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД). 
1961 йилда ташкил 
этилган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги мустақил федерал ҳукумат 
агентлиги бўлиб, унинг вазифалари жумласига АҚШнинг чет элдаги 
иқтисодий ва сиёсий манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида чет 
давлатларга ёрдам, шу жумладан инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш киради.
ЮСАИДнинг Ўзбекистондаги уч асосий фаолият соҳасига иқтисодни 
реструктуризация қилиш, демократик жамият барпо этиш ва ижтимоий 
секторни мустаҳкамлаш киради. ЮСАИД хусусий секторни ривожлантириш, 
солиқ сиёсатини, солиққа тортиш қонунчилигини ислоҳ қилиш, қишлок 
хўжалиги соҳасидаги кичик корхоналарни ривожлантириш, соғлиқни
сақлаш 
ва оилани режалаштиришни такомиллаштириш, ноҳукумат ташкилотларининг 
ролини кучайтириш ва бошқа шунга ўхшаган соҳаларда кенг ёрдам кўрсатади. 
Кросслинк Интернешнл. 
Мазкур халқаро ташкилот 1992 йилда 
АҚШда ташкил этилган. Шу йили у Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини 
бошлаган. "Кросслинк Интернешнл" нинг асосий фаолият соҳалари жумласига 
инсонпарварлик ёрдам ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш, аҳолининг саломатлига 
ҳолатини кузатиш, қишлоқ жойларида сув таъминоти тазимини 
такомиллаштириш ва маҳаллий жамоаларни ривожлангариш киради.
"Кросслинк Интернешнл" маблағ билан таъминловчи турли 
ташкилотлар (БМТ Тараққиёт дастури, ЮСАИД, ЮНИСЕФ, "Болаларни 
қутқаринг" фонди ва АҚШнинг бир қатор ноҳукумат ташкилотлари) билан 
ҳамкорликда 
ноқулай 
табиий 
шароитли 
ҳудудларда, 
энг 
аввало 
Қорақалпористонда фаолият олиб бормоқда. 
Фонд фаолиятининг асосий соҳалари жумласига хусусий секторни, 
оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, таълим бериш ва 
тадқиқотлар ўтказиш киради. 
"Очиқ 
жамият" 
институти 
(Сорос 
фонди). 
Ўзбекистон 
Республикасида 1996 йилда халқаро инсонпарварлик ташкилоти сифатида 
аккредитация қилинган "Очиқ жамият" институти Жорж Сорос томонидан 
қўллаб-қувватланадиган жаҳон хайрия ташкилотлари тармоғининг
бир 
қисмидир. Институт Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга 
ёрдам кўрсатади. Институт фаолияти таълим ва тил ўргатиш, оммавий ахборот 
воситалари ва ахборот тизимлари, санъат ва маданият, ноҳукумат 
ташкилотлари ва соғлиқни
сақлашни ривожлантириш соҳаларида бир қатор 
дастурларни ўз ичига олади. 


177 
Юқорида зикр этилган ташкилотлардан ташқари, Ўзбекистон 
Республикасида БМТнинг қуйидаги ташкилотлари Болалар жамғармаси 
(ЮНИСЕФ), таълим, фан ва маданият ташкилоти (ЮНЕСКО), қочоқларнинг 
ишлари бўйича БМТ Олий Комиссарлиги, БМТ Аҳоли жамғармаси (ЮНФПА) 
ва бошқалар фаолият кўрсатмоқда. 
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланиш йўналишлари 
ҳақида сўз кетганда, кўнгиллилар ҳаракати ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш жоиз.
Бугунги кунда кўнгиллилар ҳаракати - бу жамиятда турлича қабул 
қилинаётган нисбатан янги ғоя.
У инсонга ўзининг шахсий ва ижтимоий 
эҳтиёжларини биргаликда қондириш имконини беради. 
Кўнгиллилар жалб этилиши билан ташкилотнинг молиявий 
муаммоларининг бир қисми ҳал бўлади, ташкилотнинг ўзаро муносабатлари 
доираси кенгаяди, ташкилот янги интеллектуал ресурслар, касбий ва маслаҳат 
хизматлари, янги моддий ресурсларни олади.
Мотивлаштириш, яъни рағбат уйғотиш - бу руҳий омил бўлиб, шахс 
фаолиятининг манбаи, сабаби, далилидир. У инсонни маълум фаолиятга 
рағбатлантиради. Инсон овқат ейиш, ухлаш, дам олиб кучини тиклаш, ўзини 
иссиқ-совуқдан асраш эҳтиёжларига эга. Мазкур эҳтиёжлар моддий кийим-
кечак, озиқ-овқат, турар жой ва бошқалар шаклида ўз ифодасини топади. 
Инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга ижтимоий эҳтиёжлари ҳам 
борки, буларга билим олиш, маданий савияни ошириш, малака, маҳоратга эга 
бўлиш ва соғлом ҳаёт кечириб, узоқ умр кўриш киради. Айтилган эҳтиёжлар 
ҳар хил хизматлар кўрсатиш орқали қондирилади. Инсон эҳтиёжларининг 
шаклланишига у яшаётган ижтимоий муҳит катта таъсир кўрсатади.
Кўнгиллиларни танлаш анча масъулиятли иш. Танлаш уч босқичда 
ўтказилади: режалаштириш, ахборот бериш ва танлаш. Режалаштириш 
кўнгиллиларга бўлган эҳтиёжни таҳлилдан ўтказиш, муайян ишлар доирасини 
аниқлаш ва тавсифлаш, ишга мувофиқ кўнгиллининг зарур хусусиятларини 
таҳлилдан ўтказиш, танлаш стратегияси ва тактикасини белгилаш, танлаш 
учун зарур вақтни аниқлаш, ҳар бир иш жабҳаси учун жавобгарларни 
тайинлашдир. Ахборот бериш оммавий ахборот воситалари, мақсадли 
аудитория, аҳоли, ташкилотлар билан ишлаш орқали амалга оширилади. 
Танлаш даъвогар билан суҳбатлашиш, уни кузатиш, сўровдан ўтказиш йўли 
билан амалга оширилади. Танлаш босқичларидан ўтган ҳар бир кўнгилли 
билан шартнома тузилади.
Ўзбекистон Республикасида кўнгиллилар ҳаракати эндигина вужудга 
келмоқда. Шунга қарамай, мамлакатда иш олиб бораётган нодавлат нотижорат 
ташкилотлари аъзоларининг ярмидан кўпини кўнгиллилар ташкил этади. 
"Бандлик муаммоларини ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг 
ролини ва давлат сектори билан уларнинг ўзаро алоқасини аниқлаш" лойиҳаси 
доирасида ўтказилган тадқиқот нодавлат нотижорат ташкилотларида банд 
этилганлар умумий сонининг 59% ни кўнгиллилар ташкил этишини кўрсатди. 
Нодавлат нотижорат ташкилотлари уларга ўз сиёсатини амалга 
ошириш имконини берувчи зарур асосий билимлар ва алоқаларга эга 


178 
эканликларига қарамай, бугунги кунда мазкур иш ўз ривожланишининг 
дастлабки босқичидадир. Шунинг учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари ҳам, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам инсон ресурсларини 
жалб этишга йўналтирилган ташкилотларни ривожлантириш стратегиясини 
ишлаб чиқишга зарурат сезмоқда. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish