18.5. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг лойиҳалари ва
дастурларини давлат томонидан қўллаб қувватланиши
Ижтимоий реабилитация ва ижтимоий муаммоларнинг ечимини
топиш, маданиятни ривожлантириш, таълим соҳасида инновацияларга
кўмаклашиш вазифаларини ҳал қилиш:
-фаолияти ижтимоий сиёсатнинг тегишли мақсадларига мос келадиган
ташкилотлар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатланти-риш;
-ҳар хил ижтимоий аҳамиятга эга фаолият турлари учун умумий қулай
шароитлар яратиш (ахборот, ҳуқуқ, моддий-техника инфратузил-масини
ташкил этиш) йўли билан таъминланади.
Ушбу соҳаларда у ёки бу фаолият турларини қўллаб-қувватлашнинг
муайян йўналишлари ва шаклларини аниқлашда мазкур фаолият
субъектларининг мақсадлари ва иш усулларидан келиб чиқиш лозим. Давлат
сиёсатининг бу соҳалардаги мақсадларини бир маъноли талаблар кўринишида
таърифлаш ва уларни энг тежамли бажаришга танлов ўтказиш қийин. Шунинг
учун ҳам зикр этилган соҳаларда давлат ва маҳаллий мақсадли
дастурларининг муайян вазифаларини ва уларни ҳал қилиш воситаларини
(дастурий тадбирларни) таърифлаш умумий қоидага кўра давлат дастурлари
ва маҳаллий дастурларнинг мақсадларини амалга ошириш воситалари
сифатида таклиф қилган турли ташкилотлар ва фуқароларнинг аризаларини
кўриб чиқиш асосида амалга оширилиши лозим.
Минтақавий ва маҳаллий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжатларда мазкур дастурларда, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, нотижорат ташкилотлари ҳам танлов асосида иштирок
этиши мумкинлиги бевосита кўрсатиб ўтилиши лозим.
Мустақил нотижорат ташкилотларининг лойиҳа ва дастурларини
давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан
маблағ билан тўлиқ (грантлар) ва қисман (дотациялар) таъминлаши мумкин.
Иккинчи ҳолатда маблағлар, масалан, лойиҳа бўйича харажатларнинг маълум
қисми (ярми, учдан бири)ни бюджетдан ташқари манбалардан қоплаш шарти
билан берилиши мумкин. Давлат сиёсати мақсадларига мос келадиган
лойиҳаларни амалга оширишга дотациялар берилади. Аниқ таърифланган
мақсадларга эришишга хизмат қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш учун
грантлар (тўлиқ молиялаштириш) назарда тутилади.
187
Ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни танлов асосида
молиялаштириш ҳақида қарорлар қабул қилиш учун зарур ахборот таркибига
қуйидагилар киритшшши мумкин:
1. Ариза берган ташкилот ҳақида маълумотлар:
-ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан ўтказилган вақти ва
жойи;
-ташкилотнинг низом мақсадлари;
-ташкилот тузилмаси, шу жумладан унинг бошқарув органлари
тузилмаси;
-олий бошқарув органи, мутасаддилар кенгаши, ижро этувчи дирекция
аъзоларининг рўйхати (уларнинг мажбуриятлари, яшайдиган манзиллари, иш
жойлари, мазкур органда қайси вақтдан буён ишлашлари кўрсатилади);
-ташкилот амалга ошираётган асосий дастурлар ва лойиҳалар рўйхати.
2. Таклиф этилаётган дастур (лойиҳа)нинг вазифаси:
-у кимга мўлжалланган;
-қандай муаммоларни ҳал қилади;
-бунда қандай усуллар ва воситалар қўлланади.
3. Дастурнинг ўтган 23 йилда амалга оширилиши ҳақида маълумотлар
(агар дастур давом этаётган бўлса);
-амалга оширилаётган фаолият турлари, таклиф этилаётган хизматлар,
адресатлар доираси, фойдаланувчилар сони;
-амалга оширилган ишлар натижаларининг тавсифи;
-молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари;
-мазкур дастур бўйича ишлаётган ходимлар ва кўнгиллилар сони.
4. Мазкур дастур ёрдамида ҳал қилинадиган асосий муаммо:
-дастур
ўзгартиришга йўналтирилган вазият, мураккабликлар,
зиддиятлар, камчиликлар ва шароитларнинг тавсифи (мумкин бўлса, сон
кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда);
-ташкилот мазкур фаолият билан қандай борлиқ, ташкилотда юқорида
зикр этилган муаммо билан боғлиқ қандай муаммолар юзага келади;
-агар муаммони ҳал қилиш орқага сурилса, бу қандай (ижтимоий,
демографик, маданий, иқтисодий) оқибатларга олиб келади.
5. Маблағлар сўралаётган даврда дастурнинг мақсад ва вазифалари:
-таърифланган муаммони қандай ҳал қилиш таклиф этилади;
-юзага келган вазиятда айнан нимани ўзгартириш таклиф этилади;
-дастур юқорида зикр этилган шартларни келгусида қайси йўналишда
ва қай даражада ўзгартиришни назарда тутади.
6. Дастурга бўлган талаб, унинг аҳамияти:
-дастур (лойиҳа)ни амалга ошириш иштирок этишга ариза берилган
давлат дастури (маҳаллий дастур) мақсадларига эришиш учун муҳимлигини
асословчи далиллар;
-таклиф этилаётган дастурнинг амалга оширилишга муҳтож одамлар
доираси ва сони; бундай баҳони олиш усуллари;
188
-таклиф этилаётган дастурнинг амалга оширилишга муҳтож одамлар
доираси ва сони яқин икки йилда қандай ўзгаради.
7. Дастур тадбирлари:
-дастур мақсадларига эришиш учун ҳаракатлар йўналиши;
-ажратилган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ва
ўтказиладиган тадбирларнинг асосий турлари.
8. Дастурнинг кутилаётган натижалари:
-дастурни амалга ошириш натижаси нималарда ўз ифодасини топади;
-юзага келган вазиятда дастурнинг амалга оширилиши натижасида
қандай ўзгаришлар содир бўлади;
-кутилган натижага эришилганлиги ҳақида қайси усуллар ёрдамида ва
қайси белгилар, мезонлар, кўрсаткичларга қараб ҳукм чиқариш мумкин.
9. Дастур бюджети:
-режалаштирилаётган даврда бюджет таснифи моддалари бўйича
кутилаётган харажатлар (маъмурий-бошқарув ходимларини таъминлаш
харажатлари алоҳида ажратилади);
-дастур тадбирларини молиялаштиришнинг барча таклиф этилаётган
манбалари, шу жумладан:
-шахар, туман, вилоят бюджетлари, республика бюджети;
-мақсадли эҳсонлар ва ихтиёрий бадаллар;
-ташкилотнинг ўз маблағлари;
-ташкилот иштирокчиларининг аъзолик бадаллари;
-дастурни амалга оширишдан олинган даромадлар, бунда аҳолига
пуллик хизматлар кўрсатишдан келган тушумлар алоҳида кўрсатилади (агар
бундай хизматлар кўрсатиш назарда тутилган бўлса).
Дастурларга қуйидаги тўрт йўналишда баҳо берилса, мақсадга
мувофиқ бўлади: 1. ижтимоий сиёсат мақсадларига мувофиқлиги; 2.
ижтимоий сиёсат мақсадларига эришиш учун аҳамияти; 3. амалга ошиш
даражаси (натижалилиги); 4. самарадорлиги.
1. Ижтимоий сиёсат мақсадларига мувофиқлиги: таклиф этилаётган
дастур (лойиҳа) иштирок этиш учун ариза берилаётган давлат дастури
(маҳаллий дастур)нинг мақсад ва вазифаларига қай даражада мувофиқлигига
баҳо берилади.
2. Ижтимоий сиёсат мақсадларига эришиш учун аҳамияти:
минтақадаги ижтимоий вазиятга дастур (лойиҳа) натижалари кўрсатиши
мумкин бўлган таъсирга баҳо берилади.
3. Амалга ошиш даражаси (натижалилиги): кўрсатилган натижага қай
даражада эришиш мумкинлигига баҳо берилади. Бунинг мезонлари:
-дастурнинг маромига етганлиги даражаси;
-дастурнинг муаммолари, мақсадлари ва мазмуни ўртасидаги
мувофиқлик;
-институциявий тайёрлик (дастурни таклиф қилаётган ташкилотнинг
шакли ва мақсадлари лойиҳа мақсадларига мувофиқми ёки уни амалга
ошириш учун янги ташкилотлар тузиш керакми);
189
-дастурни
амалга ошириш учун моддий-техника базасининг
мавжудлиги;
-молиялаштириш манбаларининг ранг-баранглиги (улар қанча кўп
бўлса, дастурнинг амалга оширилиши эҳтимоли шунча катта бўлади).
4. Дастурнинг самарадорлиги: дастур харажатлари ва натижаларининг
нисбатига баҳо берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |