Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


 Халқаро хайрия жамғармаларида Ўзбекистоннинг ўрни



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

21.3. Халқаро хайрия жамғармаларида Ўзбекистоннинг ўрни 
Халқаро қизил Хоч ва қизил Ярим ой жамиятига Сҳвейцарияда асос 
солинган. Бу жамият ҳалокат қурбонларига ёрдам бериш, жамиятнинг ёрдамга 
муҳтож қатламларига ҳар томонлама ёрдам бериш, биринчи ёрдам кўрсатиш 
бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилиш, Халқаро Инсон Хуқуқи бўйича 
билимларни тарқатиш, қуролли тўқнашувлар даврида эса ҳарбий тиббиёт 
хизматчиларига кўмаклашиш вазифаларини бажаради. 
3-расм. Хақаро қизил хос ва халқаро ярим ой жамиятлари белгиси
Бу жамиятнинг белгиси — Швейцария байроғи рангларининг тескари 
кўринишидир (Швейцария байроғида қизил рангга оқ хоч белгиси чизилган). 
"қизил Хоч" ва "қизил Ярим ой" белгиларининг ҳеч қандай фарқи йўқ. Лекин 
кўп давлатлар ярим ой белгисини танлаганлар.
Ҳозирда жуда кўп давлатларда Миллий Халқаро қизил Ярим ой 
жамиятлари ташкил қилинган. Бу жамиятлар ўз давлатларининг 
муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиб, давлат ривожланишига ўз 
хиссасини қўшиб келмоқда. 
Ўзбекистон қизил Ярим ой миллий жамияти 1925 йил 14 ноябрда 
тузилган. 1992 йил 28 май — Ўзбекистон Республикаси Президенти 
7
Халқ сўзи, 2003 йил 8 октябр. 


201 
"Ўзбекистон қизил Ярим ой жамияти тўғрисида«ги Фармонга имзо чекди. 
Ўзбекистон қизил Ярим ой миллий жамиятининг фахрий Президенти қилиб 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.Каримов 
сайланди. 
Бу жамиятнинг ҳозирги кундаги фаолиятининг асосий мақсадларидан бири — 
Ўзбекистон Ёшлар қизил Ярим ой жамиятини тузиш. Бу жамиятнинг асоси 
Ёшлар Марказлари ва клублар бўлади. Бу Марказлар Нидерландия, Швеция, 
Финляндия қизил Хоч жамиятлари ва Халқаро қизил Хоч жамияти билан 
ҳамкорликда ташкил қилинади. Ёшлар Марказлари ёшларнинг ўқиши, билим 
олиши учун шароит яратиш, гиёҳвандлик ва ОИТСнинг олдини олиш йўлида 
катта ишлар қилмоқдалар. 
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Республикамиздаги бой тажрибага 
эга инсонпарварлик ташкилот ҳисобланади. 1925-йилдан буён фаолият 
юритаётган мазкур жамият 1992- йилда Ўзбекистон республикаси 
Президентининг «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳақидаги» фармонига 
биноан мустақил инсонпарварлик жамоат бирлашмаси мақомига эга бўлди. 
Шуни алохида таькидлаб ўтишни истардимки, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой 
жамияти дуне бўйлаб 188 та миллий жамиятларни бирлаштирувчи Халкаро 
Кизил Хоч ва Кизил Ярим Ой жамиятлари Халкаро Федерациясининг 165- 
тенгҳуқуқли аьзоси ҳисобланади. Ўзбекистонда истиқлол йилларида мехр-
мурувват кўрсатишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Бу орқали 
бундай 
ташкилотларнинг 
ҳуқуқлари 
кенгайтирилди. 
Мақсад 
эса 
қийналганларга, муҳтожларга ҳартомонлома ёрдам бериш, уларни қўллаб-
қувватлашга каратилган. 
Фаолият мақсади аҳолининг кам таьминланган, ночор катламига 
инсонпарварлик ва ижтимоий сохаларда ёрдам беришда давлат билан 
ҳамкорликда ишлаш, яқиндан кўмак бериш мақсадларини қамраб олади. Шу 
маьнода жамият томонидан амалга ошириладиган ишлар — турли 
касалликлардан азият чекаётгаган кишиларга, аҳолининг ночор қатламига 
турли ҳил бахтсиз ва фавқулодда нохуш ҳолатларда ёрдам бериш, хайрохлик 
кўрсатишдан иборат. Бундан ташқари, якка-ёлғиз кексалар, кўп болали кам 
таьминланган оилалар, ногиронлар ҳамда ёрдамга муҳтож кишилар бизнинг 
жамиятимизнинг доимий диққат марказида. 
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тарихида ҳам Республика 
аҳолисига ҳар томонлома ёрдам кўрсатиш борасида салмоқли ишлар олиб 
борилган. Ва бундай бой тажриба орқали жамият ўзининг ҳамиша фаолигини 
кўрсата олди. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати 
инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик, 
универсаллик каби тамойилларга асосан иш юритади. Бизнинг ходимларимиз 
ва кўнгиллиларимиз ўзларининг хайрли ишларида ана шу тамойилларга 
суянади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги ташкилотида 1 миллион 300 минга 
яқин ихтиерий аьзолар ва 38 минг нафардан ортик кўнгиллилар рўйхатга 
олинган. Шу билан бирга кўпқиррали мақсадларнинг ҳартомонлома самарали 
амалга оширилишини таьминлаш мақсадида янги гуманитар чақирик ва 
таҳдидларни ҳисобга олиш зарур. 


202 
Жамиятимиз ўз фаолиятида одамларнинг эҳтиёж ва заруратларига 
эьтибор беришга ҳаракат ҳилади. У қайси йўл билан амалга оширилади ва 
мазмун моҳияти қандай? Аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида меҳр- мурувват, 
инсонпарваролик ва қийналганларга ёрдам қўлини чўзиш, окибат туйғуларни 
шакллантириш орқали амалга оширилади. 
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти аҳолида 
биринчи тиббий ёрдам кўникмаларини шакллантириш, тиббий ижтимоий 
хизматлар кўрсатиш, инсонпарварлик ёрдам бериш, беғараз донорлик каби 
йуналишларида иш олиб боради. Жамиятнинг давлатимиздаги фаолиятининг 
устивор йўналишларидан бири — бу сўзсиз жамиятнинг ёшлар ҳаракати ва 
кўнгиллилар бошланғич ташкилотини тузиш ҳамда шакллантирищ, ҳалқаро 
лойиҳаларни тадбиқ этиш ва гуманитар соҳаларда ҳалқаро ҳамкорликни 
ривожлантириш. Бу борада ташкилот ўзига хос нуфуз ва малакали ходимларга 
эга. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish