Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


 Ижтимоий соҳада моддий ресурсларнинг таркиби



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

 
20.3. Ижтимоий соҳада моддий ресурсларнинг таркиби 
Ижтимоий соҳа асосий фондлари мамлакатимиз миллий бойлигининг 
аҳамиятга молик қисмидир. Ҳозирда халқ хўжалигидаги асосий фондларнинг 
учдан бир қисми шу соҳага тўғри келади. 
Моддий-техника асосининг қатъий ҳолда ўсиши соҳа учун характерли-
дир. У асосий фондлар қийматининг доимий ўсиб бориши билан ифодала-
нади. Ноишлаб чиқариш асосий фондлари моддий ишлаб чиқаришдагига 
нисбатан секин ўсмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш соҳасида асосий 
фондларнинг таркиби камайиб бормоқда. Бунинг турли сабаблари бор:
Биринчидан, ижтимоий соҳада бевосита инсонга хизмат кўрсатилади, 
бунда машиналарни қўллаш чегараланилади ва меҳнат буюмлашмайди. Бу 
ноишлаб 
чиқариш 
асосий 
фондларнинг 
моддий-техника 
базасини 
мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши учун асосий 
омил деган маънони бермайди. Кўрсатилаётган техника воситаларидан 
фойдаланиш инсон касаллигига ташҳис қўйиш ва уни даволаш, илмий ижодий 
ва маданий-оқартув ишларини, маиший ва уй-жой хизматини кенгайтириш 
имкониятини яратади. 
Иккинчидан ноишлаб чиқариш асосий фондларининг кўпайиши 
ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги, асосий капитал сиғимининг ўсиши 
ва фонд динамикасига боғлиқ. Ноишлаб чиқаришнинг моддий-техника 
базасини мустаҳкамлаш меҳнат унумдорлиги даражасининг ўсиши билан 
аниқланади. Иқтисодиёт инвестиция имкониятининг ўсиши капитал 
қўйилмалар самарадорлигининг ошиши, моддий ишлаб чиқаришда асосий 
фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши ижтимоий соҳа моддий-техника 
асосининг таъминоти кўпайиши учун шароит яратади. Натижада хизмат 
кўрсатиш соҳаларининг моддий ресурслар билан таъминланиши, биринчи 
навбатда асосий фондлар билан таъминланиш даражаси ортади. Бу эса ўз 
навбатида ижтимоий соҳа ходимлари меҳнатини оқилона ташкил қилишни ва 
аҳолининг хизматга бўлган эҳтиёжини тўла қондиришни таъминлайди. 
Ноишлаб чиқариш асосий фондларининг аҳамияти бозор иқтисодиёти 
шароитида фақат сон жиҳатидан эмас, балки сифат жиҳатидан ҳам 
мукаммалашади. Улар, биринчи навбатда, фан ва техникани янги ютуқлари 
асосида таъминланади. Масалан, давлат бошқаруви ходимлари фаолиятида 
ахборотларни йиғиш, сақлаш ишлари компьютер ёрдамида амалга 
оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасида лазер ва бошқа мураккаб техника 
қурилмаларидан фойдаланилмоқда. 
Транспорт ва йўловчи ташиш транспорти воситалари доимий янги-
ланилмоқда. Асосий фондлар сифатининг ошиб бориши қўшимча харажатлар 
талаб қилади. Бу янги ишга туширилаётган объектлар баҳосининг 
қимматлилигида кўринади. 


198 
Асосий фондлар динамикасининг қиймат шаклидаги кўриниши 
қуйидаги омиллар таъсири остида иқтисодий имкониятнинг, моддий ишлаб 
чиқаришнинг ўсиши, соҳаларда моддий ресурсга бўлган истеъмол 
фондларининг сифат жиҳатидан мукаммалашуви ва уларнинг ишлаб чиқа-
ришга харажатларнинг ўзгариши натижасида шаклланади. Юқоридаги 
омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ижтимоий соҳа асосий фондларининг доимий 
ўсишига олиб келади. 
Хизмат кўрсатиш соҳаларининг асосий фондлари таркиби барча 
тармоқларда ҳам бир хил эмас. Масалан: йўловчилар ташиш транспортида 
транспорт воситалари улуши юқори, уй-жой коммунал хизматида узатувчи 
қурилмаларнинг аҳамияти кўпроқ бўлади. Асосий фондлар орасида бинолар 
ва иншоатлар етакчи ўринни эгаллайди. Бу кўп жиҳатдан шу соҳалардан 
меҳнатнинг буюмлашмаслигидан, меҳнат жараёнларини автоматлаштириш ва 
механизациялаштириш чегаранланганлигидан келиб чиқади. 
Ҳозирда соғлиқни сақлаш, таълим соҳасида моддий техника базаси 
юқори даражада ўсмоқда. Соғлиқни сақлаш тармоғи моддий-техника 
базасининг ўсиши ўрни сонининг ўсишига боғлиқ. Ҳозирда поликлиника ва 
амбулаторияларнинг жамоаларга хусусий мулк сифатида сотилиши бу соҳада 
асосий фондларнинг ортишига сезиларли даражада таъсир қилмоқда. 
Республикамизнинг кўпгина тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик 
даволаш маслаҳат хизмати кўрсатилмоқда. Тиш даволаш поликлиникалари-да, 
аёллар маслаҳатхоналарида бу ишлар яхши йўлга қўйилган. Уларда хўжалик 
ҳисобининг ўзига хос томони шифокорлар, тиббий ходимлар хизматига 
тўланадиган ҳақлар ва бошқариш харажатлари даромадлар ҳисобидан 
қопланади. Шунинг учун ҳам бу муассасаларда юқори малакали шифокорлар 
хизмат кўрсатади. Лекин ҳозирча хўжалик ҳисобидан даволаш муассасалари 
давлат рухсатисиз кенгайтирилиши, пуллик тиббий хизмат қатъий 
чегараланиши ва ташкилот томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас. 
Мамлакатимиздаги барча дорихоналар хўжалик ҳисобида иш юритиш-
моқда. Сотиб олиш билан сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ дорихоналарнинг 
даромади бўлиб, давлат бюджетига солиқлар тўлагандан кейин қолган қисми 
фойда ҳисобланади ва у моддий-техника базасининг мустаҳкамлашга ва 
ижтимоий-маданий тадбирларга сарфланади.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish