Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 1,06 Mb.
bet76/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар


  1. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг таркиби нималардан иборат?

  2. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини тартибга солишда қандай кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади?

  3. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш хусусиятлари.

  4. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришда давлат дастурларининг ўрни қандай аҳамият касб этади?

  5. Маиший хизмат тармоғининг барқарорлашуви ва ривожлантириш вазифалари нималардан иборат?

  6. Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепцияси қандай йўналишлардан иборат?

  7. Ўзбекистонда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришда мавжуд муаммолар?
    1. МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ





      1. Ижтимоий соҳани молиялаштириш усуллари

Ўз даромадига эга бўлган ва бюджет томонидан молиялаштириладиган корхона ва ташкилотлар бюджет ташкилотлари деб юритилади. Бундан ташқари, хўжалик ҳисобидан ишлайдиган, лекин даромадлари ўз харажатларини қопламайдиган бир қатор корхоналар, яъни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, коммунал хўжаликларнинг бир қисми давлат бюджети томонидан молиялаштирилади.
Баъзи бир ижтимоий-маданий тадбирларнинг харажатлари давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади, лекин уларнинг кўп қисми корхоналар томонидан қопланади. Масалан, бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида ходимлар тайёрлаш, малака ошириш, корхоналар томонидан талаба- ларга тўланадиган стипендиялар харажатлар маҳсулот таннархига кирити- лади. Харажатлар сметаси бюджет томонидан молиялаштириладиган мақсадли йўналишдаги чоракларга тақсимланган харажатларнинг асосий ҳужжати ҳисобланади. Ихтиёрига бюджет томонидан бепул маблағлари берилган корхоналар ва ташкилотлар кредит тақсимловчилари дейилади. Агар бюджет томонидан молиялаштириладиган корхоналар бошқа тушум- ларга эга бўлсалар, бу тушумлар махсус маблағлар системасида кўрсатилади ва алоҳида харажат қилинади. Сметада бюджет ташкилотларини жорий сақлаш харажатлари ҳисобга олинади. Давлат бюджетининг капитал қуйилмалари алоҳида смета асосида молиялаштирилади. Бозор иқтисодиёти шароитида смета асосида молиялаштиришда индексация ҳам ҳисобга олинади, янги йил бошида тузилган сметага чорак давомида иш ҳақини ўзгартириш, озиқ-овқатлар, дори-дармонлар ва бошқа харажатларнинг баҳолари ўзгариши натижасида маҳаллий ҳокимиятлар ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Бир турдаги корхоналар учун смета харажатлари бир хил бюджет нормативлари асосида тасдиқланади. Бу ўз навбатда шу корхоналарнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини бир хил даражада қондириш имкониятини яратади. Смета асосида молиялаштириш бюджет ажратмаларини қатъий мақсадга йўналтиришни тавсифлайди. Харажатларни мақсадли таъминлаш ягона бюджет таснифи ёрдамида амалга оширилади. У гуруҳлар, бўлимлар, бобларга параграфларни ўз ичига олади. Харажатлар асосий йўналишларни ёритувчи 10 та гуруҳда олиб борилади. Улар бўлимлар бўйича лойиҳалаштирилади. Барча бюджет ташкилотлари учун бир хил харажат моддалари жорий қилинган. Иш ҳақи, иш ҳақига ижтимоий суғурта харажатлари, овқатланиш, дори-дармонлар, қаттиқ, юмшоқ жиҳозлар олиш, капитал таъмирлаш ва бошқа харажатлар шулар жумласидандир.
Бюджет таснифи ва харажатларни ҳисоблаш усули турли сметаларни тузишга бир хилда ёндашиши талаб қилинади.

      1. Download 1,06 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish