Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Ижтимоий соҳада бюджет харажатларини аниқлаш



Download 1,06 Mb.
bet77/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Ижтимоий соҳада бюджет харажатларини аниқлаш


Бюджет томонидан молиялаштириладиган корхона ва ташкилотларга молиялаштирилиши зарур бўлган харажатлар ҳар бир тармоқнинг ўз олдига қўйган вазифаларига қараб аниқланади. Келгуси йил учун аниқланадиган харажатлар йил давомида ўзгартириб турилиши мумкин.
Харажатларни аниқлашда молиявий тажрибадан фойдаланилади, яъни бюджет корхона ва ташкилотларнинг ўртача йиллик саноқ бирлигига эътибор берилади. Масалан, касалхоналар учун ўрин сони, поликлиника учун хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси, таълим соҳасида талаба ва ўқувчилар сони ва ҳоказо. Касалхоналарда ўртача йиллик ўрин сони аниқлангач, уларга сарфланадиган харажатларни ҳисоблаш имконияти яратилади. Яъни, бир ўринга тўғри келадиган шифокор, ҳамшира, кичик хизматчи, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳоказолар аниқланади:

Бу ерда: К1-йил охирига ўринлар сони;



    • К2 К3 К4-ўринлар сонининг ўсиши;

    • О2 О3 О4-фаолият кўрсатилган ойлар сони.

Ўқув юртларидаги талабаларнинг йил бошидаги сони йил охиридагисига тўғри келмайди. Сабаби, ўқув йили якунида ўзлаштира олмаган талабалар ўқув юртларидан четлаштирилади.
Олий ўқув юртлари ва коллежларда янги қабул қилинадиган ва битирувчи талабалар бўлгани сабабли уларнинг ўртача сони қуйидагича аниқданади:

Бу ерда: Кўрт - ўртача йиллик контингент;



    • Б - битирувчи мутахассислар сони;

    • К - биринчи курсга қабул қилинган талабалар сони.

Булардан ташқари, бошқа харажат кўрсаткичлари ҳар бир тармоқ учун алоҳида аниқланади. Масалан, умумтаълим мактаблар учун 1-синф, касалхонада 1 ўрин, болалар боғчасида 1 бола ва ҳоказо. Харажат меъёрлари икки хил усулда - пул ва натура ўлчовида аниқланади: 1м3 бинонинг ёқилғи, газ, сув кабилар билан таъминланиши натура ўлчовида ҳар бир бирлик учун харажатлар сўмларда ифодала-нилади.
Пул меъёрлари уч хил усулда аниқланади: а) алоҳида;
б) мураккаб; в) йиғма.
Алоҳида меъёр аниқ моддалар бўйича аниқланади. Масалан, овқат- ланиш, дори-дармон кабилар. Мураккаб меъёрлар маълум харажатларни, масалан, хўжалик харажатлари ёқилғи, иссиқ сув, телефон, электр қуввати, қўриқлаш ва девонхона харажатлари кабиларни ўз ичига олади.
Бюджет тизимида сметанинг қуйидаги турлари мавжуд:

    • Ташкилотларнинг алоҳида сметалари;

    • Марказлашган тадбирлар учун смета;

    • Йиғма сметалар.

Маълум бюджет ташкилотининг алоҳида сметаси бўлади ва у бир ташкилот учун тузилади ҳамда корхонанинг йўналиш фаолиятини ўзида акс эттиради. Касалхоналар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа бюджет ташкилотлари учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган алоҳида смета шакли мавжуд бўлиб, у уч қисмдан иборат. Биринчи қисмида бюджет ташкилотининг номи, манзили, бюджети, бўлими, боби, параграфи унинг қаерда молиялаштирилиши, харажатларнинг жами моддалар бўйича ва чораклар бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади.
Иккинчи қисмда кўрсаткичларнинг йил бошидаги, йил охиридаги ва йил ўртача ҳолати кўрсатилади. Унда мактабларда тўлиқ синфлар сони ва ўқувчилар сони, касалхоналарда ўринлар сони, шунингдек, умумий майдон, бинолар рўйхати ва бошқа бошқариш-хўжалик харажатлари акс этгирилади.
Учинчи қисмда сметанинг ҳар бир моддаси учун асосланган ҳисоб- китоблар кўрсатилади. Алоҳида смета - бу, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатувчи таълим, соғлиқни сақлаш корхоналарнинг асосий бюджети ҳужжати ҳисобланади. Кичик ҳажмдаги корхоналарни молиялаштириш учун умумий смета тузилади. Чунки, уларнинг хизмати марказлашган ҳолда олиб борилади, бундай корхоналарга кутубхоналар, клублар, фельдшерлик пунктлари киради.
Марказлашган тадбирлар учун ҳам харажатлар сметаси мавжуд бўлиб, унга мутахассислар тайёрлаш, қимматбаҳо ўқув жиҳозларини, тиббиёт ускуналарини сотиб олиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва ҳоказолар киради.
Тармоқ бўйича йиғма сметаларда бир турдаги ташкилотлар ва марказлашган смета харажатлари йиғилади ва бир вазирликка бўйсинувчи барча ташкилот ва корхоналар харажатлари ҳақидаги маълумотлар ёритилади.
Бюджетдан молиялаштиришда смета моддаларига алоҳида эътибор берилади. Харажат моддалари ташкилотининг бажарадиган хизматига, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сонига қараб тузилади. Смета модда- лари ичида иш ҳақи асосий ўринни эгаллайди ва у республика Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона таъриф сеткаси асосида белги- ланади. Ижтимоий суғурта харажатлари эса умумий ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 40% миқдорида ҳисобланади.
Бюджет томонидан келгуси йил смета харажатларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич республика, вилоят ва туманлар бўйича йиғма смета харажатлари лойиҳаси тузилади. Иккинчи
босқичда ҳар бир корхона ва ташкилотлар учун алоҳида смета харажатлари ишлаб чиқилади, бунда асосий эътибор бюджет меъёрларига қаратилади. Бюджет ташкилотлари раҳбарларига смета харажатларини тузишда эркинлик ва ҳуқуқлар берилган. Шунга мувофиқ улар йил давомида сметада белгилан- ган умумий суммани ўзгартирмаган ҳолда фойдаланилмаётган моддани, маблағни бошқа зарур моддага ўтказишлари мумкин. Шунингдек, олий ўқув юртлари ректорларига махсус маблағлар бўйича даромадлар харажат- лардан ортиб қолса, ўша қисмини ходимларни моддий рағбатлашириш учун ишлатиш ҳуқуқи берилган.
Республикамиз мустақиллика эришганидан буён давлат бюджетининг шаклланиши соҳасида қатор ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, бозор ислоҳо- тининг дастлабки босқичларида пулнинг қадрсизланиши туфайли шакл- лантирилган ва ўтиш даврининг ижтимоий қийинчиликларини бартараф этишга мўлжалланган давлат бюджети 1993 йиддан бошлаб иқтисодиётни таркибий қайта қуриш омилларидан бирига, макроиқтисодий мутаносиб- ликларни бошқариш ва молиявий ресурсларни мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларида жамлаш воситасига айланди.



      1. Download 1,06 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish