Кўрсаткичлар
|
Йил бошига
|
Йил охирига
|
Ўзгариши
(+,-)
|
А
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1.
|
Ўз маблағларини манбалари
|
283008
|
565852
|
282844
|
2.
|
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар
|
8000
|
8000
|
0
|
3.
|
Узоқ муддатли активлар
|
240016
|
319880
|
39932
|
|
Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги (1+2-3)
|
50992
|
253972
|
202980
|
Юқоридаги жадвалда “DragBeer Distribution” савдо корхонасининг ўз айланма маблағларининг мавжудлиги таҳлили келтирилган. Корхонани Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги 2018 йил бошига 50992 минг сўмни, 2018 йил охирига келиб эса 253972 минг сўмни ташкил этган. йил бошига нисбатан охирига келиб 202980 минг сўмга ошган. Бу эса корхонани айланма маблағлар таркибида ўзига тегишли маблағларни ошганлиги билан изоҳланади.
Хўжалик субъектлари айланма активлардан қанчалик самарали фойдаланаётган бўлса ва айланма активларнинг айланиш тезлиги қанчалик юқори бўлса, кредитдан фойдаланиш самараси ва уни ўз вақтида банкка тўлаш имконияти ҳам шунчалик юқори бўлиши мумкин.
6–жадвал
“DragBeer Distribution” савдо корхонасининг айланма маблағларини айланиш кўрсаткичлари таҳлили21
(2018 йил, минг сўмда)
№
|
Кўрсаткичлар
|
Йил бошига
|
Йил охирига
|
А
|
1
|
2
|
4
|
1.
|
Махсулот сотиш ҳажми (Р)
|
375320
|
4324556
|
2.
|
Айланма маблағларнинг ўртача қолидиғи (Со)
|
20426
|
207890
|
3.
|
Айланиш коэффициенти Р/Со
|
18,4
|
2,1
|
4.
|
Таҳлил қилинаётган кунлар сони (Д)
|
360
|
360
|
5.
|
Кунларда айланиши СохД/р
|
19,6
|
173,0
|
Юқорида келтирилган жадвалда “DragBeer Distribution” савдо корхонасининг айланиш коэффициентлари таҳлили келтирилган. Корхонани айланиш коэффициент 2018 йил бошига 18,4 мартани, 2018 йил охирига келиб эса 2,1тани ташкил этган.
Кунларда айланиши коэффициенти йил бошида 19,6 кунни ташкил этган бўлса, охирига келиб 173 кунни ташкил этган. Бу эса корхонани айланма маблағлари айланишини секинлашганлигини билдиради ва албатта бу сабий ҳлоат ҳисобланади.
Агар корхонанинг асосий активлари ўз маблағлари манбаларидан юқори бўлса, у ҳолда корхона баланси ноликвид эканлигини кўрсатади. Ноликвид балансга эга бўлган корхоналар банк кредитларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрумдирлар.
Тижорат банклари кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг банк филиали хўжалик субъекти билан Бош Кредит шартномасини бир йилгача бўлган муддатга тузади ва у Банк бошқарувчиси ҳамда бош бухгалтери ва қарз олувчининг раҳбари ҳамда бош бухгалтери томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
Кредит шартномасида мажбурий тарзда қуйидагилар кўзда тутилади:
а) кредитнинг мақсади ва суммаси, унинг берилиш ҳамда сўндирилиш тартиби ҳамда шакли;
б) мажбуриятларнинг таъминот шакллари, фоиз ставкалари, уларни ҳисобланиш тартиби ва тўланиш шакли;
в) кредит берилиши ва сўндирилишида томонларнинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;
г) кредит тақдим этиш учун зарур маълумотлар, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар туркуми ҳамда уларнинг даврийлиги;
д) ҳисобни юритиш жойида банк томонидан текширишлар ўтказишнинг имконияти, кредит қайтимини таъминлаш ва бошқа масалалар.
Кредит шартномасини тузган хўжалик субъекти кредитнинг ҳар бир олиниши ҳолатида кредитнинг суммаси ва ундан фойдаланиш маўсадини кўрсатган ҳолда банк филиалига илтимоснома тақдим этади.
Хўжалик субъектининг илтимосномасига мувофиқ Бош Кредит шартномасига қўшимча Келишув тузилади. Ушбу келишувда берилаётган кредитнинг суммаси, фоиз ставкаси ҳамда кредитнинг мақсади кўрсатилади.
Хўжалик субъектининг кредит бўйича жами мажбуриятлари кредитнинг Бош Кредит шартномасида ўрнатилган ҳажмларидан ошмаслиги лозим.
Илтимоснома асосида кредит ходими хўжалик субъектига пул ҳисоб-китоб ҳужжатларига ҳақ тўлаш амалга ошириладиган, битта оддий ссуда ҳисобварағини очиш тўғрисида бухгалтерияга фармойиш беради.
Озиқ-овқат ва саноат товарлари юзасидан берилган кредитлар бўйича тегишли назорат ўрнатиш мақсадида хўжалик субъектига оддий ссуда ҳисобварағи бўйича алоҳида ссуда ҳисобварақлари очилади.
Кредит берилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши биланоқ қарз олувчига кредит карточкаси очилади. Ушбу карточка орқали кредит юзасидан назорат олиб борилади.
Банк олдида ўз мажбуриятларини бажармаётган Қарз олувчига нисбатан Кредит шартномаси шартларидан келиб чиққан ҳолда Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) келишилган муддатларда қарз олувчи томонидан банкнинг тавсиялари бажарилмаган тақдирда кредитлашни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга даъво хатини йўллаш;
б) кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ўз вақтида тўланмаслиги ҳамда кредитни кредит шартномасида белгиланган муддатларда истиқболда сўндирилишига ишонч йўқлиги ҳолатида мижозга унга нисбатан банкротлик тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирган ҳолдаги эътироз хатини йўллаш орқали ссуда қарздорлиги қолдиғини муддатидан аввал ундириб олиш;
в) қарз олувчи томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритиш бўйича тартиббузарликлар далиллари аниқланган тақдирда кредитлашни тўхтатиш ҳамда ушбу ҳақида солиқ инспекциясига хабар бериш. Мазкур бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритиш бўйича тартиббузарлик сабабларини мижоздан тушунтиришни банкка тақдим этишни талаб этиш.
Кредитдан мақсадсиз фойдаланганлиги учун қарз олувчи банк фойдасига кредит шартномасида белгиланган миқдорда жарима тўлайди.
Жаҳон банклари амалиётида мижознинг кредит тўловига лаёқатлилигини аниқлашда турли хил баҳолаш тизимларидан фойдаланилади. Масалан, АҚШда потенциал қарз олувчининг кредит тўловига лаёқатлилигини аниқлаш учун ва ўз навбатида кредит рискини минималлаштириш учун 6 “С”лар қоидаси номли усулдан фойдаланилади. Бу усул асосида мижоз фаолиятини баҳолашнинг қуйидаги мезонлари ётади:
Custоmеr chоrаctеr – мижознинг репутацияси.
Cараcity tо раy – тўлов қобилияти.
Cарitаl – капитал.
Cоllаtеrаl – ссуданинг таъминланганлиги.
Currеnt businеss cоnditiоns аnd gооclnill – иқтисодий конъюнктура ва унинг истиқболлари.
Сontrol – мижознинг молиявий ҳолатини назорат қилиш.
Бу усул бўйича мижознинг обрўси, масъулият даражаси, қарзни тўлашга бўлган истаги ва тайёргарлиги текширилади. Даставвал банк мижознинг ўтмишда ўз мажбуриятларига қандай муносабатда бўлганлиги, кредитланувчи субьектнинг мамлакат иқтисодиётида, бозорда қандай мавқеига эга эканлигини текширади. Бунда банк қарздор билан суҳбат олиб боради, архивдан мижоз тўғрисида материалларни олиб, таҳлил қилади, бошқа фирма ва банклар билан маслаҳатлашади ва ҳ.к.
Ривожланган хорижий давлатларнинг банк амалиётида, жумладан, АҚШ банк амалиётида мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашда таниқли иқтисодчи олим Э.Рид томонидан ишлаб чиқилган молиявий кўрсаткичлар усули ҳам кенг кўламда қўлланилади.
Э.Рид томонидан ишлаб чиқилган молиявий кўрсаткичлар усули ўз ичига қуйидаги тўрт гуруҳни олади:
– ликвидлилик кўрсаткичлари;
– айланиш кўрсаткичлари;
– маблағларни жалб қилиш кўрсаткичлари;
– фойдалилик кўрсаткичлари22.
Мазкур кўрсаткичлардан тўлиқ фойдаланиш келгусидаги тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини, мижознинг ликвидлилигини, айланма маблағларининг реал айланишини прогноз қилиш имконини беради. Шунингдек, ушбу усул компанияларнинг умумий молиявий ҳолати ва барқарорлигини баҳолаш имконини ҳам беради. Ушбу молиявий кўрсаткичлар усули қатъий ставкадаги тўловларни қоплашни таъминлашга етадиган фойда суммасини аниқлаш имконини бериши билан ҳам банклар учун жуда зарурдир. Айни вақтда, мазкур усулнинг айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, фикримизча, улардан асосийлари қуйидагилардан иборат:
– бозор барқарорлиги кўрсаткичларини ҳисобга олишнинг иложи йўқлиги;
– мижознинг узоқ муддатли даврий оралиқларда тўловга қобиллиги заиф тарзда ҳисобга олинган.
Юқоридаги олимлар томонидан таклиф қилинган молиявий кўрсаткичлар усулининг Э.Рид томонидан ишлаб чиқилган молиявий кўрсаткичлар усулидан фарқ қилувчи афзал жиҳати, бизнинг назаримизда, бозор мезонларига асосланган кўрсаткичларнинг мавжудлигидадир. Бозор мезонларига эса, қуйидагиларни киритиш мумкин: акциялар баҳоларининг даромадларга нисбати; дивидендларнинг миқдори ва бозор риски.
Бозор мезонларига асосланган кўрсаткичлар ёрдамида акцияларнинг жорий биржа курсини даромадларга бўлиш йўли билан битта акцияга тўғри келадиган даромад миқдори, акция эгаларининг жорий фойдаси, корхоналар акциялари баҳоларининг ўзгарувчанлиги аниқланади.
Россия Федерациясининг банк амалиётида мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашда кўплаб молиявий кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади23.
Мазкур молиявий кўрсаткичлар тизими ўз ичига беш гуруҳга мансуб бўлган ва бир-бирини тўлдирувчи кўрсаткичларни олади. Жумладан:
ликвидлилик кўрсаткичлари;
айланиш коэффициентлари;
молиявий левераж кўрсаткичлари;
фойдалилик кўрсаткичлари;
қарзни тўлаш кўрсаткичи.
Ривожланган давлатларнинг банк амалиётида мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашда молиявий кўрсаткичлар усулидан ташқари пул оқимини баҳолаш усулидан ҳам кенг кўламда фойдаланилмоқда.
Мижознинг пул оқимини баҳолашда икки хил усулдан фойдаланилади:
– бевосита усул;
– билвосита усул.
Бевосита усулда мижознинг пул оқими миқдори мижоз фаолияти йўналиши бўйича кирим ва чиқимнинг жорий санадаги ҳолатини таққослаш йўли билан аниқланади.
Билвосита усулда эса, дастлабки бўғин фойда ҳисобланади. Шунинг учун олинган фойдани пул маблағлари миқдорининг ўзгариши билан боғлаш имконияти юзага келади. Бевосита усулда эса, дастлабки бўғин тушум ҳисобланади ва олинган фойдани пул маблағлари миқдорининг ўзгариши билан боғлаш имконияти юзага келмайди.
Халқаро банк амалиётида умумий пул оқими кўрсаткичи орқали мижоз пул оқимининг ҳолати баҳоланади. Ушбу кўрсаткич қуйидагича аниқланади:
Умумий пул оқими кўрсаткичи
|
=
|
Пул оқимининг умумий суммаси
|
Қарз мажбуриятлари
|
Умумий пул оқими кўрсаткичига кўра мижознинг кредит тўловига лаёқатлилиги қуйидаги шкала орқали баҳоланади:
Пул оқимининг мажбуриятларга нисбати бўйича кредит тўловига лаёқатлилик қуйидагича баҳоланади: 1-синф (0,75); 2-синф (0,30); 3-синф (0,25); 4-синф (0,20); 5-синф (0,20); 6-синф (0,15).
Умумий пул оқими кўрсаткичининг 0,30 дан 0,75 гача бўлган даражасига эга бўлган мижозлар банк кредитларидан фойдаланиш учун эркин шароитга эга. 0,25 дан бошлаб мижознинг кредит тўловига лаёқатлилик даражаси пасаяди.
Мижознинг пул оқимини таҳлил қилиш корхонани бошқаришнинг заиф жиҳатлари хусусида хулосалар қилиш имконини беради. Мижозга узоқ муддатли кредит бериш учун унинг пул оқимига доир камида уч йиллик маълумотларни ҳамда пул оқимининг прогноз кўрсаткичларини таҳлил қилиш талаб этилади.
Мижознинг пул оқимини таҳлил қилиш янги кредитлар бериш чегарасини аниқлаш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, ривожланган хорижий давлатларнинг банк амалиётида мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашда асосан молиявий кўрсаткичлар усулидан ва мижознинг пул оқимини баҳолаш усулидан кенг фойдаланилади ва ушбу усуллар мижознинг кредит тўловига лаёқатлилиги тўғрисида аниқ ва ишончли хулосаларни шакллантириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |