Тошкент кимё –технология институти силикат материаллари ва нодир, камёб металлар технологияси кафедраси


– МАЪРУЗА. ЭКСТРАКЦИОН ТОЗАЛАШ УСУЛИ



Download 1,2 Mb.
bet12/52
Sana21.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#43375
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
2 5233283999383684258

6 МАЪРУЗА. ЭКСТРАКЦИОН ТОЗАЛАШ УСУЛИ.

Бу усул ўзаро аралашмайдиган иккита сувли ва органик фазаларда мавжуд қўшимчаларнинг эрувчанликлари турлича эканлиги учун икки фаза чегарасида моддаларнинг ҳаракатига асосланган. Бу қўшимчалар фазалар оралиғида тарқалиб, бир-биридан ажралади. Органик фаза реэкстракция ёки қуритиш, кристаллаш, дистиллаш ва бошқа усуллар билан жараёнга қайтарилади. Ажратиб олинган қўшимчалар концентрат ҳисобланиб, кейинги бошқа жараёнларга хом ашё сифатида юборилади.


Экстракция жараёнини белгиловчи асосий катталик - бу тарқалиш катта-лиги D –модданинг органик фазадаги миқдори (Сорг) нинг, унинг сувли фазадаги миқдори (Ссув) га маълум шароитлардаги нисбатидир: D = Сорг/ Ссув , бу ерда
D ≥ 0,3 – 0,5 бўлганда экстракцион тозалаш ўтказилади.
Агар сувли қисмни бир неча бор экстракция қилинса, эритманинг тозалиги кучаяди. Бундай тозалаш жараёнига мисол қилиб, металларни ёғли кислоталарнинг аралашмаси билан экстракция қилишдир. Ёғли кислоталарнинг тузлари – совунлар сув билан аралашмайдиган органик фазани хосил қилади:
экстракция жараёни МSO4 + 2RCOOH → M(RCOO)2 + H2SO4
реэкстракция жараёни M(RCOO)2 + H2SO4 → 2RCOOH + МSO4
Ёғли кислоталар билан экстракцион тозалашни ўтказишни қуйидаги қаторни ўрганиш хал қилади:
Sn4+ , Bi3+, Fe2+, Pb2+ , Al3+, Cu2+, Cd2+, Zn2+, Ni2+, Co2+, Mn2+, Na+.
Бу қаторда жойлашган совун ҳолида киритилаётган ҳар бир ион ўзидан чапроқда жойлашган ионни органик фазага олиб ўтади.
Ёғли кислоталар билан (алкилфосфор кислоталар билан ҳам) экстракция қилиш катион алмашинув экстракцияси жумласига киради, чунки бу ерда экстракция қилинувчи металл катионлари экстракция қилувчи катионларга алмаштирилади.
Худди шундай, анион алмашинув экстракцияси (экстракция қилувчи – турли аминлар, алмашинув металл тутувчи анион билан амин тузи аниони ўртасида содир бўлади) ва нейтрал экстрагентлар экстрацияси (спиртлар, эфирлар, кетонлар ва бошқалар) ҳам қўлланилади.
Қўлланилаётган экстрагентга қуйидаги талаблар қўйилади: танловчанлик, асосий эритувчи билан осон ажралувчи, осон қайта тикланадиган, кимёвий фаолсизлиги, сувда оз эрувчанлиги, осон топиладиган ва арзонлиги.
Хозирги вақтда экстракция қилувчи моддаларнинг кимматбахолиги ва топишнинг қийинлиги бу усулни кенг қўллашга тўсқинлик қилмоқда.
Тозалашнинг ион алмашинув усули – баъзи моддаларнинг (синтетик смо-лалар, кўмирлар, гидросиликатлар ва бошқалар) махсус ҳусусиятлари – тар- кибидаги ионларини эритмадаги бошқа катионларга (бундай моддалар кати-онитлар деб аталади), баъзилари эса анионларга (анионитлар) жуда осон ал-маштира олишига асосланган.
Тозалашнинг электрокимёвий усули (форэлектролиз) – гидроэлектроме-таллургияда нисбатан кам , фақат ўта тоза металларни ишлаб – чиқариш зарур бўлгандагина қўлланилади.



Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish