Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

 
Оқсиллар
Оқсиллар тирик организмларнинг хаётида муҳим роль ўйнаб, мусқўл, асаб, 
қон мия тўқималарининг асосий таркибий қисмини ташкил этади. Оқсиллар 
бошқа органик моддалардан таркибида азот борлиги билан ажралиб туради. 
Оқсиллар таркибида азот миқдори доимий бўлиб, ўрта ҳисобда 16 фоизни ташкил 
этади.
Организмда оқсил етишмай қолса, қон оқсил бўлиши камаяди, ривожланиш 
секинлашади, тирик организмнинг химоя қилиш қобилияти ҳам сустлашади, асаб 
системаси, жигар ва бошқа аъзоларнинг фаолияти бузилади. Бундан ташқари 
оқсиллар организмда керакли ферментлар, витаминлар ва гармонларнинг ҳосил 
бўлишида иштирок этади, углеводлар ва ёғларда энергия берувчи модда 
вазифасини бажаради. Организмда 1 г оқсил оқсидланганда 4,0 ккал ёки 16,7 кЖ 
энергия ажралиб чиқади. Овқатланишнинг физиологик нормасига кўра 
рациондаги умумий калориянинг 14 фоизи оқсиллар ҳисобига тўғри келиши керақ 


Оқсилга бўлган суткалик эхтиёж одамнинг ёши, жинси ва меҳнат фаолиятига 
қараб 80—100 граммни ташкил этади.
Оқсиллар ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотлари таркибида учрайди. Масалан, 
оқсилларнинг миқдори гўштда 14—20, балиқда 13—18, пишлоқда 18—25, сутда 
3— 4, бўғдой унидан тайёрланган нонда 6—10, сабзавотларда 0,5—6,5, меваларда 
0,2— 1,5, картошкада 1,5—2,0, тухумда 12—13 фоизни ташкил этади.
Оқсиллар юқори молеқўлали коллоид бирикма бўлиб, аминокислоталардан 
ташкил топган. Хозирги кунда табиатда 150 дан ортиқ аминокислота борлиги 
маълум бўлсада, шулардан 20 таси оқсиллар ҳосил бўлишида иштирок этади.
 
Витаминлар. 
Витаминлар организмнинг нормал ривожланишида муҳим аҳамиятга эга 
бўлган ҳар ҳил кимёвий тузилишдаги биологик фаол органик бирикмалардир.
Витаминлар озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибий қисми ҳисобланади, 
лекин улар оқсиллар, углеводлар, ёғларга нисбатан жуда оз миқдорда талаб 
қилинади. Витаминлар организмнинг ўсиши, умумий ривожланиши, янги 
тўқималар ҳосил бўлиши, моддалар алмашинуви, овқатнинг ҳазм бўлиши ва 
бошқа хаётий жараёнларда фаол иштирок этади. Кўпчилик витаминлар оқсиллар 
билан бирикиб ферментлар ҳосил қилади. Истеъмол қилинаётган овқатда 
витаминларнинг етишмаслиги натижасида киши касалланиши, бу касалликлар ўз 
вақтида, даволанмаслиги сабабли ўлимга ҳам олиб бориши мумкин.
Витаминларни 1881 йилда рус врачи Н. И. Лунин кашф этган. У ҳайвонлар 
устида тажриба олиб бориб, уларнинг нормал хаётини таъминловчи оқсиллар, 
углеводлар, ёғлар ва минерал моддалардан ташқари яна қандайдир хаёт учун 
зарур бўлган органик моддалар мавжуд, деган ҳулосага келди. 1911 йилда эса 
поляк олими Казимир Функ шоли кепагидан кристалл холдаги биологик кучли 
модда ажратиб олишга муваффак бўлди. Бу модда текширилганда унинг 
таркибида амин гуруҳи борлиги аниқланган. Шунинг учун Қ Функ бу 
бирикмаларни витаминлар, яъни таркибида азот тутувчи ва хаёт учун зарур 
моддалар деб атади.
Хозиргача 50 дан ортик витаминлар ва витаминларга ўхшаш моддалар 
аниқланган бўлиб, шулардан 20 тасининг киши саломатлиги учун аҳамияти жуда 
каттадир. Буларнинг кўпчилиги лотин алифбесининг ҳарфлари билан бошланади 
(масалан. А, В,
 С,
Д, Е витаминлари ва ҳоқазо). Эрувчанлигига қараб витаминлар 
икки гуруҳга: сувда эрийдиган ва ёғларда эрийдиган витаминларга бўлинади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish