Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Беҳи
 
иссиқсевар ўсимликлардан бўлиб, унинг таркибида кўп миқдорда қанд 
(5 дан 12% гача), кислоталар (0,2 дан 1,5% гача), пектин, ошловчи, минерал ва 
бошқа моддалар бўлади. Меваси ноксимон ёки олмасимон шаклда бўлиб, ўткир 
ҳушбўй ҳидлидир. Беҳининг эти қаттиқ бўлганлиги сабабли у табиий ҳолида 
камдан-кам истеъмол қилинади. Беҳидан мураббо, мармелад, желе, компот 
тайёрланади; у ликёр-ароқ, маҳсулотлари тайёрлашда ҳам ишлатилади.
Сифатига қараб беҳи 1-ва 2-навларга бўлинади.


Данакли мевалар.
Данакли меваларга гилос, олча, олхури, ўриқ шафтоли, 
зайтун, жийда ва бошқалар киради. Данакли ўсимликлар меваси пустдор ва 
серсув, этли: меванинг ўртасида қаттиқ қобиқ билан қопланган уруғи бўлади.
Данакли мевалар
табиийлигича
истеъмол қилинади ёки узоқ 
сақланмаслигини назарда тутиб улардан ўша захотиёқ консерва маҳсулотлари 
тайёрланади.
Гилос
 
энг эртапишар данакли мевадир. Унинг меваси майин, серсув ёки 
донадор этли, овалсимон ёки юмалоқ шаклли, турли катталикда ва ҳар ҳил (сариқ, 
қизил, хира, нимранг, қора) рангли ширин ёки чучук таъмли бўлади. Унда 9—17% 
қанд, 0,3—0,9% кислота, ошловчи, пектин ва бошқа моддалар бор. Гилос табиий 
ҳолида ҳам, қайта ишланганда ҳам истеъмол қилинади.
Гилоснинг “Дрогана-жёлтая”, “Восход”, “Самоцвет”, “Колхозная”, “Эльтон” 
сингари помологик навлари мавжуд.
Олча
 
мамлокатимизнинг кўпгина зоналарида мавжуд бўлиб, кўплаб товар 
маҳсулоти беради. Олчада кўп миқдорда қанд ва бошқа моддалар бор.
Олча табиий ҳолида истеъмол қилинишидан ташқари, мураббо, шарбат, вино, 
ликёр-ароқ маҳсулотлари, коқи қилишда ва бошқа мақсадларга ҳам ишлатилади.
Олча меваси юмалоқ, овалсимон, япалоқ, шолромсимон
ва ноксимон шаклда, 
пўстининг ранги-пушти, кизил, тўқ қизил ва карийиб қора бўлади, шарбати 
рангсиз ва оч қизил, қизил, тўқ қизил, данаги йириқ ўрта ва майдадир.
Энг кенг таркалган навларга “Самаркандская”,
“Шпанка 
чёрная”, “Подольская” ва бошқа турлари киради.
Ўрик
жанубий районларида ўстирилади. Унинг пишиш даври тахминан бир 
ярим ой (майнинг охиридан июлгача) давом этади.
Ўрикнинг турли навларида 5 дан 17% гача қанд, 0,3 дан 2,6% гача кислота, 
витамин, минерал, пектин ва бошқа моддалар мавжуд.
Ўрикнинг меваси юмалоқ ёки тухумсимон шаклли, сариқ, кунгир ёки қизгиш
рангли, силлиқ ёки ботиқроқ пўстли, қумоқ-қумоқ ёки серсув этли бўлади.
Нимага мўлжалланганлигига қараб, ўрик навлари хураки, қоқибоп ва 
консервабоп турларга бўлинади.
Хураки ва консервабоп ўрикларнинг “Гулистон”, “Кўрсадиқ”, “Наврўз” 
навлари энг яхши ҳисобланади. Қоқибоп навларга “Хурмаи”, “Исфарак”, 
“Субхони”, “Кандак” ўриклар киради.
Шафтоли
ни Ўзбекистон Республикасида 25 нави районлаштирилган, уларга 
"Истиқлол", "Лола", "Учқун", "Старт", "Фарход," "Шарқ", "Гульноз" ва 
бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Шафтолида ўрта ҳисобда 7—9% қанд, 0,5—1% органик кислоталар, пектин, 
ошловчи ва бошқа моддалар бор; меваси ғоят
хуштаъм бўлади. У табиий ҳолида 
истеъмол қилинади. Компот, қандолат маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади, 
шунингдеқ қоқи қилинади.


Шафтоли меваси серсув этли, данаги жуда қаттиқ ва қалин пўстли, илонизи 
бужурли бўлади. Меваси юмалоқ ёки овалсимон шаклли ва палла изли бўлади. 
Шафтолининг пўсти навига қараб тукли ёки силлиқ (луччак), ранги сариқ-
яшилдан қонсимон қизилгача, этининг ранги сарғишдан қизилгача бўлиб, одатда, 
данагига томон қизиллик орта боради.
Тукли ва луччак шафтолининг турли навлари данагининг этидан 
ажралганажралмаганлиги билан ҳам фарқ қилинади. Баъзи нав шафтолиларнинг 
данаги осон ажралади, айримлариники эса аксинча.
Жийда
ни Ўрта Осиё республикаларида, асосан, Ўзбекистон Республикасида 
жийданинг бир неча нави бор; шулар орасида, нон жийда кўп тарқалган бўлиб, 
унинг меваси серэт, жуда ширин бўлади.
Жийда мевасининг данаги қалин, қуруқ унсимон ширин эт билан ўралган. 
Меваси овал ёки цилиндрсимон шаклда, ўлчами 1-4 
см,
меванинг ранги сариқ, 
кунгир, қизил, оч жигар ранг. Данаги овалсимон ёки чузиқроқ ўткир учли бўлади. 
Жийданинг эти жуда тўйимли бўлиб, унда 10—10,5% сув, 50—65% қанд, 10% га 
якин азот моддалар, 1% га якин ёғ, 2—2,5% минерал моддалар, 11—12% 
клетчатка, 1—1,5% крахмал, 1,4—3,3% кислота, С витамини ва бошқалар бор.
Яхши пишган жийда меваси дарахтнинг ўзидаёк қурийди, шу сабабли у яхши 
сақланади.
Яхши жийданинг пусти силлиқ, ялтироқ, унсимон, эти ширин бўлади. Жийда 
қуруқ хонада сақланади, чунки зах хона ёки нам идишда сақланган жийданинг 
пўсти кўришиб, ялтироқлиги йўқолади, эти димиқиб, кўпинча моғорлайди.
Бундан ташқари Ўзбекистонда Чилон жийдани Та-ян-цзао ва У-син-хун 
навлари кенг тарқалган.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish