Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Молиявий захиралар
Стратегик мақсадлар ва ҳаракат режалари мавжуд молиявий заҳираларга 
мутаносиб бўлмоғи керак. Кўпчилик ҳолларда молиялаштириш давлат 
фондларидан ажратиладиган маблағлар, ДВни рўйхатга олишда 
тўланадиган ва бошқа тушумлардан иборат бўлади. Бунга масъул 
муассасалар маблағлар топишнинг фаол механизмига эга бўлиши, 
сармоялар қидириб топиши, шу билан бир қаторда давлат манбаларидан 
таъминлашга қодир бўлиши лозим. 
Шунингдек, халқаро ва маҳаллий донорлардан келадиган тушумлар ҳам 
қўшимча манбалар бўлади. Аммо донорлар ѐрдамини олишда ҳеч қандай 
ихтилофларга манфаатлар сабабчи бўлмаслиги керак (масалан, донорлар 
давлат дори восита сиѐсатида паст нуфузга эга бўлган фаолиятлардан 
донорлар манфаатдор бўлмасликлари лозим). 
Минтақавий ҳамкорлик 
Минтақавий ҳамкорлик дори восита сиѐсатини юргизишда фойдали роль 
ўйнаши мумкин. Мамлакатлар, идоралар, ташкилотлар ахборот, тажриба, 
маҳорат ва ишбилармонлик мулоқотларида бўладилар. Тажрибалар 
алмашиш 
энг 
яхши 
амалиѐт 
ишлаѐтганлигига, 
нуқсонлар 
қайтарилмаслигига, мавжуд захиралардан самарали фойдаланишда ишонч 
ҳосил қилади. 


139 
Жануби-шарқий Осиѐ давлатлари бирлашмаси (АСЕАН), Оврупо иттифоқи 
(ОИ) ва Африка бирлиги ташкилоти (АБТ) ана шундай минтақавий 
ҳамкорликда қатнашадиган маҳкамаларнинг баъзиларидир. 
АСЕАН доирасида фарммаҳсулотлари бўйича ҳамкорлик 
 
Ўн йилдан зиѐд вақт мобайнида АСЕАН мамлакатлари фармацевтик 
секторнинг турли жабҳаларида ҳамкорлик қилиб келадилар. Қуйидаги омиллар
муваффақиятларга кўмаклашмоқда. 
- ҳамкорлик қилаѐтган кўпчилик мамлакатлар типи ва маданиятининг 
ўхшашлиги; 
- дастлабки босқичдан эътиборан фаолликни режалаштиришда маслаҳатлар 
олиб бориш ва коллегиалчиликка риоя этиши; 
- Соғлиқни сақлаш халқаро ташкилоти (ССХТ) ва БМТ тараққиѐт дастури каби 
халқаро ташкилотлар томонидан техникавий, молиявий ўва ташкилий жиҳатдан 
қўллаб-қувватлаш; 
-тезкор ва аниқ натижалар борилишида устивор сохаларида танловни амалга 
ошириш; 
-маълум муддат давомида тўхтамас ва турғун фаолият юргизиш, бунда етакчи 
мамлакатлардан бири ҳар бир лойиҳани бошқаради, ўзга мамлакатлар эса фаол 
иштирок этадилар; 
- қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун сиѐсий муҳит минтақада ижобийдир; 
-бирон бир сектор томонидан ѐки иштирокчи мамлакатларнинг мулкий 
манфаатдорлигида жиддий ихтилофнинг йўқлиги. 
2-расм. 
Ахборотлар алмашиш ва техникавий тажрибаларни ўзаро ўрганиш, айниқса, 
самарали бўлиши мумкин, агар сиѐсат ва стратегия ўзаро боғлиқ ва уларни 
енгил уйғунлаштириш йўлидан борилса, Дори восита тартиботини ўрнатиш 
ва мужассамлаштиришда ҳамиша мамлакатлараро техникавий ва назорат-
рухсат соҳалари ҳамкорлиги қайта натижалар беради. Бу соҳаларда 
уйғунлашиш инсоний, ҳайвонот ва моддий бойлик захираларидан тежамли 
фойдаланишга олиб келади, шунингдек, минтақалар ѐки халқаро даражада 
келишилган мезонлар яратишга олиб келади. Аммо мустақиллик 
масаласини назардан қочирмаслик керак. Жараѐн давомида ҳар бир 
мамлакат уйғунлашув соҳаларини рўѐбга чиқаришни таъминлаши ва 
уларнинг давлат манфаатларига мослигини бажо келтириши лозим. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish