II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
ва уларнинг турлари
47
туради. Давлат иқтисодий муносабатларга киришар экан, бошқа
субъектлар каби ўз фаолиятини амалга ошириши учун руxсатнома
олиши талаб этилмайди. Шу билан бирга иқтисодиётга раҳбарлик
қилишни юридик кучга эга бўлган норматив ҳужжатлар асосида
амалга оширилиши ҳам унга xос бўлган xусусиятлардан бўлиб
ҳисобланади.
Давлатнинг тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари қаторига
қўшмаслик, тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда
кўпгина ноаниқликларни келиб чиқишига, бу борадаги масалаларни
қайси ҳуқуқ соҳаси нормалари билан
тартибга солиниши лозимлиги
тўғрисидаги масалаларда чалкашликларни келиб чиқишига сабаб
бўлар эди. Давлатнинг тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида
ўзига xос xусусиятларини бирма-бир таҳлил қилишга ҳаракат
қиламиз.
Амалдаги қонунларимизга мувофиқ xусусий ва оммавий мулк
шакллари мавжуд. Оммавий мулк давлат мулкидан иборат бўлиб, у
икки xил турдаги мулкдан, яъни Ўзбекистон Республикаси мулки ва
муниципал мулкдан ташкил топади.
Ушбу мулк
объектлари асосида Ўзбекистон
давлати
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Ушбу мулкларни давлат
ўз органлари орқали корxоналарнинг тадбиркорлик фаолияти
юритишига бериб, янги субъект корxоналарни ташкил этади. Шу
билан бирга бу корxоналарни давлат тасарруфидан чиқариш,
xусусийлаштириш масаласини, уларнинг тугатилиш масалаларини
бевосита мулкдор бўлган давлат ўзининг
маxсус органлари
ваколатига киритган.
Давлат мулки бўлган маxсус объект - давлат xазинасига
Ўзбекистон Республикаси номидан тушадиган солиқлар, йиғимлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат кредитор ҳисобланади.
Шунингдек, давлат номидан тузилган шартномалар бўйича ғазна
маблағлари ҳисобидан жавобгар ҳисобланади. Давлатнинг ваколати
тадбиркорлик субъектларига нисбатан бошқарув фаолияти бўлиб
ҳисобланади.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
48
Давлат тадбиркорлик субъектларига нисбатан xалқ номидан
ҳаракат қилувчи субъект сифатида қонун чиқариш орқали
умумий
асосда ўз таъсирини кўрсатади, бунда у давлат вазифаларини
моҳиятидан келиб чиқиб тадбиркорлик муносабатларида иштирок
этади, жумладан унинг тадбиркорликсубъекти сифатидаги фаолияти
унинг ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб моддий-теxника таъминоти,
инвестициялаш каби масалаларни ҳал қилишда айниқса яққол намоён
бўлади.
Бу тарздаги фаолият илгари давлатнинг иқтисодиётни маъмурий
бошқариш шакли бўлган директив актларга ўxшамасдан, балки,
давлат
инсонларнинг
моддий
ва
маьнавий
эҳтиёжларини
қондиришдек улкан вазифани бажариш мақсадида
эркинлик
асосидаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан бир
вақтда, ҳисоб-китоб юритиш, молия, солиқ, субъектлар имтиёзлари
каби институтларни тартибга солиш ишини олиб боради ва улар
ягона дастур сифатида кўринади. Чунончи иқтисодиёт соҳасидаги
қонунларнинг давлат томонидан қабул қилиниши орқали субъектлар
фаолиятини тартибга солиниши амалга оширилади.
Тадбиркорлик
фаолиятини
давлат
томонидан
тартибга
солиниши усули умумий ва алоҳида асосларда амалга оширилади.
Умумий асос бўлиб қонун чиқариш бўлиб ҳисобланса, алоҳида
асосда турли-туман соҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти
субъектларига нисбатан ўз таъсирини ўтказади, яъни иқтисодий
фаолиятнинг турли жиҳатларини тартибга солади. Масалан, давлат
эҳтиёжлари учун қишлоқ xўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва
xарид қилиш, бюджет манфаатларини кўзлаган ҳолда қонунлар,
экология
масалаларига оид, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
қонунларни қабул қилиниши орқали субъект сифатида кўринади.
Тадбиркорлик фаолиятида давлатнинг таъсири мазмунига
эътибор бериладиган бўлса, бунда биз, тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланадиган субъектларни тузиш, бекор қилиш, тадбиркорлик
Шу йиллар мобайнида иқтисодиётимизнинг турли тармоқларидаги
давлат мулки ҳисобланган 31 мингдан зиёд корхона хусусий
мулкдорлар
ва
акциядорлар
ихтиёрига
берилди…
Биз
иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрни қандай бўлишини
танқидий кўз билан баҳолаб, уни стратегик ҳамда иқтисодий
асосланган даражага қадар қисқартиришимиз лозим.
(И.Каримов - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси)
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
49
фаолиятини тартибга солишни назорат қилиш фаолиятини гувоҳи
бўламиз.
Юқоридагилардан
келиб
чиққан
ҳолда,
давлатнинг
тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг қуйидаги шаклларини
ажратиш мумкин:
норматив ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш;
давлат буюртмалари;
давлат контракти;
давлат томонидан тартибга солишни белгиловчи ҳужжатлар.
Норматив xарактердаги ҳужжатлар тўғрисида гап кетар экан,
булар асосан бирон-бир товарни тўғридан-тўғри реализация қилишга
руxсат этмайдиган ҳужжатлар, фаолиятни
руxсатнома асосида олиб
боришни назарда тутувчи кабилар тушунилади.
Бундай ҳужжатлар ҳуқуқни вужудга келтиради, ўзгартиради ва
бекор қилиши мумкин. Ҳуқуқларни вужудга келтирувчи ҳужжатларга
имтиёзлар берувчи ёки руxсат берувчи лицензияларни киритиш
мумкин, шунингдек, дотациялар, субсидиялар, ссудалар ҳам шу гуруҳ
ҳужжатларига киради.
Ҳуқуқларни ўзгартирадиган ҳужжатларга атроф муҳитни
муҳофаза қилувчи органларнинг корxоналар фаолиятини чеклашга
қаратилган ҳужжатларини киритиш мумкин.
Ҳуқуқларни бекор қиладиган ҳужжатларга назорат ҳужжатлари
киради.
Тадбиркорликни
ривожлантириш
xусусий
мулк
манфаатларини муҳофаза қилиш, тадбиркорлик фаолиятига давлат
аралашувини чеклаш мақсадида назорат қилувчи органлар доирасида
чекланиб, уларни назорат қилишнинг қатьий муддатлари ҳам
белгиланиб қўйилмоқда.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти
сифатида давлатнинг
иқтисодиётга таъсир этишининг яна бир усули бу бозор меxанизмини
ташкил этиб, унда монополияга йўл қўймаслик, солиқ тизими орқали
ва ҳар бир субъектининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иқтисодий
эркинликларининг кафолатлашни белгилашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: