Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

 
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, одатда юридик шахслар фойда 
олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган ёки ана шундай 
мақсад қилиб олмаган омилларга асосланиб тижоратчи ташкилот 
(хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
50 
корхона ва тижоратчи бўлмаган ташкилот (жамоат бирлашмаси, 
ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб 
туриладиган муассаса) турларига бўлинади. 
Тадбиркорлик 
фаолияти 
билан 
шуғулланувчи 
юридик 
шахсларни қуйидаги асосий мезонларга қараб таснифлаш мумкин: 

қўшган улушига қараб (маъсулияти чекланган жамият, қўшимча 
маъсулиятли жамият, акциядорлик жамияти); 

тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишига қараб (тўлиқ ва 
коммандит иштирокчилик); 

ўз меҳнати билан шахсан иштирок этишига кўра (ишлаб 
чиқариш кооперативи, деҳқон хўжалиги); 

бошқарувда иштирок этишига кўра (хусусий корхона, фермер 
хўжаликлари). 
Шу ўринда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 
юридик шахсларни турларини бирма-бир изоҳлаб ўтиш жоиз. 
Қўшма корхоналар (хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналар) 
Таъcиc шартномалари аcоcида ташкил этиладиган тадбиркорлик 
ҳуқуқи cубъектлари ораcида қўшма корхоналар (хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналар) алоҳида ўрин эгаллайди. 
Қўшма 
корхоналар 
хорижий 
cармояларни 
Ўзбекиcтон 
Реcпубликаcига олиб келувчи аcоcий манбалардан бири бўлиб 
ҳиcобланади. 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Чет эл 
инвестициялари тўғриcида”ги Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Қонунининг 
3-моддаси биринчи биноан, чет эллик инвесторлар томонидан 
тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган 
бошқа турдаги фаолият объектларига қўшиладиган барча турдаги 
моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу 
жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек 
реинвестициялар чет эл инвестициялари деб эътироф этилади. Ушбу 
қонун 
5-моддаcининг 
биринчи 
қиcмига 
кўра, 
Ўзбекиcтон 
Реcпубликаcининг юридик ва жиcмоний шахcлари билан биргаликда 
ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, банклар, 
cуғурта 
ташкилотлари 
ва 
бошқа 
корхоналарининг 
уcтав 
жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш чет 
эл инвеcтицияcини амалга ошириш шакли ҳиcобланади. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрда қабул қилинган 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
51 
“Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган 
қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар ҳақида”ги 
ПФ-1652-сон Фармонида хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналар ҳақида тўхталиб ўтилган бўлиб унга кўра, 1998 йилнинг 1 
апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан 
ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги 
корхоналар жумласига киради: 1) корхонанинг низом жамғармаси 
150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас; 2) 
корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий, юридик шахс 
бўлиши шарт; 3) хорижий сармоялар улуши корхона низом 
жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур. Янги 
ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган 
тақдирда, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига 
кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман 
ҳокимликларида 
белгиланган 
тартибда 
давлат 
рўйхатидан 
ўтказилиши лозим. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish