Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

филиаллари 
ва 
ваколатхоналарини
ҳам очиши мумкин ва буларни асло қарам ва 
шўъба жамиятлари билан адаштирмаслик лозим. Улар ўзларини 
ташкил этган жамият томонидан мол-мулк билан таъминланади ва шу 
жамият тасдиқлаган низомлар асосида иш кўради.
Филиал ёки ваколатхонанинг раҳбари жамият томонидан 
тайинланади ва жамият берган ишончнома асосида иш кўради.
Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни 
тузган жамият зиммасида бўлади.
Жамият уставида унинг филиаллари ҳамда ваколатхоналари 
тўғрисида маълумотлар берилган бўлиши керак. Жамиятнинг 
филиаллари ҳамда ваколатхоналарига доир маълумотлар ўзгариши 
муносабати билан унинг уставига киритилган ўзгартишлар 
тўғрисидаги ахборот юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи 
органга маълумот тарзида тақдим этилади. Жамият уставидаги 
мазкур ўзгартишлар маълум қилинган пайтдан бошлаб учинчи 
шахслар учун кучга киради. 
Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида 
филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда 
тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги 
мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
56 
Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
Хозирги даврда мамлакатимизда кўпчилик тадбиркорлар 
ўзларининг фаолиятини масъулияти чекланган жамият ташкилий-
ҳуқуқий шаклда амалга оширишмоқда. Хўш бунинг сабаби нимада, 
нима учун тадбиркорларимиз айнан ушбу юридик шахс шаклини 
танлашаяпти? 
Авваламбор, масъулияти чекланган жамиятда: 
- жамият муассисларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас; 
- жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари 
жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг 
тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар 
бўладилар. Мазкур қоидага кўра кредиторлар ўз ҳиссасини тўлиқ 
қўшмаган иштирокчилардан устав фондига қўйилмаган миқдордаги 
улушини талаб қилишга ҳақли;
- масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали унчалик 
катта суммани ташкил этмайди, яъни 2001 йил 6 декабрдаги 
Ўзбекистон Республикасининг 
“Масъулияти чекланган ва қўшимча 
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II сон қонуни
га асосан 
энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари минимал миқдор сифатида 
белгилаб қўйилган.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўзига хос томонлари яна 
қуйидаги омиллар бўйича белгиланади: 
- устав капиталига иштирокчилари томонидан муайян қийматга 
эга бўлган мулк улуши сифатида қўшилганда, унинг қиймати жамият 
иштирокчиларининг умумий мажлиси томонидан аниқланади; 
- жамиятни рўйxатга олиш вақтида ҳар бир иштирокчи таъсис 
ҳужжатида кўрсатилган ўз улушининг камида ўттиз фоизини тўлаб 
қўйган бўлиши керак. Жамият рўйxатга олингач, бир йил ичида 
иштирокчилар улушининг қолган қисмини тўлашлари лозим; 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish