IX. ИМТИҲОН ТУРИ
Оралиқ назорат:
– Ўқув курси ўқитувчиси (инструктор) билан келишилган ҳолда казусни таҳлил қилиш (5-10 босма варақ (Times New Roman, 14 пт);
– Оралиқ назоратда: ўтилган мавзуларда муҳокама қилинган асосий масалалар бўйича тушунча ҳосил қилинганлигини текшириш учун муҳокамалар ҳамда тест ва савол-жавоблар ўтказилади.
Якуний назорат:
– Имтиҳон – курс давомида олинган билим ва кўникмаларни баҳолаш; ёзма саволларни ёки ўқув дастури (syllabus) материаллари бўйича казус, хусусан назарий ва амалий жиҳатларни ўз ичига олади (case study).
X. ЙЎРИҚНОМА
– таълимнинг интерфаол технологияларидан фойдаланиш (case study, кичик гуруҳларда ишлаш; конференциялар, ҳуқуқшунос амалиётчилар томонидан тақдимотлар);
– суд жараёни имитацияси ва симуляциядан фойдаланиш, савол-жавоблар, гуруҳли ўйинлар ўтказиш ўқув курсининг асосий қисмини ташкил этади;
– Power Point тақдимотларидан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |