Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари. Бош деликт тамойили



Download 0,88 Mb.
bet174/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари. Бош деликт тамойили. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар­нинг бошқа турлари каби муайян юридик фактлар асосида вужудга келади. Мазкур мажбурият вужудга келиши учун асос бўладиган қонун ҳужжатларидан кўзда тутилган юридик фактлар – зарар етказиш факти, деликт ҳисобланади.
Бироқ, зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар ўз мазмунида етказилган зарар учун жавобгарликни ҳам назарда тутади. Шунинг учун ҳам қонун деликт мажбуриятларини вужудга келиш асослари ва шартлари билан бирга зарар учун жавобгарлик асослари ва шартлари масаласини ҳам ҳал қилади. Бошқача айтганда, деликт мажбуриятларининг вужудга келиш шартлари ва етказилган зарар учун жавобгарлик шартлари бир-бирига мос келади.
Етказилган зарар учун жавобгарлик чораларини белгилашда қонун умумий тамойилларга таянади. Ҳуқуқий адабиётларда бу тамойил «бош деликт тамоийли» - деб юритилади. Мазкур тамойилга биноан, бир шахс томонидан иккинчи шахсга етказилган зарарнинг мавжудлиги, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини вужудга келтиради. Бунда жабрланувчи зарар етказувчи ҳаракатнинг ғайриқо­нуний эканлигини, унинг айбдор эканлигини исботлаши талаб этилмайди. Зарар етказувчининг ҳаракати ҳуқуққа хилоф ва у айбдор – деб «ҳисобланади». Шу муносабат билан зарар етказувчи жавобгарликдан фақатгина ўз ҳаракатлари ҳуқуққа хилоф эмаслигини ва айбдор эмаслигини исботлагандагина озод этилади.
Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида ҳам бошделикт тамойили ўз ифодасини топган. Зеро, ФКнинг 985-моддасида фуқаро­лик ҳуқуқи субъектига етказилган зарар зарар етказувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши назарда тутилган. Албатта бош деликт тамойилига мувофиқ, зарар етказилганлигининг ўзиёқ уни қоплаш лозимлигини англатмайди. Буни учун қонунда белгилаган бир қатор шартлар мавжуд бўлиши лозим. Мазкур шартларнинг мавжуд бўл­маслиги эса, зарарни қопланмаслигини англатади. Фуқаролик қонунчилигида «бош деликт» тамойилининг мазмунини ташкил этувчи етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий шартлари белгиланган бўлиб улар жумласига зарар етказувчи ҳаракатнинг ҳуқуққа хилофлиги, ҳуқуққа хилоф ҳаракат ва зарар ўртасидаги сабабий боғланиш, айб киради.
Фуқаролик қонунчилигида етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий шартларини белгиловчи бош деликт билан бирга бир қатор вазиятларни назарда тутиладики, уларнинг ҳар бирида махсус қоидалар қўлланилади ва алоҳида деликтлар деб юритилади. Масалан, ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик (ФКнинг 999-модаси), вояга етмаган шахслар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик (ФКнинг 993-моддаси) ва бошқалар.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish