Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-БОБ. БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ШАРТНОМАСИ



Download 0,88 Mb.
bet115/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

44-БОБ. БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ШАРТНОМАСИ

Банк ҳисобварағи шартномаси банкнинг мижозларга хизмат кўрсатишига оид бўлган шартнома ҳисобланади. Бу шартнома ўзининг ҳуқуқий белгилари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига кўра, хизмат кўрсатиш ва иш бажаришга оид шартномалар гуруҳига мансубдир.


Банк ҳисобварағи шартномасидан асосий мақсад шартномада “мижоз” деб номланувчи субъектларга нақд пулсиз операцияларни амалга ошириш хизматини кўрсатиш ҳасобланади. ФКнинг 771-моддасига мувофиқ, банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит муассасаси (бундан буён матнда - банк) иккинчи тарафнинг - мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади.
Банк ҳисобварағи шартномаси консенсуал ҳисобланади. Демак, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банк томонидан очилган ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушгандан эмас, балки шартнома тузилган вақтдан бошлаб пайдо бўлади. Шартнома тузилгандан сўнг ҳисобварағ бир қанча муддат бўш сақланган ҳолат ҳам кўзда тутилади.
Банк ҳисобварағи шартномаси икки томонлама мажбурият юкловчи шатртнома ҳисобланади, чунки у ҳуқуқ мажбуриятининг ҳар иккала тарафга ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтиради. Бир томоннинг мажбуриятига ҳуқуқ муносабатининг бошқа томони тарафидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариши асос бўлади. Шундай қилиб, банк ҳисобварағи шартномаси каузал битим бўлиб ҳисобланади. Банк ҳисобварағи шартномасининг мақсади мижознинг топшириғи бўйича ҳисоб-китоб битимларини амалга оширишдир.
Банк ҳисобварағи шартномасининг банклар томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузилади. Банк томонидан амалга оширилган операциялар учун мижоз томонидан шартномада назарда тутилган ҳақ туланиши муносабати билан банк ҳисобварағи шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади. Бироқ бундай хулоса баъзан адабиётларда бахсларга сабаб бўлади. Одатда бундай вазиятда шундай хулоса қилинадики, кўрсатилган шартнома томонларнинг келишувидан келиб чиқиб ҳам қайтарилувчи ва ҳам қайтарилмас бўлиши мумкин. Бунда шартнома қайтарилувчи деб назарда тутилади, чунки ФКнинг 772-моддаси банкка ҳисобварағидаги қолдиқ маблағ учун фоизлар тўлаш мажбуриятини ўрнатади, бироқ томонлар келишиб бошқача тартибни белгилашлари мумкин. Ҳисобварағидаги қолдиқ учун тўловдан ташқари шартнома ҳисоб-китоб ва касса ҳизматлари учун мижоз томонидан ҳақ тўланиши ҳам кўзда тутиш мумкин. Бу билан боғлиқ ҳолда шундай вазиятлар бўлиши мумкинки, бунда муайян банк ҳисобварағи шартномасига кўра томонлар қонун бўйича ўрнатилган тўловларни ўзаро рад этадилар: банк ҳисоб-китоб ва касса ҳизматлари учун тўловдан, мижоз эса ҳисобварағидаги қолдиқ учун тўловдан воз кечади.
ФКнинг 778-моддасига мувофиқ, агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тушган пул маблағларини ҳисобвараққа киритиб қўйиши, мижознинг топшириғига мувофиқ ҳисобварақдан пул маблағларини қўлга бериши ёки ўтказиши шарт. Ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга ошириш муддатларини бузиш банк учун, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоизмиқдорида неустойка тўланишига олиб келади.
Банк ҳисобварағи шартномаси томонларнинг қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ташкил этади.
Банк ҳисобварағи шартномасига кўра, банк мижознинг ҳисобварағини юритиши, мижознинг топшириғига кўра ҳисоб-китоб, касса операцияларини ўз вақтида ва тўғри амалга ошириши, мижозга унинг ҳисобидаги қолдиқ маблағлари учун тўловлар тўлаш ва банк сирини сақлаши зарур.
Қонунчиликда банкнинг мижоз ҳисобварағини юритиш мажбурияти бошқача номаланади. ФК 771-моддаси 1-қисмига биноан банк мижозга очилган ҳисобварағга келиб тушувчи пул маблағларини ҳисобга олиш мажбуриятини олади. Бироқ, ФК банкнинг ушбу мажбурият мазмунини етарли даражада тўлиқ акс эттирмайди.“Кўрсатилган корхона, ташкилот ҳисобварағига келиб тушаётган суммалар кредит ҳисобланади. Ҳисобварағларидан кўчириб ёзилган суммалар ҳисобварағ дебети ҳисобланади.” Шундай қилиб, банк нафақат ҳисобга олиш, балки мижознинг ҳисобидан маблағларни кўчириб ёзиш мажбуриятини ҳам олади. Бошқача қилиб айтганда банк пул маблағларининг тўхтовсиз ўзгариб турувчи қолдиқларини эътиборга олиши ёки амалиётда қўлланувчи атама билан атайдиган бўлсак,-“мижознинг ҳисобварағини юритиши” зарур.
Банкнинг ҳисоб-китоб, касса операцияларини ўз вақтида ва тўғри амалга ошриш мажбурияти қонунчиликда кўрсатилаган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш муддатлари ва тартибига амал қилишда намоён бўлади. Банк ҳисобварағи шартномасини тузишда банк ҳисоб-китоб, касса операцияларини қандайдир муйян муддатларда ёки аввалдан ўрнатилган ҳажмда эмас, балки заруриятга қараб амалга ошириш мажбуриятини олади. Бошқача қилиб айтганда, банкнинг мажбурияти, агар келажакда мижозда ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун эҳтиёж пайдо бўладиган бўлса уни бажаришдан буйин товламаслиги керак. Шунингдек, банкнинг ҳисоб-китоб ва касса операцияларини бажариш мажбурияти ҳар доим ҳам эмас, балки мижоз томонидан тегишли талаблар бажарилган ҳолатдагина пайдо бўлади. Демак, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг “Ўзбекитон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги 2001 йил 6 октябрдаги Йўриқномасининг 23 бандига мувофиқ мижоздан тўлов топширғи берилган кунда мижоз томонидан қуйидаги шартларга амал қилган тақдирда, ҳисоб-китоб операцияларни ўтказиш учун очиқ бўлган корреспондент ҳисобварағи (субҳисобварағи), бошқа ҳисобварағлардан тайинланган пул маблағларини кўчириб ўтказиш мажбурияти пайдо бўлади:

  1. пул маблағларини кўчириб ўтказиш бўйича операцияларнинг ўтказилиши учун, пул маблағларни олувчи ва тўловчининг реквзитлари тўғри кўрсатилиши лозим;

  2. қабул қилинган ҳисоб-китоб топшириғини амалга ошириш учун етарли бўлган суммада мижознинг ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлиши. Тўловчи банкка ( ёки маблағларни кўчириб ўтказиш топшириғини бажараётган бошқа банкка) тегишли пулни жойлаштиришнинг зарур эканлиги арбитраж амалиётида ўз тасдиғин топган.

Банк ҳисобварағи шартномаси доирасида ФКнинг 778-моддаси ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ белгиланувчи ҳисоб-китоб операцияларининг муддатлари қўлланилади.
ФКнинг 778-моддаси 1-қисмига мувофиқ банк мижозга йўналтирилган маблағларни банкка тегишли ҳисоб-китоб ҳужжати тушган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан ҳисобга олиш зарур. Банк мижознинг топшириғи бўйича мижознинг ҳисобварағидан пул маблағларини агар қонунда, унга мувофиқ чиқарилган банк қоидалари ёки банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар назарда тутилмаган бўлса, тегишли тўлов ҳужжати тушган санадан кейинги кундан кечиктирмаган ҳолда қўлга бериши ёки кўчириб ўтказиши зарур.
ФКнинг 778-моддасида қўлланган “кун” атамаси деганда «банк» ёки «операция» куни, яъни банк тегишли операцияларни амалга оширадиган иш вақтининг қисми тушунилади.
Ҳисобварағ бўйича операцияларни амалга ошириш муддати ўтишининг бошланганлиги банкка мижоз ҳисобварағи бўйича қайдларни тўғри олиб боришга имкон берувчи, банк қоидаларига асосланган ҳужжатлар банкка келиб тушган вақти билан белгиланади. Ҳужжатларнинг аниқ турлари ҳисоб-китоб шакли ва тўлов ҳақидаги ахборот (коғозда ёки электрон ҳисоб-китоб) узатиш усулига қараб турлича аниқланади.
Тегишли ҳисоб-китоб ҳужжати тушган санадан кейинги кунда кечиктирмаган ҳолда банк мижозининг нақд пулсиз кўчириб ўтказиш тўғрисидаги топшириғини қуйидаги йўллар билан бажаришни бошлаши зарур:
А) ҳисобварағидан маблағларни кўчириб ёзиш;
Б) ҳисоб-китоб ҳужжатларини бошқа банкка тегишли операцияни якунлаш учун жўнатиш ФКнинг 778-моддасида ўрнатилган пулни бериш ва кўчириб ўтказиш муддатларини банк қоидалари билан узайтирилиши ва қисқартирилиши мумкин.
ФКнинг 784-моддаси ҳисобварағдан тўловлар кетма-кетлигини аниқлашнинг икки қоидасини ўрнатади. Биринчиси, ҳисобварағидаги қолдиқ барча талаблар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш имконини бермаган вазиятларга тегишлидир. Бундай ҳолатда ҳисобварағига тақдим этилган ҳужжатлар календар тўлов навбатида, яъни тўловчи банкка келиб тушиши тартибида амалга ошириш керак. Бу тартибдан истиснолар қонунда назарда тутилиши лозим. Иккинчи тартиб, тўловчининг ҳисобварағида унга нисбатан илгари сурилган талабларни қондириш учун етарли маблағ бўлган тақдирда қўлланади.
ФКнинг 784-моддаси билан ўрнатилган тўловлар навбати фақатгина нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, шунингдек банк орқали амалга оширилувчи қарздорнинг накд бўлмаган пул маблағларига даъво кўзғатилишида қўлланилади.
Тўловчининг бир банкда бир қанча ҳисобварақлари бўлган тақдирда ФК 784-моддасида ўрнатилган тўловлар навбати ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида амалга оширилади.
Умумий қоидага кўра, банк ҳисобварақдан маблағларни кўчириб ёзиши учун ҳисобварақ эгасининг тўғридан-тўғри топшириги ёки булмасам, унинг розилиги (акцепт) асос бўлиб хизмат қилади.
Банк мижознинг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини назорат қилиши, белгилаши, қонун ёки банк ҳисобварағи шартномасида белгиланмаган тартибда унинг пул маблағларини тасарруф этиши ҳамда бошқа тартибда ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас. Бироқ, баён этилган ҳуқуқ қонун билан чекланиши мумкин. Бундай чеклашнинг кўп учрайдигани ФКнинг 783-моддаси 2-кисмида ўз ифодасини топган бўлиб, ҳисобварақда мавжуд бўлган пул маблағларини мижознинг топшириғи (розилиги)сиз суд қарорига кўра, шунингдек, қонунда белгилаб қўйилган ёҳуд банк Билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилганҳолларда кўчириши мумкин.
Банкнинг ҳисобварағидаги қолдиқ учун мижозга тўлов мажбурияти ФКнинг 781-моддасида ўз аксини топган. Ушбу норма банкнинг шундай мажбурияти мавжудлиги презумциясини ўрнатади. Бироқ, банк ҳисобварағи шартномасида ҳисобварақдаги қолдиқ маблағ учун фоизлар берилмаслиги назарда тутилиши мумкин. Мижозга ажратилувчи мукофот, қоидага кўра, йиллик фоиз кўринишида ажратилади. Мукофот суммаси мижознинг ҳисобварағига ҳар чоракда ўтказиб турилади. Шартномада фоизларни тўлаш ва ўтказишнинг бошқача муддати ўрнатилиши мумкин. Агар шартномада ҳисобварақдаги қолдиқ учун мукофот миқдори белгиланмаган бўлса, мижознинг маблағларидан фойдаланганлик учун,банк томонидан талаб қилиб олгунча сақланадиган омонатлар юзасидан тўлайдиган миқдорда фоиз тўлайди. Банк ва мижознинг ўзаро тўлов мажбуриятлари мавжуд бўлган ҳолда қолдиқ маблағ учун фоизларни ўтказиш ва тўлаш мажбурияти ҳисобга ўтказиш билан тўхтатилиши мумкин.
Банк сирини сақлаш мажбурияти банк ёки бошка кредит ташкилотига банк ҳисобварағи шартномасининг қонунда назарда тутилган шартлардан бири сифатида юклатилади. Бироқ, банк сири деб аталувчи ахборотни саклаш, ҳуқуқий режимига амал қилишни таъминлаш мажбуриятига эга субъектлар доираси анчагина кенгдир. Булар:кредит, аудитташкилотлари ва Марказий Банкдир. Кредит ташкилотлари, ҳисобварақларга ва қўйилган маблағлар, ҳисобварағ ва маблағлар бўйича операциялар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек кредит ташкилоти томонидан ўрнатиладиган бошқа ахборотларни, агар бу қонун ҳужжатларига зид келмаган тақдирда сир бўлиб қолишини кафолатлайди.
Шундай қилиб, мижознинг шахси, унинг операциялари ва ҳисобварағининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар қўриқлаш объекти ҳисобланади. Демак, кредит ташкилоти, ўз мижозларининг контрагентлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, банк ҳисобварағига бевосита алоқаси бўлмаган бошқа ахборотни, агар у сир сақлаш мажбуриятини олмаган бўлса, сир сақлаши шарт эмас.
ФКнинг 786-моддаси 2-кисмида кўрсатилган маълумотлар билан бир қаторда Марказий Банк йўриқномаларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари кредит ташкилотлари ҳисоботларидан ёки лицензия ва назорат функцияларини ижро этиш натижасида олинган ҳисобварақлари, қўйилган маблағлар, муайян битимлар ва операциялар ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш ҳуқуқига эга эмас. Аудит ташкилотлари текширишлар жараёнида олинган кредит ташкилотининг операциялари, ҳисобварақлар ва қўйилган маблағлари, уларнинг мижозлари ва корреспондентлари ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга очиш ҳуқуқига эга эмас.
Банк сирини сақлаш зарур бўлган шахсларнинг аниқ рўйхати санаб ўтилган ташкилотларнинг барча ходимларини, уларнинг лавозими ва ҳимояланувчи маълумотлар билан ишлаш уларнинг бевосита хизмат мажбуриятлари доирасига кириш-кирмаслигидан қатъий назар, ўз ичига олади. Агар банк оперциялари тўғрисидаги маълумотлардан банк ходимига кирмайдиган шахс хабардор бўлиб қолса (суҳбатлар, хатлардан ва х.к.), у сирни сақлашга мажбур эмас.
Банк сирини очиш чегаралари (кредит ташкилотлари, Марказий Банк ва аудит ташкилотлари томонидан кўрсатилган ахборотни учинчи шахсларга мижознинг розилигисиз такдим этиш тартиби ва шартлари) қонунчилик билан белгиланади.
ФКнинг 786-моддаси 2-қисми ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 26-моддасига мувофик юридик шахслар ва якка тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва операциялари буйича маълумотнамалар уларнинг узига (шунингдек, уларнинг вакилларига), судларга ва хўжалик судларига, Давлат солик хизмати ва божхона органларига – уларнинг фаолияти тўғрисидаги қонунчилик актларида назарда тутилган холларда, шунингдек прокурор розилиги билан, - ишлар бўйича аввалдан текширув ўтказиш органларига берилади.Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва қўйилган маблағлари бўйича маъмумотномалар кредит ташкилоти томонидан уларнинг ўзига, (шунингдек, уларнинг вакилларига), судларга, прокурор розилиги булган тақдирда эса – иш бўйича аввалдан текширув ўтказиш органларига берилади. Ҳисобварақлар ва қўйилган маблағлар бўйича маълумотномалар, уларнинг эгаси вафот этган ҳолларда ҳисобварағи ёки қўйилган маблағининг эгаси томонидан кредит ташкилотига қилинган васият топшириғида кўрсатилган шахсларга, нотариал идораларга яъни вафот этган шахснинг қўйилган маблағлари тўғрисидаги ишларни олиб борувчи ташкилотга, хориж фуқаролари ҳисобварақларига нисбатан эса – хориж консуллик идораларига берилади.
ЖПКнинг 209-моддасига кўра, жиноят орқали етказилган зарарни қоплашда, гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пуллар уч суткадан кечиктирмай суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобига топширилиши шарт.
Юридик шахслар тўғрисидаги банк сири тушунчасига кирувчи маълумотларни божхона органларига тақдим этиш шартлариДавлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 6–бандида, божхона органининг мансабдор шахсиқўли остида божхона тартибини бузганлик ҳақидаги ишбўлганда иш бўйича ёки кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Банк, кредит ва аудит ташкилотлари банк сирини очганликлари учун етказилган зарарни қоплаш шаклида жавобгарликка тортилиши мумкин. Уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа хизматчилари жиноий жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари мижоз ФКнинг 1021-1022-моддаларида назарда тутилган тартибда маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Банк ҳисобварағи шартномасига кўра, мижоз банка ҳисоб-китоб ва касса хизматлари учун тўлов тўлаши; банкка ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амага ошириш учун пул қопламини тақдим этиши зарур.
ФКнинг 780-моддаси 1-қисмига мувофиқ, банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган ҳолларда мижоз ҳисобварағида бўлган пул маблағлари билан операцияларни амалга ошириш бўйича банк ҳизматларига ҳақ тўлайди. Мижознинг ҳисоб-китоб ва касса хизматлари амалиётда қоидага кўра, қайтариладиган шаклда амалга оширилади. Банк ҳисобварағи шартномасида унинг миқдорини белгилаб қўйиши лозим. Акс ҳолда мижозга қайтарилмас хизмат кўрсатилади. Қоида бўйича, банк текин хизмат кўрсатиш бўйича ўзининг зарарларини ҳисобварағидаги қолдиқ учун паст фоиз ставкалари қўйиш ҳисобига қоплаб олади.
ФКнинг 782-моддасига кўра, мижознинг ҳисоб-китоб хизмати бўйича тўловни амалга ошириш мажбуриятига нисбатан қарама-қарши тўлов мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда ўзаро талабларни ҳисобга ўтказишни қўллашлари мумкин.
Банкка ҳисоб-китоб касса операцияларини амалга ошириш учун пул қопламини тақдим этиш мажбурияти мижоз томонидан ҳисобварағини турли манбалар (учинчи шахсларнинг пул ўтказмалари, қонунчилик томонидан йўл қўйилган ва ҳ.к ҳолларда нақд пуллар киритиш) ҳисобига тўлдириш йўли билан амалга оширилади. Бунда мижоз ўзининг ҳамма пулларини айнан ҳар доим ҳам фойдали бўлмаган банк ҳисобварағига инвестиция қилишга мажбур эмас. Бироқ, у банк томонидан ҳисоб-китоб ва касса операцияларини тўсқинликларсиз амалга ошириши учун етарли бўлган қолдиқнинг ҳисобварағида мавжуд бўлишини таъминлаб туриши лозим.
Кўрсатилган мажбуриятни амалга оширмаслик банкнинг ҳисоб-китоб ва касса операцияларни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқини қўллашга олиб келиши мумкин.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish