5-§. ЧЕКЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
Чеклар билан ҳисоб-китобни амалга оширишнинг тўла тартибини назорат қилиш бўйича ФК нормалари 1931-йилда қабул қилинган “Чек тўғрисидаги бирхиллаштирилган қонун” ҳақида Женева Конвенцияси қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадини кўзлайди.
ФК чек орқали ҳисоб-китобни амалга ошириш ҳақидаги меъёрлари бошқа қонунлар ва улар асосида тузилган банк қоидалари билан яхлит тизимни ташкил этади.
Аввало чек бу чек берувчининг ҳисобварағидан чек олувчининг ҳисобварағига чекда белгиланган суммани ўтказиш бўйича топшириқ назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати ҳисобланади. Чеклар банклар буюртмасига мувофиқ “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади. Чекнинг серияси ва тартиб рақами, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва фирма белгиси босма шаклда чоп этилади. Чеклар жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланилади. Чеклардан ходимларга иш ҳақи бериш учун нақд пул олишда фойдаланилади.
|
Чекда кўрсатилган суммани тўлаш мажбурийлиги чек асосидаги битим шартлари ва ҳақиқийлигига боғлиқ эмас. Ушбу келишувнинг ҳақиқий эмаслиги чек орқали тўлов амалга оширилмаслиги учун асос бўлолмайди.
Чек эгаси ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин. Тўловчи эса факат чек берувчи ўз ҳисоб рақамига эга ва унга чек дафтарчасини берган банк бўла олади.
Чек тўлов воситаси эмас. Чек берилиши тўлов бажарилганини эмас, чек эгаси, чек берувчи ва бошқа шахслар орасидаги муносабатлар тизимида янги муносабатлар пайдо бўлганини билдиради. Қарздорнинг шартнома бўйича мажбурияти у берган чек бўйича тўлов амалга оширилганидан кейингина тўхтатилади.
Чекда қуйидагилар бўлиши шарт:
ҳужжат матнига киритилган “чек” деган ном;
муайян пул суммасини тўлаш ҳақида тўловчига топшириқ;
тўловчининг номи ва тўлов қайси ҳисобварақдан амалга оширилиши кераклиги;
тўлов валютаси;
чек тузилган сана ва жой;
чекни ёзиб берган шахснинг - чек берувчининг имзоси.
Ҳужжатда мазкур реквизитлардан биронтасининг бўлмаслиги чекни ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Чек қимматли қоғоз ҳисобланади ва у ФК да кўрсатилган мажбурий реквизитларни ўзида акс эттириши шарт. Бу реквизитлар тўлик бўлмаслиги уни юридик кучдан маҳрум этади. Чекда қўшимча шартлар борлиги унинг ҳақиқийлигига таъсир этмайди.
Чекда кўрсатилган суммани чек берувчининг ҳисобида мавжуд бўлган маблағдан тўловчи банк беради, лекин бу сумма банкнинг чек берувчига берган кафолатидаги суммадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Чек берувчининг ҳисобида вақтинча маблағ бўлмаганида, чек берувчи билан келишган ҳолда бу суммани банк ўз ҳисобидан тўлаши мумкин. Чек эгаси ва тўловчини бир-бири билан ҳеч қандай мажбурият боғлаб турмайди. Тўловчининг чек бўйича тўловни амалга ошириши, чек берувчи ва тўловчи банк ўртасидаги шартномадан келиб чиқади.
Вексел бўйича тўловдан фарқли ўлароқ чек бўйича тўлов муддати қонунчиликда белгиланади. ФК чекни тўлашнинганиқ муддатини белгиламайди.
Қонун айрим чеклашларни (эгасининг номи кўрсатилган чек бошқага берилмайди, тўловчи томонидан киритилган индоссамент ҳақиқий эмас, ўтказма чекдаги тўловчига индоссамент тўлов олингани ҳақида тилхатни англатади) ҳисобга олмаганда чекдан фойдаланиш учун ҳуқуқларни бировга беришни белгилайди.
Индоссамент чек орқасига ёзиб қўйилади ёки унга қўшиб қўйилган варақда индоссамент имзоси ва индоссамент тузилган муддат қайд этилган бўлиши керак. Индоссамент орқали ордер чеклари берилиши мумкин. Индоссаментда чек берилган шахс кўрсатилганида эгаси кўрсатилган ҳисобланади,кимлиги кўрсатилмаса, бланкли индоссамент бўлади. Индоссамент воситасида чек исталган кишига берилиши мумкин. Индоссаментлар сони чегараланмайди.
Чекдаги индоссамент кафиллик бўлиши мумкин. Ордер чекига “валютали тўлов”, “инкассога”,“ишонч тариқасида” деб ёзиш чек бўйича ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ва бу ҳуқуқларни амалга оширишга қаратилган. Индоссамент қандайдир шартларга боғлик эмас, уни чекловчи ҳар қандай шароитлар юридик кучга эга эмас. Индоссамент чек бўйичатўлов учун чек берувчи, авалчи ва бошқа индоссамент билан бир хил солидар жавобгардир.
Авалчи жавобгарлиги кафолат берилган шахс жавобгарлигига биноан аниқланади. Чек бўйича тўлов кафолати чек берувчи ёки индосант учун берилади. Аваль тўловчидан ташқари ҳар қандай шахсга берилиши мумкин. Авалчининг ўз яшаш жойини кўрсатган ҳолда авальга имзо чекиши шарт (авалчи юридик шахс бўлса жойлашган жойи). Аваль имзоланган сана ҳам аниқ ёзилиши керак.
Чек бериш ёки кафолат(аваль) бериш уларни алоҳида-алоҳида ёки биргаликда берилганда ҳам мажбуриятларни бекор қила олмайди. Мажбуриятлар фақат чек бўйича тўлов амалга оширилган пайтдан бажарилган деб ҳисобланади. Шундай экан, мажбуриятнинг юридик факт тариқасида бажарилиши охир оқибатда тўловнинг амалда қабул қилинганлигида ифодаланиши лозим (тегишинча, ўртадаги барчаҳаракатлар:чекни имзолаш ва бериш, кафолат (аваль) бериш, чек берувчи ёки авалчи томонидан амалга оширилган тўлов қобилиятлилигини тасдиқловчи бошқа ҳаракатлари, чек бўйича мажбуриятнинг бажарилиш факти ҳисобланмайди.
Агар ҳужжат шаклга риоя қилинмаганлиги (масалан, мажбурий реквизитларнинг қайсидир бирининг бўлмаслиги) сабабли чеклик кучини йўқотганда авалчи жавобгарликдан озод килинади. Бошқа ҳолатлар бўйича (шаклдаги камчиликдан ташқари) чекдан келиб чиқадиган жавобгарликнинг ҳақиқий эмаслиги авалчининг жавобгарлигини истисно қилмайди.
Авалчи томонидан чек бўйича мажбуриятни бажарилган ҳолда,авалчида пул талабларини бировга кўчириш асосида молиялаштириш тўғрисидаги шартнома тузишда келиб чиқадиган ҳуқуқларга ўхшаш ҳуқуқлар юзага келади. Лекин бу ҳолатда чек тўлаган авалчи фақатгина ўзи кафолат берган шахсга нисбатан,ва бу шахс олдида мажбурияти бўлган шахсларга нисбатан чекдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни қўлга киритади.
Чекни сақловчига хизмат қиладиган банкка пулни олиш учун чекни инкассога тақдим этиш чекни тўловга тақдим қилиш ҳисобланади. Чек тўловининг таомили, муддати, вақти ва тартиби инкассо топшириқларини бажариш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари билан белгиланган
Чекни тўловга тақдим қилиш чек сақловчи банк ҳисоби шартномасини тузган банк орқали амалга оширилиши мумкин. Чекни сақловчининг банкитўловчи банкка чекни тўлов учун тақдим этади, зарур бўлса тўланмаган чек бўйича норозиликни содир этади (ФК 814-моддаси).
Чекни сақловчи банкдан инкассо топшириғини зарур ҳужжатлар билан бирга олган тўловчи банк унинг бажарилиши учун инкассо топшириғига хизмат қилувчи ҳаракатларни амалга оширишга мажбур.
Тўловчи банк тўловчининг ҳисобидан чиқарилган (инкассо қилинган суммаларни) чек сақловчининг банкига дарҳол кўчириши шарт. Бу дегани,тўловчи банк, чек сақловчининг банкикорреспондент ҳисобигабу суммани кўчириши (тўғридан-тўғри корреспондент алоқалари мавжуд бўлганида) ёки чек сақловчининг банки корреспондент ҳисобига уни олувчининг ҳисобварағига кўчириш тўғрисида топшириқ бериши лозим.
Тўловчи банк инкассоланган суммадан, шартномада ёки банк қоидаларида кўрсатилган тўловларни амалга оширишнинг бошқачатартиби кўрсатилган бўлмаса, ўзига тегишли мукофот суммаси ва бошқа чиқим ва харажатлар суммасини сақлаб қолишга ҳақли. Чекни сақловчи ва тўловчи банк ўртасида тўғридан-тўғри коррепондент муносабатлар мавжуд бўлганда улар кўриб чиқилаётган тўловлар масаласини бошқача ҳал қилишга ҳақли.Масалан, улартўловчи банк томонидан чекни сақловчининг банки корреспондент ҳисобидан акцептсиз тартибда чиқариб ташланиши мумкин.
Тўловчи чекнинг ҳақиқийлигини, чек сақловчининг юридик кучини чек берувчининг маълумотлари ва имзосини, ҳисоб рақамини чек карточкасида кўрсатилганмаълумотлар билан солиштириб текширишга мажбур.
Банкка инкассога тақдим этилган чекни тўлаётгандатўловчи индоссаментларнинг тўғрилигини текшириши шарт (уларнинг узлуксизлигини, тўловчи томонидан ўтказганиндоссаментнингйўқлигини). Тўловчи индоссантимзосининг ҳақиқийлигини текширишга мажбур эмас.
Тўловчи томонидан бордию калбаки, ўғирланган ёки йўкотилган чеклар бўйича тўловлар амалга оширилган бўлса, зарарларни қоплаш кимнинг айби билан улар содир этилганлигига қараб тўловчи ёки чек берувчи зиммасига юклаталади.
Чек норозилиги тўловчи жойлашган манзилдаги нотариусга тўланмаган чекни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги тегишли ўзгаришлар киритилган Низом билан чек норозилигини билдириш тартиби белгиланган.
Нотариус чекни тўловчига кўрсатиши шарт. Агарда чек бўйича у тўловни рад этса, бу ҳақда нотариус норозилик тўғрисидаги белгиланган шаклда акт тузади. Бу ҳақда реестрда ёзув юритади, шунингдек чекда тўланмаганлиги бўйича нарозилик ҳақида белги қўйилади.
Чек бўйича тўловдан бош тортганликнитасдиқлашнинг аниқ муддатларибелгиланган. Демак, норозилик ёки унга тенглаштирилган акт чекни тўловга тақдим этиш муддати ўтгунга қадар амалга оширилиши керак. Агар чекни тўловга тақдим этиш муддатнинг охирги кунида амалга оширилган бўлса, норозилик ёки унга тенглаштирилган акт кейинги иш кунида амалга оширилиши мумкин.
Мажбуриятларни ўз вактида бажаришни таъминлаш ва маблағларнинг тўғри айланишини таъминлаш мақсадида манфаатдор шахсларни хабардор қилиш муҳлатлари белгилаб қўйилган. Индоссант ва чек берувчини тўлов амалга оширилмагани ҳақида норозилик билдирилган кундан кейинги икки иш куни ичида хабардор қилиш керак.
Ҳар бир индоссант ўзи хабар олганидан кейинги икки иш куни ичида ўзидан олдинги индоссант (чек эгаси) ни хабардор қилиши шарт. Бу шахсга аваль (кафолат) берган шахс ҳам икки иш куни ичида хабардор қилинади.
Бу муддат ичида хабар юбормаган чек сақловчи чек бўйича ўз ҳуқуқларидан маҳрум бўлмайди. Бу ҳолда чек сақловчи ўз вақтида хабар юбормагани учун чекдаги сумма чегарасида индоссант ёки авалистга етган зарарларни коплашга мажбур (агар олдинги индоссоментлар ёхуд авалистда бундай ҳолат рўй берган бўлса).
Тўловчи агар чек бўйича тўловларни рад этса, чек сақловчи чек берувчига, индоссант ва авалистларга даъво қилишга ҳақли. Улар чек рад этилганидан ўз вақтида хабардор этилиши шарт. Солидар карздорлар мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагунича қарздор ҳисобланадилар.
Чек буйича талаб қилувчи ким бўлишидан қатъий назар қуйидагиларни олиш ҳуқуқига эга:
- чекдаги кўрсатилган суммани;
- чек бўйича тўловларга алоқадор устамаларни;
- суднинг ҳал қилув қарори чиққан ёки даъво берилган кунда банк ҳисоб ставкалари фоизларни олишга ҳақли. Бу қоида шартнома ва қонунчиликда бошқача фоиз микдорлари кўрсатилмаганда қўлланилади.
Фуқаролик кодекси чек сақловчи даъво билдириши учун ва чек бўйича мажбуриятли шахсларга регресс даъво бериши учун қисқартирилган муддатларни белгилайди. Бу муддат уларнинг чек бўйича даъво билдириш ҳуқуқи вужудга келганидан бошлаб олти ой қилиб белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |